470
малакаларни эгаллашга ёрдам бериш учун қўлланилади. Машқ ёки масалани
бажаришда битта ечим ва бу ечимнинг битта йўли мавжуд бўлади, вазиятда
эса жуда кўп ечим ва ечимнинг муқобил йўлчалари мавжуддир.
Вазиятни
шундай ифодалаш мумкинки, у таҳсил олувчиларга махсус
аналитик усулни қўллаш ёки муаммога махсус усул билан яқинлашиш имко-
ниятини яратсин.
Кейс усулнинг асосий вазифаси – бу таҳсил олувчиларни
таркиблаштирилмаган муаммолар мажмуини ечишга ўргатишдан иборат,
ушбу турдаги муаммоларни муайян аналитик усул ёки йўл билан ечиб бўлмас-
лиги аниқ. Шунинг учун, ўқитувчи таҳсил олувчи олдига аниқ вазифа қўйиши
лозим: ёки
масалани ечиш ёки
кейс-стадини бажариш. Бунинг учун берилган
топшириқ бўйича ўқитувчи таҳсил олувчининг нуқтаи назари билан ўзиники-
ни солиштиради ва зарурият бўлса, таҳсил олувчи тушунчасига тузатиш кири-
тади.
Вазиятлар “жонсиз”, “жонли” ёки қандайдир ўртача даражада бўлиши
мумкин. “Жонсиз” вазиятда, вазиятга оид барча ахборот таҳсил олувчиларга
таҳлилнинг бошида тақдим этилади. Вазият тирик бўлиши учун, ахборт вазият
ўзгариши билан қўшимча
берилиб борилади, яъни вазиятни тўла ўрганиш
давомида қандайдир маълумотлар берилади. Бу эса вазиятнинг ҳақиқий ўзга-
риб боришини таъминлайди. Баъзи кейс-стадиларда бир ташкилотнинг ўзида,
бир вақтнинг ўзида пайдо бўлган муаммолар, вазиятларнинг турлича талқини
тақдим этилиши мумкин. Бундай ҳолатларда таҳсил олувчиларда мазкур таш-
килот ва унинг муаммолари ҳақида маълумот тўплаб, ўзларининг жуда мурак-
каб жавоблари ва ечимларини ишлаб чиқишга имконият яратилади.
Вазиятнинг “жонли” шакли икки турли бўлиши мумкин. Биринчи турда,
ташкилот аъзоси мавжуд вазиятни умумий тарзда ифода этади. Ташкилотдаги
аниқ ҳолат ва унинг муаммоларини аниқ тассавур этиш учун, таҳсил олувчи-
лар ўқитувчига бир неча қўшимча саволлар беришлари зарур бўлади. Табиий-
ки, бундай кейсларнинг ҳар бири, уларнинг кўрилиш вақти ва жойига кўра
фарқ этади.
Иккинчи тури, оддий кейс – усулдагидек, вазиятни оддий ёзма
тафсилот кўринишида тақдим этади. Таҳсил олувчиларга ҳақиқий
вазиятга
жалб этилиш учун, фақат ўзларига фойдали ахборотларни тўплаш имконияти
берилади. Ушбу турли “жонли” вазият, ўрганишнинг бошқа усули – лойиҳа-
лашга яқинлашади. Уларнинг асосий фарқи ташкилот ва таҳсил олувчи ўрта-
сидаги муносабатнинг характеридадир. Лойиҳалаш одатда ташкилот аъзола-
рига фаолият режасини таклиф этувчи таҳсил олувчилар гуруҳини жалб этади.
“Жонли” вазият, асосан ташкилотдан ахборот манбаси сифатида фойдаланиш-
га имкон бериши мумкин. Таҳсил олувчиларнинг қизиқиши ошгани сари таъ-
лим имконияти ошиб боради. Бундан ташқари, бу таҳсил олувчиларда ахбо-
ротни излаш, олиш ва баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш имкониятларини
471
яратади. “Жонли” вазиятлар, уларни тадқиқ этишнинг юқори даражадаги ма-
лакаларини талаб этадилар, бундай малакага эса қуйи курс таҳсил олувчилари
эга бўлмайдилар. Кўпчилик ўқитувчилар ушбу турли вазият йўриқномасини
анъанавий кейс – курс ва лойиҳалаш орасидаги кўприк сифатида фойдалана-
дилар.
Do'stlaringiz bilan baham: