Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

қадимги ёзма ёдгорликлар - “Авесто”, Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳно-
ма” каби асарлари орқали ҳам маълум.
Уйдирма асосида яратилган афсоналарнинг қаҳрамонлари томонидан 
олиб борилган ҳаракатлар қаҳрамонлик эпосларининг яратилиши учун замин 
ҳозирлаган. Қаҳрамонлик эпосларида ватанга бўлган муҳаббат, эрк ва озодлик 
учун кураш, юртининг ҳар бир қарич ерини асраш, қадрдон қабила-уруғининг 
фаровонлиги, тўкин-сочинлигини таъминлаш йўлида жонини фидо этиш, 
унинг шаъни, шарафи, ор-номуси учун курашиш туйғулари тараннум етилган. 


367 
Зарина, Спаретра, Тўмарис ва Широқ томонидан кўрсатилган юксак ватанпар-
варлик наъмуналари, мардлик ва қаҳрамонлик тимсоллари бўлган Рустам ва 
Сиёвуш (Хоразм-Қанғ эпоси) жасоратлари тўғрисида ҳикоя қилувчи эпопея-
лар шулар жумласидандир.
Бизгача етиб келган эпик асарларда асосан аждодларимизнинг юрт озод-
лиги, ватан равнақи ва қабила фаровонлиги йўлида олиб борган курашлари ўз 
ифодасини топган. Қаҳрамонлар ҳар доим ватанни ва халқни севади. Ор-но-
мусни муқаддас деб билиш, дўст ва сафдошларга садоқат, бурчни юксак дара-
жада англаш, унга содиқлик, ватан ва халқи учун ўз жонини қурбон этиш, ҳар 
қандай машаққатга бардош бериш, ўз севги-муҳаббати йўлида азият кечишга 
тайёрлик каби инсоний туйғулар уларнинг асосий хусусиятлари бўлган. 
Қаҳрамонлик эпосларида улуғланган энг асосий ахлоқий хислатлар - жасурлик 
ва мардлик бўлган. 
Жасурлик, кучлилик ва мардлик - қадимий кишиларда таркиб топиши 
зарур бўлган энг муҳим фазилатлар саналган. Тарихий шахсларнинг ҳаёти ва 
қаҳрамонликлари борасида маълумотлар берувчи ривоятлар фикримизнинг 
ёрқин далилидир. Уларда муайян шахс фаолияти, донишмандлиги, қаҳрамон-
ликлари ва тарихий шахс эга бўлган ахлоқий фазилатлар: назокат, камтарлик, 
ақл-идрок, ўзгаларга муҳаббат, ёрга вафо, садоқат, бахт, одиллик, одамийлик, 
олий ҳимматлилик ва меҳнатсеварлик кабилар улуғланган. 
Қадимги аждодларимиз инсонга хос жасурлик, адолат, садоқат ва инсо-
нийлик каби фазилатларни қадрлаганлар. Бу хислатлар инсонда ўз-ўзидан 
шаклланмайди. Табиат ва жамият ҳаётида рўй берган ўзгаришлар, ибтидоий 
уруғчилик даврида қарор топган турмуш тарзи инсонда ана шундай хислат-
ларнинг шаклланишини тақозо этган. Шу сабабли энг қадимги қўшиқ ва шеър-
ларда жасурлик, адолат, садоқат ва инсонийлик каби хислатлар тараннум этил-
ган. Бундай қўшиқ ва шеърлар ХI асрда яшаган улуғ аллома Маҳмуд Қошғарий 
томонидан яратилган “Девону-луғатит-турк” асари орқали бизгача етиб кел-
ган. 
Туркий халқларнинг тарихини ёритувчи қадимги манбаларда панд-
насиҳат ва ўгитлар берилган асарлар ҳам кўп учрайди. Ана шундай асарлар 
сирасига Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону-луғатит-турк” асари ҳам киради. 
Асарнинг моҳиятини ёритишга хизмат қилувчи манбаларнинг аксариятида 
Маҳмуд Қошғарий қўшиқларни халқ орасидан тўплаганлиги таъкидланади. 
Панд-насиҳат жанридаги асарлар мазмунида илм олишга ундаш, унинг фойда-
си ва илм аҳлини ҳурмат этиш тўғрисидаги фикрлар асосий ўрин эгаллайди. 
Ёшларга илмли кишиларга яқинлашиш, улардан ўгитлар олиш маслаҳат бери-
лади. 


368 
“Девону-луғатит-турк” асарида келтирилган инсоний фазилатларнинг 
яна бири - хушхулқлик ҳисобланади. Билим ва ҳунар эгаси бўлиш, эзгулик ва 
яхшилик йўлида ҳамда умум манфаати учун меҳнат қилиш хушхулқ инсонга 
хос фазилат эканлиги алоҳида қайд этилади. 
Халқ оғзаки ижодининг барча жанрларида турмуш тарзининг турли 
жиҳатларни тарбиявий нуқтаи назардан талқин этилади. Уларда илгари сурил-
ган ғоялардан яна бири инсон ҳаётининг абадий эмаслиги, шу сабабли имкон 
қадар кишиларга яхшилик қилиш лозимлиги, ёшлик кучи ва ҳуснига ишониш 
сувга суяниш билан баробар эканлиги алоҳида таъкидланади. Демак, энг 
қадимги маърифий ёдгорликларда ифода этилган ва қадрланган хислатлар - 
жасурлик, мардлик, адолат, садоқат, инсонийлик, хушмуомалаликдан иборат 
бўлган. Икки катта куч - яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги аёвсиз кураш инсон-
да юқорида қайд этилган хислатларнинг бевосита шаклланишига туртки бўл-
ган. 
Мамлакатимизда мустақиллик шарофати туфайли аждодларимизнинг 
қадим маданий меросини маънавий қадриятларини тадқиқ ва тарғиб қилишга 
кенг имконият туғилди. Шундай қадрият намуналаридан бири “Авесто” дир. 
У нафақат диний, балки ноёб тарихий, таълимий ва қомусий ёдгорлик ҳисоб-
ланади. 
“Авесто”да “эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” деган тамойилнинг моҳияти-
ни ифодаловчи беҳад ибратли сабоқлар бор. Дарҳақиқат, “ Авесто” ҳикмат ва 
сабоқлар хазинасидир. Бу асар жаҳон цивилизация ва умумбашарий маънавият 
тараққиётига беқиёс катта таъсир кўрсатди, инсоннинг ҳар жиҳатдан баркамол 
ва озод бўлишини мадҳ этди. Милоддан аввалги II минг йиллик ўрталаридан I 
минг йиллик бошларигача ўлкамизда юзага келган “Авесто” кўп қиррали асар 
бўлиб, у илк давлатчилик муносабатлари, ижтимоий ахлоқий қарашларнинг 
ибтидоси ва такомили ҳақида қимматли маълумотлар беради. Зеро, “Авес-
то”да ифодаланган масалалар асосини маънавий-ахлоқий қарашлар ташкил 
этади. Ахлоқий меъёрлар ҳаётнинг бош мезони сифатида белгиланган бу 
асарда шахснинг жисмоний, маънавий, руҳий камолоти, хулқ атвори ҳақида 
ибратомуз фикрлар ўз ифодасини топган. Хусусан, шахс тарбиясида оила, 
жамият, меҳнат, ҳунар ва таълим ҳамда устознинг ўрни каби қатор масалалар 
атрофлича ёритилган. 
Зардуштийлик таълимотида шахс тарбияси, унинг маънавий-маъри-

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish