424
4-топшириқ: Таълимнинг синф-дарс тизими афзалликлари ва кам-
чиликларини 2-жадвалда келтиринг.
2-жадвал
Афзалликлари:
Камчиликлари:
5-топшириқ. Замонавий дарсга қўйилган талабларни 3-жадвалнинг
ўнг устунида мисоллар (далиллар) келтириш асосида шарҳлаш.
3-жадвал
Замонавий дарсга
қўйилган талаблар:
Шарҳи:
1)
дарсни фаннинг энг янги
ютуқлари, илғор педагогик
технологиялар ва
педагогик қонуниятлар
асосида ташкил этиш
2)
дарсда дидактик
тамойиллар ва
қоидаларнинг ўзаро уйғун
нисбатини таъминлаш
3) ўқувчилар қизиқиши,
лаёқати ва эҳтиёжлари
асосида билиш фао-
лиятига зарур бўлган
шароитларни яратиш
4) ўқувчилар англайдиган
даражада
фанлараро
алоқадорлик ўрнатиш
5) ўқувчининг ривожланиш
даражаси ва олдин
ўрганган билими ва
кўникмаларига таяниш
425
6) шахс
ривожланишини
қўллаб-қувватлаш ва
фаоллаштириш
7) ўқув-тарбиявий фаолият
босқичлари мантиқийлиги
ва жўшқинли-гини
таъминлаш
8) педагогик воситалардан
самарали
фойдаланиш
9) ўқувчининг шахсий
тажрибасига, ҳаёт, ишлаб
чиқариш
фаолиятига
таяниш
10) зарур билим, кўникма
ва малакаларни, тафаккур
ва фаолиятнинг тўғри
усулларини шакллантириш
11) ўқиш ва
билимлар
ҳажмини доимий
кўпайтириб боришга
эҳтиёжни шакллантириш
12) дарсни пухта режалаш
ва лойиҳалаштириш
6-топшириқ: Дарснинг асосий турлари бўйича блиц-сўров:
1) аралаш дарснинг ташкилий тузилмасини айтинг?
2) янги билимларни эгаллаш дарсининг ташкилий тузилмасини айтинг?
3) кўникма ва малакаларни шакллантириш дарсининг ташкилий тузил-
масини айтинг?
4) билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш
дарсининг ташки-
лий тузилмасини айтинг?
5) билимларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарсининг ташкилий тузил-
масини айтинг?
6) билим, кўникма ва малакаларни текшириш ва тузатиш дарсининг
ташкилий тузилмасини айтинг?
7) ноанъанавий дарсларнинг (1-2 та) ташкилий тузилмасини айтинг?
7-топшириқ: Қуйида келтирилган дарс тузилмаларини таҳлил қи-
либ, уларнинг қайси дарс турига мансублиги аниқланг:
а) қуйидаги дарс тузилмасига мувофиқ дарс турини аниқланг:
426
Ташкилий йўл-йўриқлар;
1) ўқувчиларнинг билимлари (уйга берилган топшириқлар) пухталиги-
ни текшириш;
2) ўқитувчи ва ўқувчиларнинг
янги билим, кўникма ва малакаларни
бериши-ўзлаштириши бўйича биргаликдаги ҳаракати (янги мавзуни ўрганиш);
3) ўрганилган материлни мустаҳкамлаш ва машқлар бажариш;
4) билим, кўникма ва малакалар ўзлаштирилишини баҳолаш (ёки балл
қўйиш);
5) уйга вазифалар ва топшириқлар юзасидан кўрсатмалар бериш.
Дарсни якунлаш
. ( ....................................................... дарс)
Do'stlaringiz bilan baham: