Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 
 


305 
III бўлим. 
ПЕДАГОГИК МЕНЕЖМЕНТ
 
15-боб. Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизими 
ва уни бошқариш. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий
тамойиллари 
 
15.1. Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим
тизими ва турлари 
 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги таълим тизими қуйидагиларни 
ўз ичига олади: 
1) давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва таълим 
дастурларини ёки улардан бирини амалга оширувчи таълим ташкилот-
ларибошқача айтганда, давлат таълим стандартлари ва талабларига муво-
фиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муас-
сасалари 
2) таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш 
учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассаса-
лар
3) таълим соҳасида давлат бошқарув органлари ва уларга идоравий ман-
суб ташкилотлар
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир. 
Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Рес-
публикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жа-
мият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий 
эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳадир.
Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклла-
ниши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши учун за-
рур шарт-шароитлар яратади. 
Узлуксиз таълимнинг фаолият кўрсатиш принциплари қуйидагилар-
дан иборат: 
1) таълимнинг устуворлиги унинг ривожланишининг биринчи даражали 
аҳамиятга эга эканлиги, билим, таълим ва юксак интеллектнинг нуфузи; 
2) таълимнинг демократлашуви таълим ва тарбия услубларини танлашда 
ўқув юртлари мустақиллигининг кенгайиши, таълимни бошқаришнинг дав-
лат-жамият тизимига ўтилиши; 
3) таълимнинг инсонпарварлашуви инсон қобилиятларининг очилиши ва 
унинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларининг қондирилиши, 


306 
миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, 
жамият ва атроф-муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви; 
4) таълимнинг ижтимоийлашуви таълим олувчиларда эстетик бой дунёқа-
рашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлаш-
ни шакллантириш; 
5) таълимнинг миллий йўналтирилганлиги таълимнинг миллий тарих, 
халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, Ўзбекистон халқ-
ларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тарақ-
қиётнинг ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа халқларнинг тари-
хи ва маданиятини ҳурматлаш; 
6) таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг ҳар томонлама 
камол топган инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги; 
7) иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга таълимнинг энг юқори даражаси-
да, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шарт-ша-
роитлар яратиш. 
Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши давлат таълим стан-
дартлари асосида, турли даражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги 
асосида таъминланади ва қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади: 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish