Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»


Система — нарса ва ҳодисаларнинг боғланишлари, алоқадорлиги ва муносабатининг тартибли тадрижий ривожланишини ифодалайди. Структура



Download 0,87 Mb.
bet33/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
ON

Система — нарса ва ҳодисаларнинг боғланишлари, алоқадорлиги ва муносабатининг тартибли тадрижий ривожланишини ифодалайди. Структура эса, нарса ходисалар боғланиши, алоқадорлиги ва муносабатлари тизимининг макон ва замондаги бирлигини таъминлайдиган системанинг мавжудлик ҳолатидир. Умуман, структура (лотин тилида тузилиш, тартиб деган маънони англатиб), системани ташкил қилин элементларнинг нисбатан турғун боғланиш, алоқадорлиги ва муносабатидир. Ҳозирги мавжуд фалсафий қарашларда структурани системанинг аспекти сифатида қараш устувордир. Системани ташкил қилин элементларнинг структуравий тузилиши унинг мавжудлик ҳолатини ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилаб туради. Масалан, табиатдаги атомларнинг тарғибий тузилишлари хусусиятларига қараб, моддий оламнинг хилма-хил кўринишлари, ДНК ёки РНК ларнинг ўзаро ички муносабатлари, хромосомалар хилма-хиллиги, тирик организмлар турли-туманлиги аниқланган. Улар умумлашган ҳолда, моддий оламнинг объектив реаллиги тарзида мавжуд бўлса ҳам, моддийликнинг конкрет структурасига эга бўлган системалардир. Борлиқни ташкил қилган элементларнинг муносабатларига, макон ва замон хусусиятларига қараб, уларни «ички структура» ва «ташқи структура» га ажратиш мумкин.
Элемент системани ташкил қилин структуранинг ўзаро боғланиш, алоқадорлик, муносабат жиҳатларини таъминлайдиган нисбатан мустақил тарғибий қисмидир. Жамиятда элемент ижтимоий муносабатларнинг конкрет кўринишлари тарзида намоён бўлади. Масалан, жамиятни яхлит система деб оладиган бўлсак, ундаги элемент алоҳида индивидлар, ижтимоий қатламлар, табақаларнинг онгли муносабатлари тарзида кўзга ташланади. Яъни, жамиятнинг ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа муносабатлари структуравий тузилишни ташкил қилган. Ўз навбатида, системани тўлалигича билиш, унинг стуктуравий тузилишидаги ҳар бир элементнинг функционал фаолиятини алоҳида таҳлил қилишни тақозо этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш кераки, инсонларнинг нарса ҳамда ҳодисаларга муайян манфаатлари ва эҳтиёжларига кўра ёндашишига қараб, ҳар бир элементни нисбатан мустақил система сифатида олиб қараш мумкин. Масалан, маънавият жамият структурасида, уни ташкил қилувчи муҳим элементларнинг бири ҳисобланади, лекин маънавиятни, махсус ижтимоий ҳодиса сифатида алоҳида олиб таҳлил қиладиган бўлсак, унинг ички элементлардан иборат мустақил системалигини кўрамиз. Шунга кўра, система, структура ва элемент нисбий тушунчалар бўлиб, категориялар сифатида, унга бўлган муносабат доирасида конкретлашади.
Шунинг учун «система», «структура», «элемент» каби фалсафий категориялар нарса ва ҳодисаларни билишга системали ёндашиш, структуравий таҳлил узилларининг умумметодологик асоси бўлиб ҳисобланади. Умуман, фалсафанинг система, структура, элемент категориялари нарса ва ҳодисаларнинг мазмунини, шаклини очиб беришда методологик асос бўлади.



  1. Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик категориялари.

53-жавоб: Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик - нарса ва ҳодисалар, уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқ қилувчи томонларини ифодалайдиган категориялар; оламга хос муносабат ва алоқадорликни, олам тараққиётининг хусусияти, унинг макон ва замондаги мавжудлик шаклларига, ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг айрим белгилари ҳамда ўзаро бирликни ифодаловчи умумий томонларни ифодалайдиган тушунчалар.
Алоҳидалик категорияси оламдаги нарса, воқеа ва жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона такрорланмайдиган белгилар ҳамда хусусиятларни ифодалайди. Мазкур категория табиат ва ижтимоий ҳаётдаги нарса, алоҳида ҳодиса, жузъий факт ва ягона воқеа ҳақидаги тушунчаларни ҳам билдиради. Масалан, ҳар бир миллатга хос маданиятнинг тил, урф-одат, анъана, миллий характер, психология каби белгилари айни шу шакл ва мазмунда бошқа халқларда такрорланиши мумкин бўлмаган айримликдир. Шунингдек, тиббиётда инфаркт миокарди – юрак-томир касалликлари системасида ўзига хос белги ва хусусиятларига кўра айримликни ифодалайди. Алоҳидалик категорияси моддий олам мавжудлиги ва ундаги муносабатларнинг фақат бир томонини ифодалайди, холос. Айрим олинган воқеа, ҳодиса, алоҳида предмет ва жараёнлар, уларга хос белгилар билан, айни пайтда материянинг конкрет кўринишлари, предмет, воқеа ва процессларни ўхшаш, айнан томонларини билдирувчи умумий белгилари ҳам мавжуд.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish