Факультети “2”- курс, бха 56-2 гурухи


Жамғариш жараёнининг мақсадларига кўра



Download 58,84 Kb.
bet7/8
Sana24.02.2022
Hajmi58,84 Kb.
#189395
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“МОЛИЯ” ФАНИДАН НАЗОРАТ ИШИ

Жамғариш жараёнининг мақсадларига кўра жамғармаларни қуйидагиларга ажратиш мумкин:
- жорий жамғарма фондлари (узоқ муддат фойдаланишга мўл-жалланган товарларни сотиб олиш);
- суғурта жамғарма фондлари;
- инвестицион жамғарма фондлари.
Жамғармаларнинг жорий фондлари қисқа муддатли характерга эга, нақд маблағларни қўшиб олган ҳолда, юқори ликвидли активларда жамғарилади.
Суғурта жамғарма фондлари кўзда тутилмаган ҳолатлар ва қарилик
учун мўлжалланган жамғармалардан иборат бўлиб, улар узоқ муддатли ҳисобланади ва уларни жамғариш жараёни тугамагунга қадар камроқ ликвидли бўлиши мумкин.
Инвестицион жамғарма фондлари истеъмол эҳтиёжларига мўлжалланмайди. Уларнинг бош мақсади даромад келтирувчи активларни
инвестиция қилишдан иборатдир.
Сабаблари нуқтаи назаридан уй хўжаликларининг жамғармалари мотивлаштирилган ва мотивлаштирилмаган бўлиши мумкин. Бу классификацияга мувофиқ мақсадли жамғармалар мотивлаштирилган жамғармалар сифатида талқин қилинади. Бироқ жамғармаларнинг сабабларини ҳамма вақт ҳам аниқлашнинг иложи бўлмаслиги мумкин. Улар
эҳтиёжнинг даражасига нисбатан қиёслаганда тўловга лаёқатлилик имкониятининг ошиши ва ишлаб чиқаришнинг имкониятлари натижасида вужудга келиши мумкин. Бундай жамғармалар мотивлаштирилмаган жамғармалар дейилади. Агар тўловга лаёқатли талаб ва ишлаб чиқаришнинг
ривожланиш даражаси тизимли характерда бир-бирига мос келмаса, улар
мажбурий жамғармалар номини олиши мумкин.
Аккумуляция қилиш шакллари бўйича жамғармаларни ташкил қилинмаган ва ташкил қилинган шаклларга ажратиш мумкин. Нақдиналар
(нақд пуллар) шаклида уй хўжаликлари бўш пул маблағларининг жамғарилиши жамғармаларнинг ташкил қилинмаган шакли ҳисобланади.
Агар жамғармаларни аккумуляция қилиш молиявий бозор инструментларига жойлаштириш, шу жумладан, банк омонатлари ва бошқа инвестицион институтлари ёрдамида амалга оширилса, уй хўжаликлари жамғармаларининг бундай шакли ташкил қилинган жамғармалар дейилади.
Жамғармаларнинг ташкил қилинмаган шакллари устувор тарзда пули шаклда бўлса, уларнинг ташкил қилинган шакллари қуйидаги турлича кўринишларда намоён бўлиши мумкин:
- маблағларни ишлаб чиқаришга бевосита жойлаштириш (масалан, корхоналарнинг акциялари, облигациялари ва иштирок этиш салмоғини сотиб олиш шаклида, кўчмас мулк сотиб олиш ва бошқалар);
- маблағларни ишлаб чиқаришга билвосита жойлаштириш. Бунда маблағларни тўплаш (аккумуляция қилиш) ва уларни жойлаштириш билан
ихтисослаштирилган молиявий институтлар шуғулланади. Бунга мисол тариқасида давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш, банк депозитлари, инвестицион фондларнинг ҳиссасини сотиб олиш ва бошқаларни кўрсатиш
мумкин.
Ҳозирги пайтда уй хўжаликларида маблағларни жамғариш жараёни,
маълум даражада, зиддиятли ҳисобланади. Бир томондан, кейинги йилларда
унда баъзи бир ижобий тенденциялар кўзга ташланаяптики, хусусан, улар қуйидагиларда намоён бўлаяпти:
- кейинги йиллар давомида уй хўжаликларига тегишли бўлган молиявий активларнинг абсолют ўсиши бир неча мартага ошди;
- ташкил қилинган жамғармалар абсолют ва нисбий жиҳатдан ҳам ўсиш тенденциясига эга бўлган;
- мамлакатда тегишли инвестицион муҳит мавжуд бўлса, жамғармаларга эга бўлган ва уларни инвестицияларга жойлаштириши мумкин бўлган уй хўжаликларининг гуруҳлари шаклланди;
- уй хўжаликлари жамғармаларини инвестицияларга трансформация
қилувчи молиявий воситалар кенгаймоқда: ипотекавий кредитлаштириш ривожланаяпти; инвестицион фондлар, нодавлат пенсия фондлари, суғурта
компаниялари фаол фаолият кўрсатаяпти;
- тижорат банклари (шу жумладан, “Халқ банки” ва бошқа банклар) ўртасидаги рақобатнинг кучайиши аҳоли маблағларини жалб қилиш шакллари ва методларининг ривожланишига ўз ижобий таъсирини кўрсатди:
тақдим этиладиган хизматлар доираси кенгайди, омонатларнинг янги турлари ишлаб чиқилди ва бошқалар;
- жисмоний шахслар омонатларини қисман компенсация қилишни кўзда тутувчи шахсий омонатларни мажбурий суғурта қилиш тизимининг яратилиши банк тузилмаларига бўлган ишончнинг ўсишига ўз таъсирини кўрсатади ва уй хўжаликлари жамғармалар ташкил қилинган шаклларининг
имкониятларини кенгайтиради;
-жамғарма жараёнларида фойдаланиладиган молиявий инструментлар даромадлилигининг бир-бирига яқинлашуви янги молиявий пирамидаларни
яратиш йўлига тўсиқ бўлиб хизмат қилади.
Жамғармалар ўзларининг инвестицион салоҳиятини тўлиқ амалга оширмаяпти ва уй хўжаликлари даромадларининг қўшимча манбаларига тўлиқ айланмаяпти. Бунинг устига, шўролар давридан кейинги йилларда уй
хўжаликлари жамғарма фондларининг ўсиши истеъмол фонди ҳисобидан, яъни даромадлар таркибий тузилмасининг сифат жиҳатидан ўзгариши натижасида эмас, балки истеъмолнинг иқтисод қилиниши ҳисобидан амалга
оширилаётир.
Жамғариш жараёнининг соғломлаштирилиши иқтисодиёт ва ижтимоий
соҳа ривожланишини мувозанатлаштириш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш билан узвий боғланган. Бу нарса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш
ва истеъмол, даромадларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, молия пул
муомаласи соҳаларидаги сақланиб қолган номутаносибликларга барҳам берилишини тақозо этади.



Download 58,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish