ЛЕЙБНИЦ Готфрид Вильгельм (1646—1716) -- йирик олмон олими ва файласуфи. У математик, физик, ҳуқуқшу-нос, тарихчи, тилшунос ва ихтирочидир. Л. фалсафаси неги-зини «монадология», яъни монадалар ҳақидаги таълимот таш-
189
Лейбнии,
кил этади. Л.нинг таъкилдашича, сон-саноқсиз субстанция-лар мавжуд, чунки ҳар бир нарса — субстандиядир. Нарса-лар ва субстанциялар борлиқнинг «якка» нарсалари, яъни монадалардир. Лекин монада борлиқнинг моддий якка нар-салари эмас, балки руҳий субстандиядир. Монада — муста-қил якка нарса. Монада — фаол. Монада ўзининг илк сифат-лари билан фаол ҳаракат қилади. Сифат жиҳатдан бир-бири-га ўхшаш монадалар бўлиши мумкин эмас. Л.нинг фикрича, монадалар ўз ривожланиш даражаларига қараб, уч турли бўла-ди: Пассив қабул қилиш қобилиятига эга бўлган монадалар. Улар энг қуйи погонани ташкил қилади. Улар фақат айрим тасаввурларни шакллантириш қобилиятига эга бўлади. Мо-надаларнинг кейинги ривожланиш даражасига хос хусусият, бу — сезиш қобилиятига эга бўлиш ва аниқ тасаввур яратиш. Монадаларнинг учинчи ривожланиш даражаси, бу — онгга эга бўлишдир. Булар ўз-ўзини англай оладиган инсонлар-нинг жонидир. Л. фалсафасида янги даврда дастлаб, универ-сал ривожланиш ғояси илгари сурилган. Унинг таълимотига кўра, ҳар бир монада ривожланиш ва ҳаракатнинг манбаи бўлади. Чунки улар фаол кучга эгадир. Л. дунёни бир бутун ҳолда тасаввур қилиб, бутун дунёнинг узлуксиз ривожланиш жараёнида эканлигини таъкидлайди. Аниқ мақсадга қараб ҳаракат қилувчи монадалар, аста-секин, мукаммалликка, ка-молот чўққисига қараб интилади. Дунёнинг бундай поғона-ма-ггоғона, камолотга қараб бориши, уни билиб олувчи ин-сон руҳида ўзи чўққисига кўтарилади.
Билиш назариясида Л. асосан, рационалистдир. Лекин у эмпиризмнинг ҳам, радионализмнинг ҳам айрим камчи-ликларни бартараф кдлишга уринган. У эмпиризмнинг ил-гари сезгиларда бўлмаган нарса аклда ҳам мавжуд эмас, деган қоидасини қабул қилади. Лекин бу қоидага «ак^нинг ўзидан ташқари, деган иборани қўшимча қилади. Шундай қилиб, у Декартнинг туғма ғояларнинг мавжудлиги ҳақида-ги фикрини инкор қшгаб, фикрловчи туғма қобилиятнинг мавжудлигини эътироф этади. Ҳиссий билиш, Л.да билиш-нинг қуйи босқичи ҳисобланиб, у ақлий билиш учун за-мин ҳозирлайди. Фақат аклий билишгина, дунёда мавжуд бўлган умумийлик ва зарурийликнинг тўлиқ тасавв>рини беради. Л. «зарурийлик» тушунчасини ишлаб чиқишда ҳам муҳим фикрларни баён қилган Л. заруриятни тасодифга қарама-қарши қўяди. Зарурият субъектив кўринишга эга бўлмай, балки ҳодисаларнинг объектив алоқаси ҳисобла-нади. Л. ижтимоий масалаларга оид, тугал бир тизимга со-линган асарлар ёзган эмас. Унинг бу масалага оид фикр-лари «Теодиция» («Худони оқяаш») номли рисоласида баён
Do'stlaringiz bilan baham: |