Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) талабанинг шахсий кузату-
ви асосида билим олишга ҳамда ол-ган билимларидан амалда фойдаланишига 
катта эътибор берган. Хоразмий фикрича, «сезги» орқали билиш - қисман би-
лиш, «мантиқий» билиш – ҳақиқий билишдир. У биринчилардан бўлиб, куза-
тиш ва тажриба-синов методига асос солган. 
Ахмад Фарғоний (797-865) жаҳон фани ва маданиятига улкан ҳисса 
қўшган, Бағдоддаги «Байт ул-хикма»да мударрислик қилган, риёзиёт, фала-
киёт, география, аҳлоқ каби қатор фанлар ривожи ва уларни ўқитиш услуби-
ятига катта ҳисса қўшган аллома ҳисобланади.
Абу Наср Форобий (870-951) асарларида инсон камолоти, таълим-тар-
бия ва унинг усулллари ҳақида кенг фикр юритилади. Унинг «Фозил одамлар 
шаҳри», «Бахт-саодатга эришув тўғрисида», «Ақл маънолари тўғрисида», 
«Илмларнинг келиб чиқиши» каби маърифий асарларида ижтимоий-маъри-
фий қарашлари ўз аксини топган. Форобий таълим ва тарбиянинг узвий бирли-
ги ҳақида фикр юритиб, маърифатда ҳар бирининг тутган ўрни ўзига хослиги-
ни изоҳлаб берган. Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаси жамиятга 
хизмат қиладиган етук инсонни шакллантиришдан иборат, деб ҳисоблайди. 
Абу Райҳон Беруний (973-1048) билимларни эгаллаш йўллари ҳақида 
фикр юритиб, ўқувчига билим беришда: болаларни зериктирмаслик; ҳар хил 
фанларни ўрганиш; ўрганишда узвийлик ва изчилликка амал қилиш; янги мав-
зуларни қизиқарли, кўрсатмали баён этиш ва ш.к. масалалар моҳиятини очиб 
берган. Олим билим олувчиларнинг қалби тоза бўлиши, улар шон-шуҳратдан 
сақланиши кераклигини алоҳида таъкидлайди. Беруний инсон камолотида уч 
омил муҳимлигини таъкидлайди. Бу – ирсият, муҳит ва маърифатдир. 


376 
Абу Али Ибн Сино (980-1037) инсон камолотининг биринчи мезони – 
билимларни эгаллашга даъват этади. Унинг фикрича, билимсиз кишилар жо-
ҳил бўлади, ҳақиқатни била ва кўра олмайди. Ибн Сино болаларни мактабда 
ўқитиш зарур, деб ҳисоблайди ва таълимда қуйидаги талабларга риоя этиш 
кераклигини таъкидлайди: болага билим беришда уларни бирданига китобга 
банд қилиб қўймаслик; таълимда енгилдан мураккабга томон ҳаракатланиш; 
машқларнинг болалар ёшига мос бўлиши; жамоа бўлиб ўқитиш (ўқиш); таъ-
лимда болаларнинг майли, қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиш; таълимни 
жисмоний машқлар билан биргаликда қўшиб олиб бориш. Ибн Сино фикрича, 
талабага тўғри билим бериш - ўқитувчининг масъулиятли бурчидир. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish