Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Кейс матни ва унга қўйиладиган саволларини техник тузиш



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet363/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Кейс матни ва унга қўйиладиган саволларини техник тузиш. Ҳақи-
қий вазиятларнинг тафсилотидан ташқари, изчиллик билан ҳақиқатга яқин ва-
зиятни тасвирлаш тажрибасига эга бўлган муаллифнинг ижодий ҳаёти асосида 
ҳам вазиятни ифодалаш мумкин. Аммо, кўпчилик ҳолларда бундай кейслар 
таҳсил олувчиларга ёқмайди, улар ҳақиқий, чуқур маънога эга бўлган, аниқ ва 
тўлиқ ахборотларни талаб этадилар. Улар энг аввало ҳақиқий вазиятга ўзлари-
нинг фойдали ва бу жараёнларга тегишли эканлигини ҳис этишни хоҳлайди-
лар, ўз билим ва малакасидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. 
Кейс усулни қўллаш билан машқлар бажаришни фарқлай олиш керак. 
Машқларни бажариш юзаки тафсилоти ҳақиқий ёки уйдирма бўлган воқеани 
эслатиши мумкин. Аммо, машқни бажариш мақсади билан кейс-стади тадқи-
қотлари турличадир. Математик кўринишдаги мисол, масала, машқлар таҳсил 
олувчиларни махсус концепция, техника ёки принципни қўллашни ўрганиш 
учун материал ҳисобланади. Вазият эса, таҳсил олувчиларга кенг қамровли 


470 
малакаларни эгаллашга ёрдам бериш учун қўлланилади. Машқ ёки масалани 
бажаришда битта ечим ва бу ечимнинг битта йўли мавжуд бўлади, вазиятда 
эса жуда кўп ечим ва ечимнинг муқобил йўлчалари мавжуддир. 
Вазиятни шундай ифодалаш мумкинки, у таҳсил олувчиларга махсус 
аналитик усулни қўллаш ёки муаммога махсус усул билан яқинлашиш имко-
ниятини яратсин. Кейс усулнинг асосий вазифаси – бу таҳсил олувчиларни 
таркиблаштирилмаган муаммолар мажмуини ечишга ўргатишдан иборат, 
ушбу турдаги муаммоларни муайян аналитик усул ёки йўл билан ечиб бўлмас-
лиги аниқ. Шунинг учун, ўқитувчи таҳсил олувчи олдига аниқ вазифа қўйиши 
лозим: ёки масалани ечиш ёки кейс-стадини бажариш. Бунинг учун берилган 
топшириқ бўйича ўқитувчи таҳсил олувчининг нуқтаи назари билан ўзиники-
ни солиштиради ва зарурият бўлса, таҳсил олувчи тушунчасига тузатиш кири-
тади. 
Вазиятлар “жонсиз”, “жонли” ёки қандайдир ўртача даражада бўлиши 
мумкин. “Жонсиз” вазиятда, вазиятга оид барча ахборот таҳсил олувчиларга 
таҳлилнинг бошида тақдим этилади. Вазият тирик бўлиши учун, ахборт вазият 
ўзгариши билан қўшимча берилиб борилади, яъни вазиятни тўла ўрганиш 
давомида қандайдир маълумотлар берилади. Бу эса вазиятнинг ҳақиқий ўзга-
риб боришини таъминлайди. Баъзи кейс-стадиларда бир ташкилотнинг ўзида, 
бир вақтнинг ўзида пайдо бўлган муаммолар, вазиятларнинг турлича талқини 
тақдим этилиши мумкин. Бундай ҳолатларда таҳсил олувчиларда мазкур таш-
килот ва унинг муаммолари ҳақида маълумот тўплаб, ўзларининг жуда мурак-
каб жавоблари ва ечимларини ишлаб чиқишга имконият яратилади. 
Вазиятнинг “жонли” шакли икки турли бўлиши мумкин. Биринчи турда, 
ташкилот аъзоси мавжуд вазиятни умумий тарзда ифода этади. Ташкилотдаги 
аниқ ҳолат ва унинг муаммоларини аниқ тассавур этиш учун, таҳсил олувчи-
лар ўқитувчига бир неча қўшимча саволлар беришлари зарур бўлади. Табиий-
ки, бундай кейсларнинг ҳар бири, уларнинг кўрилиш вақти ва жойига кўра 
фарқ этади. Иккинчи тури, оддий кейс – усулдагидек, вазиятни оддий ёзма 
тафсилот кўринишида тақдим этади. Таҳсил олувчиларга ҳақиқий вазиятга 
жалб этилиш учун, фақат ўзларига фойдали ахборотларни тўплаш имконияти 
берилади. Ушбу турли “жонли” вазият, ўрганишнинг бошқа усули – лойиҳа-
лашга яқинлашади. Уларнинг асосий фарқи ташкилот ва таҳсил олувчи ўрта-
сидаги муносабатнинг характеридадир. Лойиҳалаш одатда ташкилот аъзола-
рига фаолият режасини таклиф этувчи таҳсил олувчилар гуруҳини жалб этади. 
“Жонли” вазият, асосан ташкилотдан ахборот манбаси сифатида фойдаланиш-
га имкон бериши мумкин. Таҳсил олувчиларнинг қизиқиши ошгани сари таъ-
лим имконияти ошиб боради. Бундан ташқари, бу таҳсил олувчиларда ахбо-
ротни излаш, олиш ва баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш имкониятларини 


471 
яратади. “Жонли” вазиятлар, уларни тадқиқ этишнинг юқори даражадаги ма-
лакаларини талаб этадилар, бундай малакага эса қуйи курс таҳсил олувчилари 
эга бўлмайдилар. Кўпчилик ўқитувчилар ушбу турли вазият йўриқномасини 
анъанавий кейс – курс ва лойиҳалаш орасидаги кўприк сифатида фойдалана-
дилар. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish