Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet135/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

КУБРО НАЖМИДДИН (1145-1221). Унинг мақсади одамларни ҳам жисмонан, ҳам ақлий тафаккурий, ҳам ру-ҳий-маънавий жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш бўлган.
Нажмиддин Кубро тариқат ва футувватни бир-бирига қўшди ва ахлоқий поклик, мардлик, ҳожатбарорлик ғояла-рини тарғиб этади. Илоҳни севиш билан яхши инсонларни севишни бирга олиб қаради, нафсни қаттиқ мазаммат этиб, яъни қоралаб, улуғ тақво пири, деган ном чиқарди. 'Билиш назариясида ак^ли ва важдий (ҳиссий-интуитив) билишни бирлаштирди, тасаввуфда «ҳушерлик» (саҳв) маслагини тан-лаб, «беҳуд» — девоналикни инкор этади. У инсонни «кичик олам» деб, унинг камолоти чексиз эканини таъкидлайди. Та-саввуфда орифлик рутбасини (мартабасини) олдинга суриб, мақоматнинг, яъни даражаларга ажратишнинг ўнта босқи-чини жорий этган олимдир: хилма-хил ранглар — моддий олам ўзгаришлари, рангсизлик — худо олами белгиси, дей-ди. У рисолалар ва фалсафий-тасаввуфий рубоийлар ёзган.
Н. К, асослаган «кубровия» тариқати, Осиё ва Африкада-ги мусулмон мамлакатларига тарқалиб, минглаб мухлислар-га эга бўлган.
Н. К. машҳур руҳоний шайх, кароматли донишманд, файласуф ва Ватан учун жон фидо қилган ажойиб инсон-дир.
Н. К. таълимотини ҳар томонлама таҳлил қилмоқ ва унинг Ўрта Осиё маънавий ҳаёти ҳамда турмуш тарзининг ривож-ланишидаги аҳамиятини курсатмоқ учун ҳозирги пайтда барча имкониятлар яратидган.
С. Йўлдошев
188
Лейбниц
КУЗАТИШ — билишнинг нарса ва ҳодисалар хоссалари ва улар ўртасидаги боғланишларни ўрганишда қўлланилади-ган ҳиссий усули. К. кузатувчи (субъект) ва кузатиладиган объектдан иборат бўлади. К. оддий ҳамда илмий бўлади. Ил-мий кузатишда субъект, объект тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.Шунинг учун ҳам субъект, аввалги илмий бшшмларни ўрганиб, нарса ва ҳодисалар тўғрисида маълу-мотларга эга бўлади. Кузатишнинг қай даражада бўлиши қўйилган мақсаднинг аниклигига боғлиқ.
К. табиий ва сунъий шароитларда олиб борилади. Илмий кузатишда субъект, объектни фақат кузатибгина қолмайди, балки унинг хоссалари тўғрисидаги маълумотларни баённо-ма, жадвал, схемалар ёрдамида ифодалаб беради.
К.га қўйиладиган талаблар асосан қуйидагилардан ибо-рат:

  1. фаол бўлиши керак;

  2. мақсадга мувофиқ олиб боршшши керак;

  3. режали, яъни аввалдан қандай тарзда олиб борилиши
    маълум бўдиши керак;

  4. тизим табиатига эга бўлиши керак.

К. нинг натижалари кузатиш воситаларига ҳам,
Кузатиш оддий кўз ва мураккаб асбоблар ёрдамида олиб борилиши мумкин, яъни у бевосита ва билвосита бўлади.
К. қадимдан астрономияда кенг қўлланилган. Хоразмий, Форобий, Беруний, Мирзо Улуғбекнинг астрономия фани-дан қолдирган кашфиётлари кузатиш орқали яратилган. К.да субъектнинг психологик-руҳий ҳолати ҳам муҳим ўринни эгал-лайди. Бундан ташқари, субъект ўзи кутган натижани оли-шига ишониши керак. К.да объектни бутунича ёки унинг айрим хоссалари ва томонларини ўрганиш мумкин. К. эмпи-рик билишга асосланган бўлса ҳам унинг натижаларини тал-қин қилинишида ақлий билиш муҳим ўрин тутади.
Ижтимоий фанларда кузатишнинг натижалари кузатув-чининг шахси, унинг ўрганилаётган объектга муносабатига боғлиқ бўлади. Социология, антропология, ижтимоий пси-хология фанларида ҳам к. ўзига хос ўрин тутади.
Замонавий фанлар услубиятида к.ни бошқа усуллардан бутунлай ажратилмайди. Мураккаб объект ва жараёнларни ўрганишда зарурий усул сифатида ундан фойдаланилади.
Р. Имомалиева

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish