Давлат ташқи қарзи (жами 16,1 млрд AҚШ доллари) манбаларининг тақсимланиши



Download 28,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi28,5 Kb.
#78203
Bog'liq
тадқиқодчи 2 тезис


Жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 18,2 млрд AҚШ долларига тенг. Бу ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 31,3 фоизни ташкил этади.
Хусусан, I чоракда давлат ташқи қарзи 0,5 млрд AҚШ долларига ёки йил бошига нисбатан 2,9 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 16,11 млрд AҚШ долларига ёки ЯИМга нисбатан 27,7 фоизга етган. Шундан, Ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз - 10,9 млрд AҚШ долларини, Ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,2 млрд AҚШ долларини ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, давлат ички қарзи 20,0 трлн сўмни (2,1 млрд AҚШ доллари) ёки ЯИМга нисбатан 3,6 фоизни ташкил этди. Шундан, Ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз – 1,7 трлн сўм (0,2 млрд AҚШ доллари)ни, Ҳукумат кафолатлаган ички қарз – 18,3 трлн сўм (1,9 млрд AҚШ доллари)ни ташкил этган.
Давлат ташқи қарзи (жами - 16,1 млрд AҚШ доллари) манбаларининг тақсимланиши:
• Осиё тараққиёт банки – 3,9 млрд AҚШ доллари;
• Хитой эксимбанки ва давлат тараққиёти банки – 3,6 млрд AҚШ доллари;
• Жаҳон банки – 2,7 млрд AҚШ доллари;
• Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва халқаро ҳамкорлик агентлиги банки – 2,0 млрд AҚШ доллари;
• Ислом тараққиёт банки – 0,8 млрд AҚШ доллари;
• Бошқа халқаро молиявий ташкилотлар – 2,1 млрд AҚШ доллари;
• Суверен халқаро облигациялар – 1 млрд AҚШ доллари.
Маълумот ўрнида, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг Қарз барқарорлиги таҳлилига кўра, ўзининг иқтисодий салоҳияти бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзига хизмат кўрсатиш салоҳияти кучли ҳисобланади ва ушбу мамлакатларда давлат ташқи қарзи учун меъёр Ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизгача ташкил этиши мумкин.
Ички имкониятлар чекланган ҳолатда, давлат ташқи қарзи, асосан инфратузилма, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига йўналтирилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг 1 чораги якуни бўйича жами давлат ташқи қарзининг 30 фоизи ёки 4,8 млрд AҚШ доллари энергетика соҳасига, 13 фоизи ёки 2,1 млрд AҚШ доллари транспорт инфратузилмасига, 11 фоизи ёки 1,8 млрд AҚШ доллари сув таъминоти, канализация ва бошқа уй-жой коммунал инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади.
Download 28,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish