467
VI бўлим. КЕЙСЛАР БАНКИ
6.1. Кейсларнинг мазмун-моҳияти
“
Case” сўзи, лотинча “casus”- “воқеа, ҳодиса” сўзидан келиб чиққандир.
Бошқача айтганда, бу тушунча ҳаётда юз берадиган қандайдир воқеа ёки
ҳодисани, аниқ бир вазиятнинг тафсилотини англатади. Умуман олганда,
кейс
– стади (аниқ бир ҳолат ёки вазият), муайян жараёнида содир бўладиган
ҳақиқий воқеликни сўзлар, рақамлар, образларда ифода этишда намоён
бўлади. Бундан ташқари, бу ифода таълим соҳасида, ҳодиса ёки
вазиятни
тадқиқ этиш учун ишлатиладиган ахборот, стенография сифатида қўллани-
лади. Кейс-стади ҳодиса ёки вазиятни оддий тафсилотидан фарқли ўлароқ, у
ўқув материалини ўзлаштириш учун кўмаклашувчи ахборотни ўз ичига олади,
бунга дуч келган муаммони аниқлаш ва унинг ечим йўлларини излаш орқали
эришилади. Кейс-стади, муайян ўқув мақсадли билим олиш
воситаси сифати-
да ишлаб чиқилиши зарур. Ушбу мақсадлар кенг кўламли бўлиб, ахборотлар,
маълумотлар ёки тафсилотлар билан таъминланишини назарда тутади, улар
муайян қарашлар ёки усулларни намойиш этишда қўлланилиши мумкин.
“Кейс-стади” атамасини ўқитиш ва тадқиқ этиш йўналишларида қўллашда
турлича ёндашиш зарурлигини алоҳида қайд этиш лозим.
Мутахассислар мазкур терминни ташкилотларни жадал ўрганиш, ифо-
далаш ва таҳлил этиш учун ишлатадилар, унинг натижасида янги назария яра-
тилади мавжуд назария текшириб кўрилади, янги ечимлар аниқланади
Кейс
усул биринчи марта Гарвард бизнес-актабида бўлғуси
адвокат-
ларни амалий малакаларга ўргатишда ишлатила бошланган эди.
Вазиятлар мазмуни ва тафсилотини ифодалашнинг турли хил кўриниш-
лари мавжуд. Кейс-стади бор-йўғи бир неча иборалардан тортиб, юзлаб варақ-
лардаги ҳажмгача эга бўлиши мумкин. Йирик ҳажмдаги кейс-стадига дуч бўл-
ган таҳсил олувчилар, одатда кейс-стадининг тафсилоти қанчалик йирик бўлса
улар шунчалик мураккаб деб ҳисоблайдилар. Бу нотўғри хулосадир – чунки
кўпчилик қисқа кейслар чигалроқ бўлади. Кейсни тузишда муайян вазиятни
ифодалаш учун унинг ёзма шаклидан фойдаланиш шарт эмас. Вазиятларни
ифодалаш
учун фотография, видеофильмлар, аудиоёзувлар ёки
слайдлардан
фойдаланиш мумкин. Барча ушбу воситалар таҳсил олувчиларга вазиятни
ҳақиқатга яқинроқ гавдалантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга ёзма шакл-
даги ахборот масалан фотография шаклидаги ахборотдан кўра қайта ишлаш ва
таҳлил этиш учун қулайроқдир. Бу ҳолларда фотографияларни ёзма шаклдаги
ахборот билан тўлдириш зарур. Ёзма кейсларни ўрганиш тажрибаси бўлган
таҳсил олувчиларни ўқитишда мультивоситалар ахборотларидан фойдаланил-
ган кейсларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
468
Кейс-стади (муайян вазиятлар) индивидиумлар, шериклар, гуруҳларда,
корхоналарда, ҳаттоки бутун бир мамлакат миқёсида ўзининг
таълим хусу-
сиятига кўра назарга келувчи муаммоларни ифодалаши мумкин. Кейслар таъ-
лимнинг турли соҳаларида: бизнес, бошқарув, тиббиёт, архитектура, қурилиш,
ҳамда ностандарт муаммолар мажмуаси ечимини қабул қилиш малакасини
талаб этадиган барча фанларда қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: