9) ўқитувчининг имкониятлари,
назарий ва амалий касбий
тайёргарлик даржаси, педагогик
маҳорати ва шахсий сифатлари
10) ўқув муассасаларида
фанлараро ҳамкорликнинг
ўрнатилганлиги
6-топшириқ: Фаолият объектлари бўйича таълим воситаларининг ўзига хос ва ўхшаш жиҳатларини Венн диаграммаси ёрдамида 2-чизмада ёритиш.
421
2-чизма
7-топшириқ. Фойдаланилишига кўра таълим воситаларининг тур- ларини ақлий ҳужум методидан фойланиб ўрганиш. а) қуйидагиларни диққат билан ўқиб чиқинг: Таълимнинг моддий воситалари Таълимнинг мукаммал воситалари “ Ақлий ҳужум” методини қўллашдаги асосий қоидалар: Бу методнинг номидан маълумки, тафаккур воситасида битта муаммога “ҳужум” уюштирилади: 1. Муаммони қўйилади. 2. Муаммо ечими бўйича фикр ва ғоялар тўпланади. 3. Улар муҳокама қилинади. 4. Тўгри ва самарали ечимга келинади. Қуйидаги шартларга амал қилинади: 1. Таълим олувчиларнинг барчаси қатнашиши шарт. 2. Билдирилган ҳар қандай фикр ва ғоялар, ҳатто улар нотўғри бўлса ҳам, инобатга олинади. 3. Билдирилган фикр ва ғоялар баҳоланмайди.