190
Логос
қилинган. Унда Л., ўзининг машҳур оптимистик назария-сини баён қилади. Унинг айтишича, гарчи, бу дуне кўп нуқсонларга эга, ёвуз бўлса ҳам барибир, бошқа дунёлар ичида афзали ва такомиллашгани. Мазкур фикр — бошқа оламлар ичида энг афзали бўлган бу дунёда ҳамма нарса эзгуликка йўналтирилган, деган маталга айланиб кетади.
М. Усмонов.
ЛОГОС (юнон. 1о£05 — сўз, тушунча, фикр ал-қонун) -асосан, антик ва ўрта аср фалсафасида қўлланилиб келинган тушунча бўлиб, Қадимги Юнонистон файласуфи — Герак-литда умумий, оламий қонуният, оламнинг акдий негизини ифодалайди. Л. — коинотнинг абадий космик қонуни. Лекин бу тушунча қадимдан бошлаб, қар хил маънони ифодалаб келган. Гераклитда д. антик дунёқараш учун ғоят муҳим \исоб-ланган, меъёр ғоясини билдиради. Л., аслида сўз, лекин у ҳар қандай сўз бўлмасдан, балки ақл меъёрига мос келади-ган тушунчадир. У - - Коинотда ҳукм сураётган объектив қонун, тартиб ва меъёрдир. Л.га монанд олов аклга мос ва илоҳий ҳисобланади. «Олов-логос» табиат меъёригина бўлмас-дан, балки у инсонга, унинг руҳига ҳам тааллуқли бўлади. У ўзида моддий-ашёвий ва психик-ақдий жиҳатларни жамла-ган. Руҳ қарама-қарпшликлар бирлиги, совуқ ва иссиқ ми-жоз бирлигидир. Руҳдаги совуқлик таназзулнинг ибтидоси саналади. Ундаги қуруқлик, олов эса унинг логосидир. Л. га хос жиҳат, бу -- барча нарсаларнинг ўзгаришда бўлиши. Гераклит Коинотда нарсалар барқарор равишда мавжуд экан-лигини эътироф этади, лекин бу жараён нисбий, чунки олам доимо янгиланишда, дейди у.
Л. ахлоқ-одоб муаммоларида ҳам устувор тамойилга амал қилади. Одамлар ўзаро тенг бўлиб туғиладилар, лекин амал-да тенг бўла олмайдилар. Улардаги мавжуд тенгсизлик ман-фаатлар тенгсизлиганинг оқибати ҳисобланади. Ахсарият ки-шилар л. га амал қилиб яшамайдилар, аксинча, ўзлари бил-ганларича иш тутадилар. Бундай кишиларнинг ҳаети «бола-лар ўйини»ни эслатади. Инсоннинг бахт-саодати нафсни қон-диришда эмас, аксинча, л. талабидан келиб чиқиб, фикр юритиш, ҳақиқатни излаш, табиатга монанд иш тутишдан иборатдир.
Аристотель (Арасту) назариясида л. ички л. (ҳозирги ай-тилмаган фикр) ва ташқи л.ни (айтилган фикр) тарзида амал қилади. Стоиклар ҳам ички ва ташқи Л.ни эътироф этадилар. Лекин л. ҳамма нарсаларда ҳозир бўлиб, уларнинг ривожини таъминлайдиган омилдир. Гегель фалсафасида л. объективлик т^тиунчаси ўрнида ишлатилади. У «оламии акл»
191
Do'stlaringiz bilan baham: |