Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Демокрит (мил. авв. 460-370) тарбияни табиатга мувофиқлаштириш 
масаласини биринчи бўлиб илгари сурган: «табиат билан тарбия бир-бирига 
ўхшайди». Демокрит «таълим-тарбия меҳнат асосида гўзал нарсаларни ҳосил 
қилади», деб меҳатнинг тутган ўрни жуда катта эканлигини таъкидлайди. 
Қадимги Юнонистонда тарбияси шуниси билан ўзига хос эдики, унда 
болани жисмоний чиниқтириш билан бирга маънавий баркамол бўлишига ҳам 


373 
катта эътибор қаратилган. Болалар мусика, ашула ва диний рақслар тушишга 
ўргатилиб, машгулотлар мазмунига жанговар ҳарбий тус берилган.
17.3. VII - XVI асрларда Моварауннаҳр ва XVII – XVIII асрларда 
Европа ва Россияда маърифий қарашлар ва таълим муассасалари 
тараққиёти 
VII асрнинг биринчи ярми - XVI асрда Ўрта Осиё ва Моварауннаҳрда
мактаб ва маърифий қарашлар тараққиёти ислом дини, ҳадис илми (Имом 
Исмоил ал-Бухорий, Имом Исо ат-Термизий ва ш.к.), IX-XI асрларда рўй бер-
ган Шарқ Уйғониш даври (Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу 
Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино ва ш.к.) ва сўфийлик таълимоти ҳамда 
Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобир, Алишер Навоий, 
Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Давоний каби буюк алломалар ижоди ва 
фаолияти билан узвий боғлиқ бўлган. 
VII аср ўрталарида ислом динига эътиқод қилувчи араблар Ўртаер ден-
гизи атрофини, кейин Эрон ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларни, 651 йилдан 
бошлаб Ўрта Осиёни қарийб 170 йил давомида забт этдилар. Бухоро, Самар-
қанд, Хоразм ва юртимизнинг бошқа ҳудудларини босиб олган араблар халқи-
мизнинг қадимий маданияти ва «Авесто» қадриятларини, ёзма ёдгорликлари-
ни (минг йиллик ноёб асарлар ва тарихий ҳужжатларни) яксон қилдилар. Хо-
разм, сўғд ва бошқа маҳаллий ёзувларни билган олимлар юртдан бадарға 
қилинди ёки ўлдирилди, шунингдек Бухоро, Самарқанд, Кеш каби йирик ша-
ҳарларда кўплаб масжидлар қурилиб, туб жой аҳолиси турли йўллар билан ис-
лом динига киритилган, Муҳаммад пайғамбар умматларига айлантирилган. 
VIII аср ўрталарига келиб араблар Мовароуннаҳрни забт этишга эриш-
ганлар. Араб халифалигида юз берган ижтимоий ўзгаришлар, ягона Ислом ди-
нининг таркиб топиши маънавий ва маданий ҳаётга таъсир этган ва унда катта 
кўтаринкилик руҳи пайдо бўлган. Ўрта Осиёга Ислом дини кириб келиши би-
лан унинг ақидалари ва ҳаёт тарзини ерли аҳоли даставвал қабул қилмаган 
бўлса-да, кейинчалик маъқул кўриб, исломни нафақат қабул қилдилар, балки 
уни ривожлантириб, бойитганлар ҳам.
Бу даврда араб халифалиги таркибидаги халқлар маданияти Европа ма-
даниятидан анча устун эди. Металлургия ва тўқувчилик саноатида қатор каш-
фиётлар қилинган, турли маъданлар қазиб олинган ва қайта ишланган, қоғоз, 
сопол ва шиша буюмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, тўғон, ариқ ва 
сув омборлари қурилиб, сунъий суғориш жадал ривожланган, деҳқончиликда 
дончилик, пахтачилик, боғдорлик ва полизчилик муҳим аҳамият касб қилган. 
Шу сабабли Ўрта Осиё ҳудудидан жами маданий ўсимликларнинг камида 40 


374 
тури (қовун, пиёз, саримсоқ, исмалоқ, редиска, шолғом, сариқ сабзи ва ш.к.) 
келиб чиққан ва ш.к. Демак, ҳудудда ижтимоий-маданий тараққиёт тез суръат-
лар билан ривожланган. Энг муҳими, Ислом динининг муқаддас ва мўътабар 
китоблари – «Қуръони Карим» ва «Ҳадису Шариф» маърифат, маданият ва 
маънавиятни ривожлантиришнинг, комил инсонни шакллантиришнинг, хусу-
сан, нафсни тийиш ёки камайтириш орқали очкўзликка, исрофгарчиликка қар-
ши курашнинг ўткир «малҳам»га айланган.
Араблар етти аср давомида халифалик халқлари ҳаётида илм-маърифат,
эркинлик ва ижодкорлик руҳини қўллаб-қувватлаш сиёсатини амалга оширди. 
Шу туфайли юртимизда Муҳаммад ал-Хоразмий (783-850), Аҳмад ал-Фарғо-
ний (798-861), Абу Наср Форобий (873-950) каби мутафаккирлар етишиб чиқ-
ди. Шунингдек, 1004 йилда Хоразмда «Дор-ул ҳикмат вал маориф» ёки «Маж-
лиси уламо» номли йирик илмий марказ, дунёга машҳур илм-маърифат маска-
ни – Маъмун академияси ташкил этилди.
Бу академияда Абу Райҳон Беруний (973-1048), Абу Али ибн Сино (980-
1037) каби кўплаб олимлар фаолият кўрсатди. Улар физика, астрономия, гео-
графия, геодезия, кимё, биология, тиббиёт каби фанлар билан шуғулланиб, бу 
фанларнинг кейинги ривожига мустаҳкам замин яратганлар. Хусусан, улар-
нинг асарларида одам, жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро мувозанат ва муно-
сабатлар, табиат ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни, ўсимлик ва ҳайвонлар, 
шунингдек одам, унинг саломатлиги ва соғлом турмуш тарзи каби масалалар 
илмий жиҳатдан ҳар томонлама асослаб берилган.
Натижада Ўрта Осиёда ижобий ўзгаришлар содир бўлиб, ижтимоий 
ҳаётда жонланиш вужудга келган ва илм-маърифат, фан юксак ривож топган. 
Бу даврда илм-фан асосан уч йўналишда тараққий этган: 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish