Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»



Download 0,87 Mb.
bet37/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
ON

Агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунё ҳақида ҳақиқий, ишончли билимларга эришиб бўлмайди. Агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади.
Материалистлар Кантни у «ўзида нарсаларни» эътироф этгани ҳолда уларни билиб бўлмайди деб эълон қилади, деб танқид қилсалар, идеалистлар уни у субъектдан ташқарида ва унга боғлик бўлмаган ҳолда аллақандай сирли «ўзида нарсаларни» эътироф этади, деб танқид қиладилар. Агар Кант наздида «ўзида нарса» ни мутлақо билиб бўлмаса, ҳозирги замон материалистлари уни ҳали билиб олинмаган нарсадир, лекин бу уни мутлақо билиб бўлмайди, деган маънони билдирмайди, деб биладилар.
XIX-XX асрлар чегарасида агностицизмнинг яна бир тури – конвенционализм шаклланди. Конвенционализм (лотинча конвенцио – шартнома, келишув, битим) – бу фалсафий таълимот бўлиб, унга кўра илмий назариялар ва тушунчалар ташқи дунёнинг, унинг томонлари ва хоссаларининг реал тафсифи эмас, балки олимлар ўртасидаги келишув маҳсулидир. Конвенционализмнинг энг йирик вакили француз математиги ва философи Анри Пуанкаредир (1854-1912).
Илмий-техникавий тараққиёт ва информацион цивилизация даврида ҳозирги замон гносеологиясида шуни ҳисобга олмоқ муҳимки, билиш субъекти билан объект орасида кўпинча воситачи прибор, тадқиқот қурилмаси туради. Бу ўзига хос гносеологик вазиятни вужудга келтиради. Прибор объектни адекват, айнан акс эттириш жараёнига муайян узлуксиз ва тасодифий хатолар киритиши сабабли, тадқиқотчи уларга зарур корреляция қилмоғи лозим. Бироқ бу агностицизмнинг тантанасини билдирмайди, балки бизнинг билиш усулларимиз, методларимиз, восита ва шаклларимиз доимий такомиллаштирилиб туришга муҳтож эканлигини кўрсатади. Бизни қуршаб турган дунёни билиш мумкин, билиш эса – субъектнинг хақиқатни англаш ва уни ўз амалий, яратувчилик, ўзгартирувчилик фаолиятида қўллаш мақсадида ташқи дунёни онгли равишда акс эттиришидир.

  1. Билишда субъект ва объектнинг ўзаро алоқаси.

62-жавоб:

  1. Инсон билишининг асосий босқичлари.

  2. Билишнинг ҳиссий, эмпирик, назарий, мантиқий ва интуитив билиш даражалари.

64-жавоб:

  1. Илмий билиш, унинг структураси даражаси, шакли ва усуллари.

  2. Илмий билишда интуиция, башоратнинг ўрни.

  3. Ҳақиқат тушунчаси, унинг шакллари.

  4. Амалиётнинг таркибий қисмлари.

  5. Тарих фалсафаси ёки историософиянинг асосий масалалари.

  6. Тарих фалсафасининг ривожланиши жараёнида тарихий билишга тегишли методологик ёндошувлар.

  7. Тарихга формацион ва цивилизацион ёндашувлар.

  8. «Цивилизация» тушунчасининг таҳлили ва унга турли қарашлар.

  9. «Маданият» ва «цивилизация» тушунчаларининг моҳияти ва мазмуни.

  10. «Қадрият» категорияси ва унинг фалсафий талқини.

  11. Қадриятларнинг асосий шакллари.

  12. Қадриятларнинг жамият ва инсон ҳаётидаги ўрни.

  13. Инсон саломатлиги олий қадрият сифатда.

  14. Жамият тушунчасининг моҳияти ва мазмуни.

  15. Жамият тараққиёти тўғрисидаги турли назариялар.

  16. Жамиятнинг таркибий тузилиши.

  17. Инсон - фалсафанинг бош мавзуси сифатида.

  18. Инсон муаммосининг фалсафий талқини.

  19. Инсоннинг келиб чиқиши ҳақидаги турли назариялар.

  20. Онг – фалсафий таҳлил объекти сифатида.

83-жавоб: Онг – фалсафанинг субъектив реалликни ифодаловчи ғоят кенг категориясидир; одамнинг, унинг мияси ва психикасининг ташқи дунёни идеал акс эттиришидир; инсоннинг маънавий дунёсидир, ўзининг дунёда борлигини англаб етишидир; унинг ташқи дунёга муносабатидир.
Одам – фикр юритувчи, онгга эга мавжудотдир. Онг ёрдамида одам ташқи дунёда фаол ҳаракат қилади, уни билади, у билан субъект-объект муносабатда бўлади. Онг туфайли шахснинг маънавий дунёси, унинг эмоциялари, кечинмалари, ташвиш ва истаклари, орзу-умидлари, фантазиялари мавжуд. Худди шу онги туфайли инсон ҳайвонот дунёсидан фарқ қиладиган ақлли мавжудот сифатида мавжуддир. Инсоннинг барча ҳайвонлардан фарқлантирувчи хусусияти бўлган онг тўғрисида гапирар экан, атоқли файласуф Ал-Фаробий бундай деб ёзган эди: «Инсон ўзининг алоҳида хусусиятлари билан барча ҳайвонлардан фарқ қилади, чунки унда жон бор, ундан тана аъзолари воситасида таъсир этувчи кучлар пайдо бўлади, бундан ташқари, унда тана аъзоларининг воситасисиз таъсир этувчи куч ҳам бор; бу куч ақлдир».
Одамнинг онги, инсон онгининг ички дунёси инсонлар тўғрисидаги бир қатор фанларни: психология, социология, педагогика ва олий асаб фаолияти физиологиясини ўрганиш объектидир. Бунда онг билишга оид (гносеологик), қийматга оид (аксиологик), ирода ва алоқага оид (социал) параметрлари бирлигида намоён бўлади.
Онг борлиқнинг социал, ижтимоий шаклининг натижаси ва тарихий маҳсулидир. Онгни тушуниш калити – инсон, инсоният социуми тарихидадир. Зеро онг борлиқнинг ижтимоий шаклининг фаол, ижодий характерини келтириб чиқаради, инсоният тарихига ўз-ўзидан ҳаракатга келиш хоссаларини бахш этади. Алоҳида индивиднинг онгини ижтимоий онгнинг ривожланишисиз тасаввур қилиб бўлмайди ва инсон онги ундан ажралмасдир.



  1. Онгнинг биологик ва ижтимоий омиллари.

84-жавоб:

  1. Онгнинг тузилиши.

  2. Ижтимоий ва индивидуал онг.

  3. Фалсафада индивид, инсон, шахс масаласи.

  4. Инсоннинг табиий-биологик, руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатлари.

  5. Фалсафада инсон ҳаётининг маъноси ва мазмуни масаласи.

  6. “Коррупция” тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили.

  7. Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар.

  8. Глобал муаммолар тушунчаси.

93-жавоб: Бугунги кунда замонамизнинг глобал муаммолари деб аталувчи муаммолар ҳақида эшитмаган одамни учратиш қийин. Бу муаммоларга демографик, энергетик, хом ашё муаммолари, уруш ва тинчлик муаммоси, экология ва бошқалар киради. Албатта, ушбу муаммолар илгари ҳам мавжуд эди, лекин фақат ХХ асрдагина улар глобал муаммоларга айланди. Инсоният тарихида мавжуд бўлган олдинги шунга ўхшаш муаммолардан улар шуниси билан фарқ қиладики, мазкур муаммолар планетар характерга эга. ХХ арснинг 40-йиллардаёқ К.Ясперс шундай деб ёзган: «Барча мавжуд муаммолар дунё муаммолари бўлиб қолди, вазият - умум инсониятнинг вазиятига айланди»46. Бугунги кунда дунёда бўлаётган ҳар бир ҳодиса, у экологик танглик бўладими, урушми, очликми, энергетик ва бошқа ресурсларнинг камайиб кетишими, маданиятдаги тангликми ёки демографик тангликми бундан қатъий назар улар энди локал, маҳаллий, миллий муаммолар бўлиб қолмай планета миқёсидаги глобал хусусият касб этмоқда.
Глобал муаммолар - бу шундай муаммоларки, улар бутун инсониятнинг манфаатларига дахл қилади, унинг келажагига хавф солади ҳамда улар бутун халқаро ҳамжамиятнинг иштироки билангина ҳал этилиши мумкин.
ХХ асргача мавжуд бўлган муаммолар ҳеч қачон бутун планета ҳамжамиятининг мавжудлигига хавф солмаган. Глобал муаммолар ХХ аср маҳсулидир ва уларнинг пайдо бўлиши инсон фаолияти билан боғлиқ. Глобал муаммоларнинг пайдо бўлишининг сабаби инсон фаолияти билан бугунги табиатдаги ва жамиятдаги аҳвол ўртасидаги қарама-қаршиликнинг ўсиб боришидир.
Ушбу сабаб, ўз навбатида бир қатор ички сабабларга бўлинади:

  1. «Жамият-табиат» тизимидаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ сабаблар.

  2. Жамиятнинг ўзининг ичидаги ижтимоий тузилмалар (индивид­лар, ижтимоий гуруҳлар, давлатлар ва халқаро тузилмалар) ўртасидаги қарама-қаршилик билан боғлиқ сабаблар.

Ушбу сабабларнинг моҳияти нимадан иборат?
1. ХХ асргача табиий бойликларни ўзлаштириш ва табиатга таъсир кўрсатиш локал хусусиятга эга эди. ХХ асрда инсоннинг хўжалик фаолияти планетар миқёсларга кўтарилди. Табиатга тушувчи антропо­ген юклар шу қадар кўпайдики, улар янги геологик кучга айланди (В.И.Вернадский). Бу куч планетанинг бутун қиёфасини ўзгартиришга, биосферада ортига қайтмас сифат ўзгаришларига олиб келишга қодир. Бу ўринда озон қатламининг бузилганлиги ёки тропик ўрмонларнинг йўқ қилинганлигини эслашнинг ўзи кифоя. Вазият шундайки, инсоннинг ўзининг яшаб қолиши ҳақидаги масала кун тартибига қўйилган.
2. Ижтимоий ривожланишидаги нотекислик, мустамлакачилик, шунингдек, дунё бойликларини истеъмол қилиши ва тақсимлашдаги адолатсизлик шунга олиб келдики, бой ва камбағал мамлакатлар пайдо бўлди. Бу ҳол собиқ мустамлака ва ривожланаётган мамлакатларнинг қолоқлиги ва шу билан боғлиқ бўлган очлик, саводсизлик каби глобал муаммоларни туғдирдики, бу ўз навбатида инсоният олдига ана шу узилишни йўқотишга қаратилган янги тартибни яратишдан иборат глобал муаммони қўяди.
Ижтимоий ривожланишдаги ана шу нотекислик урушларга ҳам сабаб бўлди. Бироқ ХХ асргача давлатлар ўртасидаги низолар ва уларнинг оқибатлари локал-минтақавий хусусиятга эга эди. ХХ аср жаҳон урушларини юзага келтирди. Ҳозирги қурол-яроғларнинг хусусиятини ҳисобга оладиган бўлсак, учинчи жаҳон уруши юз бергудек бўлса, бўлса, бутун инсоният йўқ қилиниши масаласи пайдо бўлади. Шу сабабли халқлар ва давлатларнинг тинч-тотув яшашлари инсониятнинг глобал муаммосига айланиб қ­олмоқда.
Илгари маълум бўлган глобал муаммолар (демографик, экологик, озиқ-овқат ва ҳоказо) билан бир қаторда ХХ аср охирида ва ХХI аср бошида глобал муаммолар хусусиятига эга бўлган янги хавфлари юзага келди: халқаро терроризм, халқаро уюшган жиноятчилик ва бошқалар.
Ана шундай ўзига хосликлар туфайли глобал муаммоларни халқаро ҳамжамиятнинг иштирокисиз ҳал қилиш мумкин эмас. Уларни ҳал этишнинг зарур шарти инсониятнинг якдиллиги бўлиб, бу ўз навбатида интеграциянинг ўсиши ва жаҳон ҳамжамиятида бир-бирини тушунишнинг ортиб боришини тақозо қилади.



  1. Глобал ривожланишнинг моделлари ва прогнозлари.

94-жавоб: Глобал муаммолар пайдо бўлган пайтдан бошлаб олимлар, сиёсатдонлар, ижтимоий ва халқаро ташкилотлар эътиборини жалб этдилар. Шу муносабат билан глобал ривожланишнинг турли-туман математик, компьютер моделлари ва прогнозлари юзага кела бошлади.
ХХ асрнинг 70-йилларида олимлар, бизнесменлар ва сиёсатчиларни ўз сафида бирлаштирган ноҳукумат ташкилот - Рим клуби томонидан бир қатор прогноз моделлари яратилди. Дастлабки ана шундай математик моделларнинг биринчиси файласуф ва кибернетик олим Х.Ўзбекхон томонидан яратилган эди. Кейинги имитацион модел («Мир-1») Дж.Форрестер томонидан яратилган бўлиб, унда аҳолининг кўпайиши, капитал маблағларнинг, табиий ресурслар, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва озиқ-овқат муаммоларининг ривожланиши ҳамда ўсиб бориши кўрсатилган эди. Тез орада шу олимнинг ўзи томонидан янада такомиллаштирилган модель - «Мир-2» яратилди.
1972 йилда Д.Медоуз ва Массачусет технология институтининг бир гуруҳ ёш олимлари «Мир-3» моделини яратдилар ва мазкур модель Рим клубининг «Ўсиб бориш чегаралари» номли маърузаси учун асос бўлиб хизмат қилди. Модель 1900 йилдан 2100 йилгача бўлган даврдаги глобал ривожланиш жараёнларини тасвирлар эди. Модел муаллифлари шундай хулосага келдилар: агар аҳоли ўсишининг, саноатнинг, қишлоқ хўжалигининг, табиий ресурсларни эксплуатация қилишининг ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланишининг асосий тамойиллари сақланиб қоладиган бўлса, инсоният глобал тангликка дучор бўлади. Маъруза муаллифлари бундан шундай хулоса чиқарадилар: инсоният ўсиш стратегиясидан глобал мувозанат ҳолатига ўтиши керак. «Ўсиш чегаралари» да чиқарилган хулосалар турлича қабул қилинди, бироқ бир нарсани якдиллик билан қайд этиш мумкин: маъруза қизғин мунозараларга сабаб бўлди ва жаҳон жамоатчилигининг диққат эътиборини глобал муаммоларга жалб этди. Маъруза натижаларидан бири шу бўлдики, унда чексиз иқтисодий ўсиш ҳақидаги афсона фош қилинди.
Д. Медоуз ва Ж. Форрестерлар моделидан фарқли ўлароқ, М.Месарович ва Э.Пестелларнинг Рим клубига «Инсоният туб бурилиш арафасида» номи остида тақдим этилган маърузасида акс этган модели (1974) да дунё минтақавий ривожланишни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади. Маърузада бир қатор минтақавий тангликлар ва фалокатлар прогноз қилинган ва шу муносабат билан «органик ўсиш» стратегияси таклиф этилган эди. Ушбу стратегиянинг асосий мағзи минтақаларнинг дифференциаллашган ривожланиш ҳақидаги ғоя бўлиб, у инсониятнинг органик бир бутунлик сифатида ривожланишига имконият яратиши лозимлиги эди.
Рим клубига47 тақдим этилган дастлабки, миқдорий усулларга асосланган маърузалар билан бир қаторда дунёнинг ривожланиш жараёнларини сифат жиҳатдан таҳлил қилишга асосланган «Жаҳон тартиблари моделларининг лойиҳаси» доирасидаги тадқиқотлар кенг ёйилди. Булар А.Котарининг «Келажакка қўйилган қадамлар», (1974), Р.Фалкнинг «Келажакдаги дунёларни ўрганиш» (1975), А.Мазруининг «Маданиятларнинг жаҳон федерацияси» (1976), Й.Галтунгнинг «Ҳақи­қий оламлар» (1980) ва «Муқобиллар бор!» (1984) каби ишларидир.
ЮНЕСКО ҳомийлиги остида К.Дойч раҳбарлигида «Умумжаҳон моделлари» лойиҳаси («Жаҳоний моделлаштириш муаммолари. Сиёсий ва ижтимоий импликациялар», 1977), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривож­ланиш ташкилоти (ИҲРТ) ҳомийлигидаЖ.Лезурн раҳбарлик остида тайёрланган «Халқаро келажак» лойиҳаси («Келажак билан учрашув: мумкин бўлганни амалга ошириш ва кўзда тутилмаган ҳолларга тайёр бўлиш», 1974) ишлаб чиқилди.
Сассекс университетида (Буюк Британия) Ч.Фримен ва С.Коул раҳбарлиги остида 1977 йилда бажарилган «Глобал моделлар» «Жаҳон келажаги. Катта мунозаралар», Г.Кан раҳбарлигида Гудзон институтида (АҚШ) бажарилган «Яқинлашаётган тўполон» (1982), Америка маъмуриятининг буюртмасига кўра тайёрланган маърузалар «2000 йилнинг глобал муаммолари» (1980) «Глобал келажак: ҳаражат қилиш вақти» (1981), Умумжаҳон вахтаси институти тадқиқотлари ва бошқалар маълумдир.
Агар келажакнинг «мумкин бўлган дунёлари» нинг дастлабки моделлари технокритик хусусиятга эга бўлган бўлса, кейинги даврда глобал муаммоларни ечиш учун жамиятнинг ўзини ижтимоий муносабатларини (минтақалараро, давлатлараро) ва инсоннинг ўзини, унинг қадриявий мезонларини ва кундалик хулқ-атворини мукаммаллаштириш зарурлиги ҳақидаги фикрлар тобора кўпроқ мазкур кейинчалик пайдо бўлган моделларга кириб бормоқда.

  1. Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги даври ва умумбашарий муаммолар.

95-жавоб:

  1. «Экософия» нинг мазмун моҳияти.

96-жавоб: Экологик муаммо. «Экософия»нинг фалсафанинг муайян, жуда ўзига хос қисми сифатида шаклланиши бир қатор босқичларни босиб ўтди:

  • ХХ асрнинг 50-йиллари: экологияда аҳвол яхши эмаслигини қайд этиш;

  • 60-годы: назарий идрок этиш учун дастлабки уринишлар;

  • 70-йиллар: ижтимоий ҳаракатларнинг амалий фаолиятининг бошланиши («яшиллар» ва бошқаларнинг);

  • 80-йиллар: аниқ-равшан баён қилинган тамойиллар асосида ҳаракатлар амалиётини ишлаб чиқиш;

  • 90-йиллар: глобал экологик тафаккурнинг шаклланиши.

«Экософия»нинг ривожланишига А,Печчеи, Г.Коммонер, А.Кинг, Л.Браун, Д.Медоуз, Г.Кан, Ж.Форрестер, Э.Пестель ва бошқалар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Ҳозирги замон глобалистикаси ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган халқаро ноҳукумат ташкилоти - Рим клубининг пайдо бўлиши ва дастлабки 15 йиллик фаолияти итальян файласуфи ва жамоат арбоби А.Печчеи номи билан боғланган.
Энг муҳим ишланмалар қаторида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- Глобал миқёсдаги ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник ривожланиш жараёнларини мувофиқлаштириш учун махсус трансмиллий тузилмалар яратиш ҳақидаги таклиф (Э.Пестель, М.Месарович);
- Экологик мувозанатлаштирилган глобал иқтисодий тизимлар назариясини ишлаб чиқиш (Л.Браун);
- Глобал экологик ва инсонпарварлик этикасини шакллантириш (Р.Атфилд) ва бошқалар.
А.Печчеининг «тараққиёт динидан ва механиканинг куч-қудратига кўр-кўрона ишонишдан» воз кечиш ва ўз нигоҳини Шарққа қаратиш зарурлиги, зеро «Осиёнинг метафизик маданиятлари материалистик ғарб цивилизациясини кўп нарсага ўргатиши мумкинлиги» ҳақидаги таклифларидан бири ғоят қизиқарлидир.
Ҳозирги кунда экологик муаммоларнинг нақадар долзарблигини англаб етиш учун БМТнинг глобал экологик маълумотлари (1992) дан бир қатор фактларни келтириш мумкин.
Экология соҳасида энг жиддий масалалари сифатида қуйидагилар эътироф этилган:
- чучук сувнинг етишмаслиги (унинг 63% қишлоқ хўжалигида, 23% саноатда ва фақат 8% турмушда ишлатидади);
- Дунё океанининг ифлосланиши («ўлик зоналарнинг» пайдо бўлишига қадар).
- Оролнинг қуриши (унинг сатҳи 3 метрга пасайди, яна 9-13 метрга пасайиши ва шўрланишнинг 10 марта ортиш кутилмоқда),
- Ҳавонинг ҳалокатли тарзда ифлосланиши, хусусан йирик шаҳарларда (Париж, Мадрид, Рио-де-Жанейро, Токио, Сидней, Торонто, Лондон, Тегеран, Бангкок, Нью-Йорк ва бошқалар);
- Тупроқ эрозияси (тупроқнинг 15% аллақачон тиклаб бўлмас даражада эрозияга учраган);
- Ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетиши (ҳар йили 16,8 млн гектар ўрмон кесиб юборилмоқда);
- Табиий офатлар оқибатлари (тошқинлар, зилзила, бўронлар, вулқонлар отилиши ва ҳоказо).
Умуман олганда экологик муаммо ядро урушини олдини олишдан кейинги иккинчи муаммо бўлиб қолди ва вақт ўтиши билан биринчи ўринга чиқиши ҳам мумкин. Канадалик олим Р.Пэлке ўзининг «Энвайронментализм ва прогрессив сиёсатнинг келажаги» номли ишида таъкидлаганидек, экология барча инсоний эҳтиёжлар ва истаклардан ҳам кўра фундаменталроқдир, иқтисодий муваффақиятлар эса, бундан буён экологик беқарорлик учун тўланадиган адекват баҳо сифатида қаралиши мумкин эмас.
Шундай қилиб, альтернатива шундай: инсоният ёҳуд ўз цивилизациясини экология нуқтаи назаридан модернизация қилади, ёки атроф муҳит билан бирга деградацияга учрайди.



  1. Энергетик муаммо ва уни ҳал этишда фалсафанинг аҳамияти.

97-жавоб: Энергетик муаммо. Америкалик глобал-муаммолар тадқиқотчиси А.Смилнинг фикрига кўра ҳозирги цивилизациянинг таянчи бўлган «учта кит» - бу энергия, озиқ-овқат ва атроф-муҳит бўлиб, қолганлари иккинчи даражали аҳамиятга эга.
1945 йилдан бошлаб олинаётган энергия миқдори уч марта кўпайди, бироқ у ўта нотекис тақсимланмоқда. Ўнта энг ривожланган мамлакатлар бутун энергиянинг 70%ни истеъмол қилгани ҳолда (уларнинг аҳолиси Ер шари аҳолисининг 7% га яқинини ташкил этади), ривожланаётган мамлакатлар (сайёра аҳолисининг 78%) ишлаб чиқари­лаётган энергиянинг фақат 18% билан кифояланишга мажбурдир.
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар фақат истеъмол қилинаётган энергия миқдорига кўра эмас, балки сифатига кўра ҳам фарқ қиладилар. Агар ривожланган мамлакатларда асосий энергия манбалари - бу нефть, газ, камроқ миқдорда кўмир бўлса, ривожланаётган мамлакатларда асосан ҳар хил техника экинлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чиқиндиларидир (масалан, Бангладешда бутун энергиянинг 90%, Нигерияда - 80%, Индонезияда - 66% ана шундай манбалардан олинади).
Энергетика муаммоси бир қатор аспектларга эга: биринчидан, ривожланган жамиятлар тобора кўпроқ энергияни талаб қилади, иккинчидан, қанча кўп энергия ишлатилса, унинг манбалари шунча камаяди (агар анъанавий энергия манбалари кўзда тутилса), учинчидан, ­қанча кўп ёнилғи истеъмол қилинса, атроф-муҳит шунчалик кўп даражада ифлосланади. Тўртинчидан, муқобил энергия манбалари деб аталувчи манбалар ҳар доим ҳам ўзини оқламайди. Масалан, И.В. Кур­ча­тов атом энергиясини келажакнинг асосий энергияси, деб ҳисоб­лан­ган эди. Бироқ, АЭС ларда юз берган бир қатор фалокатлар, хусусан, 1996 йилда Чернобилдаги фалокат, муаммонинг мураккаб эканлигини кўрсатади. Фақат 1990 йилнинг ўзидагина АЭСларда 143 та турли камчиликлар қайд этилган. 2000 йилга келиб 300 та ядро реактори ёпилган.
Энергетик муаммони ҳал этиши йўллари орасида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
- энергиянинг янги, хавфсиз ва нисбатан арзон бўлган манбаларини қидириб топиш (қуёш энергиясидан, шамолдан, денгиз оқимларидан фойдаланиш);
- анъанавий саноат материаллари ўрнига анча енгил, арзон, кам энергия сарфланадиган материаллардан фойдаланиш (пўлат ўрнига алюминий, мис ўрнига шиша толас, металл ўрнига пластик ва ҳоказо).



  1. Озиқ-овқат муаммосига фалсафий назар.

98-жавоб: Озиқ-овқат муаммоси ҳозирги пайтда ўта долзарб бўлиб турибди: оч қолаётганлар сони 1970 йилда 460 миллион бўлган бўлса, 1990 йилда 550 миллионга етди. 2000 йилга бу кўрсаткич 650 миллион кишига етишган (сайёра аҳолисининг 10%).
Ҳисобларга қараганда меъёрдаги овқатланиш учун бир кишига энг камида 0,6 га ишлов бериладиган ер тўғри келиши лозим. Бу кўрсаткич эса ҳозирнинг ўзидаёқ меъёрдан икки баравар (2000 йилда у 2,5 баравар кам бўлди, яъни 0,23 - 0,15га, яъни тўрт баравар камайди, шунда ҳам агар ишлов бериладиган ерлар сони илгариги миқдорда қолса). Фақат Осиё ва Африка мамлакатларининг ўзидагина очликдан бир кунда 1200 тагача киши ҳалок бўлмоқда.
Очлик, гарчи озиқ-овқат муаммосининг яққолроқ намоён этувчи ҳодиса бўлса ҳам, лекин у бу муаммонинг бирдан-бир кўриниши эмас. Муаммонинг бошқа томони - ривожланган мамалакатлардаги ортиқча овқат истеъмол қилишдир.
Жуда кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг аҳолиси мутлақ (озиқ-овқатнинг умуман етишмаслиги) ёки нисбатан (овқатланишнинг маълум бир компонентларининг - оқсиллари, витаминлар, минераллар, ёғлар, углеводлар ва ҳакозо) очликни бошларидан кечирмоқдалар. Нисбий очликнинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири - оқсил етишмаслиги. Кўп халқ ва элатларнинг паст бўйли эканлиги фақат уларнинг генетик хусусиятларигагина боғлиқ бўлмай, балки озиқ-овқат оқсилининг етишмаслиги оқибатидир. Айни пайтда Ҳарбий Европа ва Шимолий Америка халқларининг овқатланишида оқсиллар рационнинг 70%ни ташкил этади, бироқ у ерда ишлов берилмаган сабзавотлар ва меваларнинг етишмаслиги яққол кузатилади.
Шундай қилиб озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишда инсониятнинг турли қисмлари олдида турлича вазифалар туради:
- ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси учун - бу етарли овқатланиш имкониятларини қидириб топиш (деҳқончиликдан ва чорвачиликдан олинадиган маҳсулотларни кўпайтириш, ёввойи табиат ва океан ресурсларидан фойдаланиш, озиқ-овқат импорти ва ҳоказо);
- ривожланган мамлакатлар аҳолиси учун - овқатланиш таркибини ўзгартириш (оқсиллар, ёғлар ва қандни камайтириш ва табиий маҳсулотларни кўпайтириш).



  1. Демографик муаммонинг фалсафий таҳлил.

99-жавоб: Демографик муаммо. Бизнинг эрамизнинг бошида Ер аҳолиси 150-200 миллион атрофида эди (бугунги кунда биргина АҚШ да яшаётган аҳолидан ҳам кам). Х асрга келиб у 300 млн кишини ташкил қилди. Фақат XIX арснинг ўртасида (1850 йил) Ер аҳолиси 1 миллиардни ташкил этди. Шундан сўнг эса аҳоли кўпайиши хавфли даражада тезлик билан орта бошлади: 80 йил ичида 2 миллиардга етди (1930 й.), 30 йил ичида 3 миллиардга (1960 й.), 16 йилдан сўнг 4 миллиардга (1976), 10 йил ичида 5 миллиардга (1986) етди. Кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда ўсиш 1 дан - 2,5% гача, фақат Африкадагина 3% ўсиш сақланяпти. Ҳозирги пайтда Ер аҳолиси йилига 90 млн га ёки бир секундда уч кишига кўпаймоқда. Ўсиш суръатининг ХХI асрда секинлашуви тахмин қилиняпти. Ўсиш суръатлари ҳозирданоқ пасая бошлади. Ривожланган мамлкатларда улар йилига 0,5 фоизни ташкил этади, бир қатор мамла­катларда эса аҳолининг табиий ўсиш умуман тўхтаган (Германияда, Буюк Британияда, Скандинавия мамлакатларида, Россияда ва ҳоказо).
Аҳоли ўсишнинг кескин пасайиши бир қатор Осиё мамлакатларида, шунингдек Латин Америкаси мамлакатларида (шу жумладан Япония, Корея, Жанубий Кореяда) кузатилмоқда.
Демографик муаммо мисолида бутун глобал муаммоларнинг ўзаро алоқасини яққол кўриш мумкин. Ортиқча аҳоли атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирнинг кучайишни англатади: сув ва ҳаво сифати ёмонлашади (хусусан тез ўсаётган шаҳарларда), ер унумдорлиги пасаяди, саноат ва маиший чиқиндилар кўпаяди, яъни экологик вазият кескин ёмонлашади. Аҳоли сони қанча ортиб борса, унинг ҳаёти ва фаолияти учун энергия, хом-ашё, озиқ-овқат шунчалик кўп талаб этилади. Бунинг мантиқий ниҳояси эса энергетик, хом-ашё, озиқ-овқат муаммоларининг кескинлашувидир.
Аҳолининг ортиқчалиги, кўп ҳолларда низолар ва урушлар келтириб чиқарувчи омил сифатида намоён бўлади. 1945 йилдан кейин юз берган кўпчилик урушларнинг айнан «учинчи дунёда», яъни ривожланаётган мамлакатларда, кескин шаклдаги демографик муаммолар мавжуд бўлган давлатларда юз берганлиги бежиз эмас.
Демографик муаммо қуйидаги бошқа муаммолар билан чамбарчас боғлиқдир:
- кўплаб касалликларнинг тарқалиши муаммоси (юқумли касалликлар, СПИД ва ҳоказо);
- қашшоқлик, пауперизация, аҳолининг катта қисмининг камбағаллашуви муаммолари;
- иш билан банд бўлмаганларнинг кўпайиши муаммоси;
- жиноятчилик ва антиижтимоий хулқ-атворнинг бошқа шакллари (фоҳишалик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва бошқалар);
- таълим ва ижтимоий таълимот муаммоси;
- маданият ва ахлоқни сақлаш муаммолари ва бошқалар.

100. “Терроризм” тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили.


100-жавоб: «Терроризм» тушунчасининг ўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «terror» - қўрқув, даҳшат демакдир. Дастлаб террор сиёсий таъсир методи сифатида Улуғ француз инқилоби даврида радикаллар томонидан сиёсий рақибларни қўрқитиш мақсадида қўлланилган. Бошқача қилиб айтганда, терроризм – бу тўғридан тўғри куч ишлатиш методи орқали сиёсий муаммоларни ечишнинг ўзига хос усулидир.
Террор давлатнинг ўз рақибларига нисбатан қарши қўлланилиши билан бирга, шунингдек махфий ташкилот ва гуруҳларнинг давлатга нисбатан қарши қўлланилиши мумкин. Биринчи ҳолатда гап репрессив (жазо) давлат террори ҳақида боряпти. Кенг кўлам­да у фашистик давлатларда (XX асрнинг 30 – 40 йилларида Германияда, 20–40 йилларда Италияда, 30 – 60 йилларда Испа­нияда ва ҳ.), бир қатор коммунистик диктатураларида (20-йилларнинг «қизил террори», 30 – 50-йилларда СССРдаги Сталин репрессиялари, 40 – 60-йилларда Хитойдаги Маоист репрессиялари ва ҳ.), Осиё, Африка, Лотин Америкасининг бир қатор давлатларида ҳарбий ва диктаторлар томонидан қўлланилган.Иккинчи ҳолатда гап ҳақиқий маънодаги террозизм ҳақида боряпти, қайсики оппозицион, давлатга қарши, махфий, аниқ бир мақсадга қаратилган, бошқариладиган, мафкуравий фаолиятни куч ишлатиш орқали ўзида намоён қилади. Террористларнинг қурбонлари тасодифий ёки атайлаб танланган шахслар бўлиши мумкин.
Террористик актлар маълум бир гуруҳларни (ёки бутун бир жамиятни) қўрқитиш учун ёки террористларнинг ғояларини пропоганда ва намойиш қилиш учун хизмат қилади.
Терроризмнинг моҳиятини англаш учун одатда 3та унинг асосий томонларига эътибор қаратилади: ҳарбий, жиноий ва сиёсий. Ҳарбий муаммо сифатида терроризм қуролли ҳаракатларнингг алоҳида, специфик тури сифатида кўрилади ва «паст (суст) интенсивли қуролли тўқнашув» тарзида белгиланади.
Жиноий муаммо сифатида терроризм алоҳида хавфли қаттиқ жиноят туридир. Ниҳоят, учинчи позицияда терроризм сиёсий кураш сифатида кўрилади, қайсики маълум бир тузумларга ёки давлат ҳокимиятининг аниқ, у ёки бу ҳаракатларига қарши ижтимоий-сиёсий норозилик асосида шаклланади.
Сиёсий терроризм – сиёсий тизимнинг йўналишини ўзгартиришга ҳар қанақа террористик ҳаракатдир. Бунда сиёсий терроризмнинг ҳақиқий кўринишлари давлат раҳбарларининг ўлдирилиши ҳисобланади: Джон Кеннеди (1963 йил), Анвар Садат (1981 йил), Индира Ганди (1984 йил), Раджив Ганди (1986 йил) ва ҳ.
Ижтимоий терроризм чуқур ижтимоий-сиёсий зиддиятлар асосида шаклланади. У 2 асосий шаклда намоён бўлади: чап (сўл) терроризм («революцион», «қизил») ва ўнг (реакцион, консерватив) терроризм (контрреволюцион, фашистик оқим, «қора» ёки «жигар ранг»). Чап террористлар ультрареволюцион назарияга асосланадилар (анархизм, троцкизм, маоизм ва ҳ.) ва одатда ҳукмрон тузум билан боғлиқ шахсларни, яъни йирик давлат арбоблари, қуролли ва ҳуқуқ-тартибот ташкилотларининг ҳамда давлат ҳавфсизлигининг ҳукмрон партияларининг хизматчилари ва ҳоказоларни ўзларига йўқотишни асосий мақсад қилиб қўядилар. Чап оқимнинг типик кўриниши»: чор Россиясининг эсер ва анархистлари, «Қизил бригада» (Италия), Лотин Америкадаги бир қатор ҳаракатлар («Сендеро луминосо» ва ҳ.). Ўнг терроризм одатда ҳукмрон тузумнинг радикал ҳимоя усуллари билан, ячъни ўнг, либерал, демократик руҳда бўлган сиёсий арбобларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. Ўнг оқимнинг типик кўриниши: чор Россиясининг қорагуруҳчилари, неофашистлар, АҚШдаги Ку-Клукс-Клан, Лотин Америкадаги «ўлим эскадрони» ва ҳ.з.
Этник терроризм радикал гуруҳларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиб, этник майда миллатлар вакилларидан иборат. У ўзига хос муаммоларни ечишга қаратилган бўлиб, бир неча шаклда намоён бўлади:
Этносепаратистик терроризм – автономияни кенгайишига, суверенитетни ҳимоя қилишга ёки этник майда миллатлар истиқомат қилувчи ҳудудларга тўла мустақилликни беришга курашаётган гуруҳлар томонидан амалга ошириллади. Буларга: ЭТА (баск террористик ташкилоти), ИРА (Ирландия республика армияси), КМОФ (Корсиканинг миллий озодлик фронти), АМАА (Арманистонннинг махфий арман армияси), ШТМРФ (Шарқий Туркистоннинг миллий-революцион фронти), КИП (Курд ишчи партияси) ва ҳ.з.
Миллий-озодлик терроризми – босиб олинган ва колониал давлатлар халқларининг агрессор ва метрополия давлатлари намоёндаларига қарши амалга оширилади. У давлат суверенитетини тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Террористларнинг асосий нишонлари юқори поғонадаги амалдорлар ва зобитлар (офицерлар) ҳисобланади. Масалан, СССР партизан ва махфий ташкилот аъзоларининг террористик актлари ва II жаҳон уруши давридаги Европанинг фашистларга қарши олиб борилган террористик актлари (Р.Гейдрихнинг Чехияда, гауляйтор Кубенинг Украинада ва гауляйтор Коханинг Белоруссияда ўлдирилиши ва ҳ.), Алжир, Ҳиндихитой давлатларида антиколониал кураш ва ҳ.
Диний терроризм. Ислом ниқобидаги терроризм – анъанавий ислом дини тарқалган регионларга (Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка ва ҳ.) ҳамда охирги ўн йилда мусулмон диаспоралари пайдо бўлган мамлакатларга хосдир. Бу ислом фундаментализми ва экстремизмини намоён қилишни ўзига хос шаклидир. У Ғарбни ўзида мужассам этадиган барча нарсалар билан, унинг ҳаёт тарзи билан боғлиқ ва ниҳоят, бутундунё ислом халифалигини ўрна­тишдир. Бу оқимнинг типик кўриниши: «Ал-қоида», «Мусулмон биродарлари», «Хизбиоллоҳ», «Ҳамас», «Толибон».
Кўпчилик фикрига қарши ўлароқ, ислом терроризмидан ташқари бошқа диний терроризмлар ҳам мавжуд: яҳудий, католик (Ольстер), протестант, сикх, индуист ва ҳ.к. Аммо глобал ислом терроризмига нисбатан уларнингг кичик минтақавий фаолиятини инобатга олган ҳолда умумий олганда уларга кам эътибор берилади.
Терроризмнинг ҳар хил кўринищлари билан кураш дунё ҳамжамиятининг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Экстремизм ва терроризмга ёндошишнинг энг маъқул йўлларидан бири бундай ҳодисаларга тааллуқли бўлган барча муаммолар доирасини объектив равишда холисона, ҳақиқий илмий таҳлил асосида идрок этишдир.
Фундаментализм, радикализм, экстремизм, терроризм қатъий белгили алоқа билан боғланган эмаслар. Моҳият жиҳатдан ушбу ҳодисаларнинг ҳар бирини тўлалигича, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил равишда ўрганиб чиқиш мумкин. Негаки, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, келиб чиқиш хусусиятлари ва амал қилиш жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бироқ муайян вазиятларда улар ўзаро алоқада намоён бўлишлари мумкин. Шунинг учун ҳам фундаментализм, радикализм, экстремизм ва терроризм тушунчалари ва ҳодисалари нисбатини назарий ва амалий таҳқиқ қилиш зарурияти келиб чиқади.
Фундаментализмни ижтимоий фикрдаги эътиқодга содиқ оқим сифатида (албатта диний бўлиши шарт эмас) қараб чиқиш мумкинки, ўзининг аслий (ўз номини шундан олган) қадриятлар, ғоялар, қандайдир таълимот қоидалари. Дунёқарашлар, мафкуравий таълимотларга содиқлигини ва уни қатъий равишда ҳимоя қилажагини эълон қилади. Бундай маънода фундаменталлик нафақат исломда, балки ҳар қандай динда (христианлик, яҳудийлик, буддавийлик ва ҳоказо), ҳамда жуда кўплаб дунёвий таълимотларда ҳам мавжуддир.
Радикализм – мафкуравийгина эмас, балки сиёсий амалиёт ва тактика (иш юритиш тарзи) масаласига тааллуқли ҳодисадир. Радикал руҳдаги кишилар шуни қатъий равишда тарғиб қиладиларки, сиёсий курашда (ҳамда мафкуравий ва ҳоказо) агар у зарур деб топилган натижани берса, манъ этилган восита ва усулларнинг бўлиши мумкин эмас. Радикализмнинг мантиқий оқибати экстремизмдир.
Экстремизм (сиёсий, ирқий, диний ва ҳоказо) минтақавий ва ҳатто умумий хусусият касб этган унчалик ҳам янги ҳодиса бўлмасдан, унга қарши кураш ўзининг муайян тарихига эга. Муайян қарашлар, ғоялар, эътиқодлар тизими сифатидаги экстремизмда ўзининг алоҳида хусусий йўналиши билан майдонга чиққан диний экстремизм ўз ифодасининг турли шаклларига эга? Етарли даражада тинчлик ва нисбатан демократик тарздан тортиб, зўравонлик ва ошкора террористик шаклларгача.
Экстремизмни қандайдир ғояни алоҳида олинган шахс, гуруҳ, партия, ташкилот томонидан мутақлаштириш натижасида, уни амлага оширишга ундовчи ўзига хос ўта фаоллик сифатида қараб чиқиш мумкин. Экстремизмнинг ўзи сиёсий, мафкуравий ёки руҳий ҳодиса сифатида ҳамма вақт ҳам жиноят эмас ва ҳар вақт ҳам жиноий-ҳуқуқий бошқарув меъёрларига тўғри келавермайди. Аммо бу шу асногача тўғридирки, у ҳануз зўравонлик ва товлаш усулларини қўллашдан тийилиб турса.
Терроризм – радикализм ва экстремизмнинг энг ниҳоий шакли бўлиб, давлат маъмурий тизимлари ёки бошқа ижтимоий объектларга экстремистик гуруҳлар талабини бажарилишини таъминлаш мақсадида мажбурлаш ва уларга тазйиқ кўрсатиш воситаси сифатида намоён бўлади. Террористик амаллар турли воситалар: портлатиш, ўт қўйиш, сиёсий арбоблар жонига суиқасд, гаровга олиш. Ўғрилаш ва оммавий қирғин қуролларини қўллашга (ядровий, биологик ва кимёвий) таҳдид қилиш йўли билан амалга оширилади. Экстремистик руҳдаги ҳар бир гуруҳ ҳам террористик бўлиб қолиши шарт эмас, аммо имконий жиҳатдан ўзининг мантиқий хотимаси сифатида экстремизм терроризмга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга ушбу мантиқ жуда ҳам ўзига хосдир. Террористлар талабларини ҳукумат ёки бошқа маъмурий тизимлар томонидан қондирилиши ҳамма вақт ҳам террористик фаолликнинг камайишига олиб келмайди. Террористлар орасида ҳамиша шундай радикаллар топиладики, ижтимоий вазиятнинг ўзгаришидан қатъий назар террор тактикасини қўллашда давом этадилар.
Қачонки, жамиятда қандайдир кескин ўзгаришлар юз берса, бўлаётган ҳодисаларга нисбатан турли қарашлар пайдо бўлади. Танланган йўлни маъқул топмаган оппонетлар топиладики, уларнинг таъкидлашларича, барча нарсани бундай эмас, балки бошқача қилмоқ лозим. Бундай фикр билан хайрихоҳлик қилувчи кишилар гуруҳи ҳам пайдо бўлади. Бундай вазиятда умуминсоний қадриятлар тизимига ёки алоҳида олинган катта ижтимоий жамоаларнинг қадриятларига қарама-қарши бўлган алоҳида ғоялар ва қарашлар тизими шаклланиши мумкин.
Тарихда терроризм дунёвий ва диний соҳаларда ҳам сиёсий курашнинг энг кескин воситаси сифатида етарли даражада кенг қўлланилди. Айниқса терроризм кўпроқ даражада жамиятнинг бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш даврида, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий беқарорлик шароитида қўлланилган ва қўлланилмоқда.
Ҳозирги замон терроризмининг ўзига хос хусусиятларидан бири алоҳида амалиётдан оммавий, жамоавий тарздаги олдиндан яхши режалаштирилган ва ташкил этилган савияга ўтишдир. Террор энди айрим олинган мутаассиб бир кишининг иши бўлмай қолди. Ҳозирги вақтда у билан кенг тармоқ отган, катта молиявий, инсоний, техник заҳираларга эга бўлган қудратли ташкилотлар шуғулланмоқда. Бундан Марказий Осиё минтақаси ҳам истисно эмас. Бу ерда ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб «Хизб-ут-таҳрир», «Ислом озодлик партияси», «Ўзбекистон исломий ҳаракати», «Тожикистоннинг исломий уйғониш ҳаракати» (90-йилларгача ҳам) каби террористик ташкилотлар ва бошқалар фаол иш олиб бормоқдалар. Ўзларининг мақсади сифатида улар минтақада мавжуд бўлган сиёсий тузумни ағдариб ташлаб, диний давлатни барпо қилиш эканлигини эълон қилмоқдалар. Ушбу ташкилотлар «Толибон», «ал-Қоида» каби террористик ташкилотлар билан бевосита алоқа боғлагандирлар. Уларнинг фаолияти ташқи кучларнинг ёрдами ва чет эллардаги қудратли молиявий манбаларга асосландир. Уларнинг саъй-харакатлари туфайли бир қатор террористик актлар рўй бердики, уларнинг натижасида кўплаб қурбонлар, моддий зарарлар ва бегуноҳ кишиларнинг азоб-уқубатларга дучор бўлиши кузатилади.
Терроризм билан курашнинг дунёда тўпланган тажрибаси шуни кўрстадики, янги террористик ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида шунга эътибор қаратиш жуда муҳимки, бундай ҳаракатлар йўли билан давлатни улар кўзлаган мақсадлар сари амал қилишга мажбур қилишга террористларда ҳеч қандай умид қолдирмаслик лозим. Террорситларни ўз қилмишларининг беъмани ва беҳуда эканлигини ўйлаб кўришга мажбур қилиш лозимки, токи улар ўз талабларини танқидий равишда ўйлаб кўрсинлар ва халқаро терроризм жабҳасида олиб борилаётган курашда экстремистик йўлнинг ҳужумкорлик моҳиятини тўғри эканлигига шубҳа қилсинлар. Терроризмнинг намоён бўлишига ва унинг ижтимоий асосига барҳам бериш-бугунги куннинг энг долзарб муаммосидир. Фақат шугина айрим олинган ҳар бир давлатнинг, минтақанинг ва умумий хавфсизликнинг миллий хавфсизлигини таъминлай олади.

101. 2017-2021 йиллардаги Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида глобал муаммоларнинг тавсифи.


101-жавоб:
102. Глобал муаммоларни ҳал қилишда хусусий ва умумий манфаатлар уйғунлиги.
102-жавоб:

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish