Факультети “2”- курс, бха 56-2 гурухи



Download 58,84 Kb.
bet1/8
Sana24.02.2022
Hajmi58,84 Kb.
#189395
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“МОЛИЯ” ФАНИДАН НАЗОРАТ ИШИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ ВА АУДИТ
ФАКУЛЬТЕТИ
2”- курс, БХА 56-2 гурухи
МОЛИЯ” ФАНИДАН


НАЗОРАТ ИШИ


Бажарди: Мирзаев Азизбек Исмоилович
Текширди: Файзиев Шавкатбек Шахобиддинович

19 вариант
1. Айланма капиталнинг функциялари ва уларни амалга ошириш шакллари.
2. Уй хўжаликлари жамғариш(ма) жараёнининг мақсадларига кўра, сабаблари нуқтаи-назаридан, аккумуляция қилиш (тўплаш) шакллари бўйича жамғармаларнинг турлари.
3. Бюджет даромадларини жалб қилиш шакллари.



  1. Айланма капиталнинг функциялари ва уларни амалга ошириш шакллари.

Айланма капитал ХЮС айланма (ўзгарувчан, мобил) активларига аванслаштирилган капитал қийматини ўзида ифодалайди. Бу капитал ХЮС балансининг “Айланма активлар” деб номланган иккинчи бўлимида акс эттирилади. Одатда, айланма капитал қуйидаги бир неча асосий гурухларга классификация қилинади:

  • такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишини хисобга олган ҳолда функционал мўлжалланганлиги бўйича;

  • шакллантириш ва молиялаштириш манбаларига кўра;

  • ливидлилик даражасига қараб;

  • ва бошқа белгиларига мувофиқ.

Айланма капитал жуда кўп функцияларни бажаради. Уларнинг орасидан қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • такрор ишлаб чиқариш;

  • рағбатлантириш;

  • тақсимлаш;

  • ишлаб чиқариш ва муомала соҳасининг ягоналигини таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш;

  • ва бошқалар.

Айланма капитал ўз функцияларини ҳам пулли, ҳам натурал-буюм шаклларида амалга оширади.
Айланма капиталнинг таркибий тузилмасини уни функционал жиҳатдан қуйидаги икки ташкил этувчи белгилаб беради:

  • айланма капиталнинг натурал-буюм шакллари ёки айланма ишлаб чиқариш фондлари;

  • муомала фондлари.

Таркибий тузилма жиҳатидан айланма капиталнинг натурал-буюм шаклларига, энг аввало, ишлаб чиқариш заҳираларидан иборат бўлган қуйидагилар киради:

  • хом ашё ва асосий материаллар;

  • сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар;

  • ёқилғи;

  • қадоклаш ва қадоқлаш материаллари;

  • жорий таъмирлаш учун эхтиёт қисмлар;

  • инвентарлар ва хўжалик буюмлари;

  • тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари;

  • ўз ишлаб чиқаришининг ярим тайёр маҳсулотлари;

  • келгуси давр харажатлари;

  • бошқа харажатлар.

Айланма капиталнинг таркибий тузилмасини ташкил этувчи муомала фондларининг таркиби қуйидагилардан иборат:

  • тайёр махсулот ва қайта сотишга мўлжалланган товарлар, ортиб жўнатилган товарлар;

  • пул маблағлари - кассадаги пуллар, хисоб-китоб ва валюта хисобварақларидаги пуллар, банкдаги махсус хисобвараклари (акредитивлар ва чек дафтарчалари, депозит хисобвараклари, бошка тўлов ҳужжатлари);

  • қиска муддатли (бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда) молиявий қуйилмалар - бошқа ХЮСлар қимматли қоғозларига инвестициялар, давлат ва маҳаллий заёмларнинг фоизли облигациялари, бошқа ХЮСларга берилган заёмлар, акционерлардан ўз акцияларини сотиб олиш;

  • дебиторлик қарзларининг барча кўринишлари, сотиб олувчилар ва буюртмачиларнинг қарзлари, олинувчи векселлар, шуба ва бўйсунувчи жамиятларнинг қарзлари, устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари, берилган аванслар, бошқа дебиторларнинг маблағлари.

Айланма капиталнинг бошқа қисми пулли кўринишда шакллантирилади ва айланма фондларнинг иқтисодий элементларига пулли капитални доимий аванслаштириш кўринишида доиравий айланишда бўлади. Пул маблағларининг доиравий айланиши ХЮС томонидан ишлаб чиқаришга зарур бўлган моддий ресурслар қийматининг тўланиши билан бошланади ва шу харажатларнинг махсулотни реализация қилишдан олинган тушум кўринишида қайтиши билан тугалланади.
Доиравий айланиш жараёнида айланма капитал доимий қиймат категорияси сифатида сақланиб колсада, ўз таркибий кисмларининг функционал шаклларини узлуксиз равишда қуйидаги кетма-кетликда ўзгартиради: пул маблағлари - хом ашё ва материаллар заҳиралари - тайёр маҳсулот - дебиторлик қарзлари - тушум кўринишида тушадиган пул маблағлари. Бунда айланма капитал компания молиявий холатининг ўлчовчиси ва тартибга солувчиси хисобланади.
Айланма маблағлар (капитал)ни шакллантириш ва молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:

  • ўзлик ва уларга тенглаштирилган маблағлар;

  • қарз ва жалб қилинган маблағлар.

Ўз навбатида, айланма маблағларни шакллантириш ва мо- лиялаштиришнинг ўз манбалари таркибига қуйидагилар киради:

  • устав капитали;

  • фойда;

  • эмиссион даромад.

Эмиссион даромад, айрим холларда, таъсисчилик фойдаси деб ҳам юритилади.
Ўзликка тенглаштирилган манбалар катъий пассивлардан, яъни ХЮС айланмасида доимий равишда мавжуд бўладиган жалб қилинган маблағлардан иборат. Иш ҳақи ва ижтимоий суғурта бўйича қарзлар, қадоқларни қайтариш бўйича гаровлар, келгуси давр харажатларини қоплаш бўйича заҳиралар шу шаклда вақтинчалик фойдаланилиши мумкин.
Қарз маблағлари ўз айланма маблағларининг етмаган кисмини тўлдиришга мўлжалланган. Уларнинг таркибига:

  • банкларнинг қисқа муддатли кредитлари;

  • заёмлар;

  • узоқ муддатли кредитларнинг бўш маблағлари киради.

Жалб қилинган маблағлар:

  • мол етказиб берувчи ва пудратчиларнинг кредиторлик қарзлари;

  • тўланувчи векселлар;

  • “қиз” ХЮСлар ва бўйсунувчи жамиятлар ҳамда бюджет олдидаги қарзлар;

  • олинган аванслар;

  • ва бошқа кредиторлар кўринишида майдонга чиқади.

Айланма капиталнинг фойдаланиш самарадорлигини тавсифловчи умумлаштирувчи кўрсаткичлар айланма маблағлар айланишининг сони ва айланма маблағлар бир марта айланишининг узоқлиги хисобланади ва улар қуйидагича аниқланади:

Download 58,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish