Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


а) касб-ҳунар таълими босқичлари, даражалари бўйича



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

а) касб-ҳунар таълими босқичлари, даражалари бўйича
1бошланғич профессионал таълим педагогикаси (касб-ҳунар мактаб-
ларида бошланғич профессионал таълим дастурлари бўйича касбга тайёрлаш 
назарияси ва амалиётини ишлаб чиқади); 
2) ўрта профессионал таълим педагогикаси (коллежларда ўрта про-
фессионал таълим дастурлари бўйича касбга тайёрлаш назарияси ва амалиёти-
ни ишлаб чиқади); 
3) ўрта махсус профессионал таълим педагогикаси (техникумларда 
ўрта махсус профессионал таълим дастурлари бўйича касбга тайёрлаш наза-
рияси ва амалиётини ишлаб чиқади); 
4олий профессионал (касбий) таълим педагогика (олий таълим муас-
сасаларида олий профессионал таълим (бакалавриат, магистратура) дастурла-
ри бўйича касбга тайёрлаш назарияси ва амалиётини ишлаб чиқади); 
5) меҳнат (ишлаб чиқариш) педагогикаси (ишлаётган ходимларни 
меҳнат жамоасида ўқитиш ва малакасини ошириш, уларни ишлаб чиқариш-
нинг янги воситаларига қайта мослаштириш, янги касбларга қайта ўқитиш 
(тайёрлаш) қонуниятларини ўрганади); 
б) мутахассислар тайёрланадиган соҳалар (тармоқлар) бўйича


102 
1) муҳандислик педагогикаси (муҳандис кадрлар тайёрлашнинг самара-
ли педагогик тизимини лойиҳалаштиради, қонуниятларини очади, педагогик 
технологияларини ишлаб чиқади); 
2) спорт педагогикаси (фан сифатида спорт фаолиятидаги таълим-тар-
биянинг мақсади, мазмуни ва қонуниятларини ўрганади); 
3) юридик педагогика (ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашнинг самарали пе-
дагогик тизими, қонуниятлари ва технологияларини ишлаб чиқади); 
4) ҳарбий педагогика (ҳарбий ўқув муассасалари ва ҳарбий мутахассис-
лик ўрганиладиган қуролли кучлар қисмларида ҳарбий хизматчиларни ўқитиш 
ва тарбиялашнинг қонуниятлари, назарий асослари, тамойиллари, методлари 
ва шаклларини ишлаб чиқади. Ҳарбий педагогика қоидалари ўрта махсус, 
касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизимида ҳам учрайди);
5) тиббий педагогика (соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт хо-
димларини ўқитиш ва тарбиялашнинг қонуниятлари, тамойиллари, методлари 
ва шаклларини ишлаб чиқади); 
6. Ижтимоий педагогика – жамиятнинг шахс ривожланиши ва камоло-
тига таъсири муаммолари, болалар ва катталарни ижтимоийлашиш жараёнида 
тарбиялаш, уларга ижтимоий таълим бериш қонуниятлари ва мактабдан таш-
қари таълим ва тарбиянинг назарий ва амалий масалаларини ўрганади. Ижти-
моий педагогиканинг қуйидаги тармоқлари фарқланади: 
1) оила педагогикаси (оила тарбияси ҳақидаги фан бўлиб, унинг ўзига 
хос хусусиятлари ҳамда яширин, аммо юзага чиқиши мумкин бўлган имкони-
ятларини (манбаларини) ўрганади, бола шахсини тўғри шакллантириш бўйича 
ота-оналар учун илмий тавсиялар ишлаб чиқади); 
2) меҳнат жамоалари педагогикаси (меҳнатга онгли муносабатни, кас-
бий камолотга интилишни ва топширилган ишга ижодий муносабатни тарбия-
лаш, умумий маданиятни шакллантириш, ўз-ўзини бошқаришни ривошланти-
риш каби масалаларни ўрганади); 
3) пениценциар (ахлоқ тузатиш) педагогикаси (жазони ижро этиш ёки 
ахлоқ тузатиш муассасаларида қонунни бузган шахсларни ўқитиш ва қайта 
тарбиялаш муаммоларини ўрганади). 
7. Даволаш педагогикаси – педагогларнинг заиф ва касал ўқувчилар 
билан таълим-тарбиявий фаолияти тизимини ишлаб чиқади. 
8. Этнопедагогика – халқ педагогикаси, яъни анъанавий миллий тарбия 
тажрибасини (амалиётини) ўрганади. 
9. Қиёсий педагогика – дунёнинг турли мамлакатларидаги таълим-тар-
бия тизимларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини топиш йўли билан улар-
нинг мазмуний ва ташкилий хусусиятларини ўрганади, таққослайди ва ажра-
тиб кўрсатади. 


103 
10.Хусусий методикалар (барча турдаги ўқув-тарбия муассасаларида 
муайян ўқув фанларини ўқитиш ва ўрганишнинг хусусий қонуниятларини 
ўрганади ва уларнинг технологик мажмуини ишлаб чиқади. 
11. Маърифат (таълим-тарбия) фалсафаси ва методологияси (маъ-
рифатнинг моҳиятини тушунишда фалсафий таълимотларнинг тутган ўрнини, 
маърифий мақсадлар ва уларни амалга ошириш йўлларини аниқлашга имкон 
берувчи асосий ёндашувларни, педагогика методологияси, яъни педагогик 
тадқиқот методлари, методикаси ва техникасини ўрганади, таълим ва тарбия-
нинг мафкурасини белгилайди). 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish