Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Кейс апробацияси (синаб кўриш



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet364/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Кейс апробацияси (синаб кўриш). Муайян вазиятнинг таҳлили сифати 
ва аудиторияда уни муҳокама қилишда таҳсил олувчиларни жалб этиш дара-
жаси ушбу усулни қўллашда алоҳида аҳамият касб этади. Сўзсиз, ўқитувчи 
қанчалик маҳоратли бўлмасин, у ўз ютуғини аудитория билан баҳам кўришга 
мажбурдир. Шунинг учун, таҳсил олувчилар кейс-стадини қўллаб ўтказилади-
ган машғулотларга тегишли равишда тайёрланиши жуда муҳимдир. 
Муайян вазият усули апробацияси доирасида таҳсил олувчининг 
кейс билан иши қуйидагилардан иборат: 
1) кейс-стадини индивидуал таҳлил қилиш; 
2) кейс-стадини кичик гуруҳда таҳлил қилиш; 
3) кейс-стадини аудиторияда ўқитувчи билан муҳокама қилиш. 
Апробацияда кейс-стади билан танишишни бир неча босқичда ўтказиш 
мақсадга мувофиқдир. Биринчи марта бутун кейс-стадини жуда тез ўқиб чи-
қиш керак. Бунда ўқиш тезлиги, уни қайта айтиб бериш имконияти билан 
аниқланиши зарур. 
Биринчи ўқиш давомида, таҳсил олувчи қандай кейс-стади билан ишла-
ётгани ва кейс-стади умумий мавзуси ҳамда мазмунини тушуниши лозим. 
Кейс-стадининг таркиби ва мантиқига алоҳида эътибор қаратиш лозим, бу эса 
кейинчалик матн бўйича тушунтириш ва ҳаволаларга қайтишга ёрдам беради. 
Агар таҳсил олувчи нима учун айнан шу кейс-стади берилганини тушуниб 
етса, унда унга ўқитувчи аудиторияда қўйиши мумкин бўлган саволларни 
аниқлаши осон бўлади. Биринчи ўқиш таҳсил олувчини кичик гуруҳда ишлаш-
га тайёрлаши лозим, у ерда таҳсил олувчи бошқалар билан ўртоқлашиши мум-
кин. 
Кейснинг иккинчи ўқуви, анча диққат ва эътиборли бўлишни талаб қила-
ди, унинг тезлиги эса ўқилганга нисбатан англашни амалга ошириш орқали 
белгиланади. Катта кейс-стади учун бу икки соатдан тўрт соатгача давом эти-
ши мумкин. Кейс-стадининг таҳлили, айнан шу босқичда баҳоланади. Бунинг 
учун, таҳсил олувчи барча муҳим далилларни таҳлил этиши ва уларни баҳо-
лашдан ажратиши лозим. Таҳлил, далилларни топиш, муаммо қисмларини 
ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлилигини аниқлашни ўз ичига олади. Самарали 
таҳлил жараёнида унгача кўзга ташланмаган баъзи бир янги ҳодисалар (нарса-
лар) аниқланиши мумкин. Далил ва воқеалар таҳлили таҳсил олувчиларга ўз 
қарорларини тасдиқлаш учун ёрдам бериши керак. Бу таҳсил олувчидан 


472 
оригиналлик ва ижодкорлик талаб қилади. Кўпчилик ҳолларда таҳсил олувчи-
лар таҳлил ўрнига далил ва воқеаларни баҳолашга ўтиб кетадилар. Аммо ҳақи-
қий баҳолаш, фақат пухта таҳлилдан сўнггина амалга оширилиши мумкин. 
Таҳсил олувчи иккинчи ўқиши давомида муаммога етиб бориши керак, 
деб фараз этилади. Бу осон иш эмас. Таҳсил олувчи, муаммо истак ва натижа 
орасидаги номувофиқликда эканлигини тушуниши лозим. Муаммолар фақат 
моддий асосга (корхона, машиналар, пуллар, баҳолар ва бошқалар) эга бўлиши 
мумкин эмас. Улар доимо инсон ва унинг ҳатти-ҳаракати билан боғлиқ бўла-
дилар. Бу кўпчилик ҳолларда ташкилот раҳбарига тегишли, агар у кейс-стади 
“қаҳрамони” сифатида намоён бўлса, иккинчи ўқиш таҳсил олувчига ўқитувчи 
баҳолайдиган, яъни қабул қилинадиган ечимнинг асосланганлигини таъмин-
лайди. Бунинг учун таҳсил олувчи далил ва воқеалар кетма-кетлигидан иборат 
занжир тузиши зарур. Ундан ташқари у схема ва жадвалларни диққат билан 
кузатиб, уларда тушунтирилмаган вазиятларни, ибораларни топа олиши керак. 
Кейс-стадини учинчи ўқиш якуний ҳисобланади. Буни машғулотдан ол-
динги куннинг кечаси бажариш яхшидур. Кейс-стадини аввал бошдан ўқиш, 
сўнг охиридан бошлаб ҳаммасини олдинга “қайтариб”, далил ва воқеаларни 
кичик гуруҳда муҳокама қилгандан кейин, қайта текшириш ва аниқлаш фойда-
дан холи бўлмайди. 
Кейс-стади билан ишлашнинг ушбу босқичи кейс-стадининг жиддий 
маънавий таҳлилидан ва ушбу таҳлилни аудиторияда тақдим этишнинг сама-
рали шаклини аниқлашдан иборат. Шуни таъкидлаш лозимки, кўпчилик ҳол-
ларда кейс-стади муҳокамаси муаммо, муқобил ечимлар ва тавсиялар атрофи-
да кечади. Кейс лойиҳасининг биринчи муҳокамасида ўқитувчи таҳсил олув-
чининг ҳар бир босқичда сарф этган вақтини қайд этади. Қўшимча ахборотлар 
билан таъминлашнинг мураккаблиги, уни ўқиш қийинчиликлари, режалашти-
рилган билим ва малакаларни ўзлаштиришдаги фойдалилик даражасини аниқ-
лайди. Шу билан бирга, фан бўйича режалаштирилган мавзуларнинг кейс 
лойиҳасида тўла қамраб олинганлиги текширилади.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish