303
Оила ва таълим муассасаси мулоқоти тамойиллари:
1)
ҳамкорлик
тамойили;
2) ўзаро алоқа (муносабат) тамойили;
3) ўзаро ҳурмат тамойили;
4) ўзаро ёрдам ва қўллаб-қувватлаш тамойили;
5) чидам ва чидамлилик тамойили.
Оила ва таълим муассасаси ҳамкорлиги шакллари:
1)
якка тартибли шакллар:
суҳбат;
маслаҳат;
ўқувчининг оиласига ташриф буюриш;
телефонда гаплашиш, интернет орқали мулоқот қилиш;
ота-оналар билан ўзаро хат ёзишув;
2)
умумий шакллар:
ота-оналар мажлиси;
ота-оналар учун очиқ дарслар;
очиқ
эшиклар куни;
ота-оналар конференцияси;
давра суҳбатлари;
ота-оналар қўмитаси билан ишлар;
айрим ота-оналарнинг йўлдан оғиши олдини олиш тадбирлари ва ш.к.
Умуман олганда,
оилада одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қо-
нимизга сингиб кетган бурчимиз. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган иб-
ратли мақол ҳам айнан халқимизга хос. Мана шу мақолнинг ўзи ҳам фарзанд
тарбияси, оилапарварлик биз учун нечоғлик муҳим эканини билдиради. Ма-
ҳалла аҳли, айниқса, кексалар кўчада нобоп иш қилаётган бола олдидан ҳеч
қачон бепарво ўтиб кетмаган, шу заҳотиёқ танбеҳ бериб, тўғри йўлга чақирган.
Оиладаги маънавий муҳит ота-онанинг ўз маъсулиятини ҳис қилиши би-
лан барқарор бўлади. Зеро, оиладаги қўпол муносабатлар, ёлғон гапиришлар,
ёқимсиз ҳатти-ҳаракатлар бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом
муҳитни келтириб чиқаради.
Фарзанд тарбиясида
ота-онанинг муомаласи муҳим ўрин тутади. Бола
ота-онасидан қўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта бўлса, бу унинг та-
биатига салбий таъсир қилади.
Ф
арзанд тарбиялаётган ота-она ҳар бир ҳара-
кати, юриш-туриши, муомаласи, ўзгалар билан ўзаро муносабатида олижаноб-
лик фазилатларини намоён эта олиши керакки, болалари ибрат олсин: “қуш
уясида кўрганини қилади”.
Болаларнинг одобли бўлиб улғайиши учун ота-она
билан бир қаторда маҳалла аҳли ҳам катта ибрат мактабидир.
304
Абу Али Ибн Сино
бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалроқ,
она қорнидан бошлабоқ шуғулланиш лозим, деб ҳисоблаган. Аксарият педагог
олимлар
беш ёшгача бўлган тарбия бола шахсияти шаклланишида ўта муҳим
аҳамиятга эга эканини қайд этиб ўтганлар.
Фарзанд тарбиясида одатда ўғил болалар тарбияси билан кўпроқ
ота,
қиз бола тарбияси билан
она шуғулланади. Бунда фарзанд савиясини инобатга
олиш, аммо тарбия натижасини тез кўришга шошмаслик керак. Масалан, икки
ёшгача фақат ширин сўз билан эркалаш орқали тарбия қилинади. Беш ёшгача
бола атрофни ўрганади, асосий маълумотни шу ёш оралиғида эгаллайди. Бу
даврда ота-она намуна бўлишга интилиши, соғлом оилавий муҳитни яратиши
зарур. Оилада отанинг болаларга лоқайд бўлиши охири хунук оқибатларга
олиб келади.
Лоқайдлик - ёмон иллат бўлиб, у бола тарбиясининг бузилишига
катта йўл очади. Ота сусткашлик қилиб, ўз бурчини адо этмаса, фарзандига за-
рур илм ва яхши амалларни ўргатмаса, уларда
ижобий фазилатларни шакл-
лантира олмайди.
Бугун жамиятимизда ана шу тамойил бироз издан чиққандек. Баъзи бир
оилаларда отанинг ўрни ва роли пасайган. Бу оиладаги шароит, ички ва ташқи
ижтимоий омиллар таъсирида содир бўлади.
Оила тарбиясига юртимизга оммавий тарзда кириб келаётган, миллий
менталитетимизга ёт бўлган хорижий сериаллар, видеоклиплар, интернет, қўл
телефонларидаги видеоёзувлар, умуман, глобаллашув даврининг турли “маҳ-
сулот“лари ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Айниқса, интернет тармоқларида тарқатилаётган диний ақидапарастлик,
терроризм ғояларини ёйиш, “оммавий маданият” кўринишларини ёшлар онги-
га сингдиришга бўлаётган уринишларга, ўқувчи-ёшларнинг ана шу иллатлар
таъсирига тушиб қолмасликлари учун энг аввало, уларнинг билими, онги ва
тафаккурини бойитиш, интернет маълумотларидан ўринли ва оқилона фойда-
лана олиш кўникмасини шакллантириш зарур. Ўқувчи-ёшларда ёт ғояларга,
иллатларга қарши маънавий иммунитет ва тушунчалар шаклланмас экан, ах-
борот
хуружлари хавфидан, ҳаётимиз ва мафкурамизга кириб келаётган ил-
латлардан қутилиш қийинчилик билан кечади.
Оила - ҳаёт абадийлигини, авлодлар соғлиғи ва ворислигини таъминлай-
диган, миллий қадрият ва урф-одатларимизни асраб-авайлаб келгуси авлод-
ларга етказадиган, шу билан бирга, келажак авлод қандай инсон бўлиб камол
топишига бевосита таъсир кўрсатадиган энг муҳим
тарбия ўчоғи ҳисобланади.
Бу ўчоқ асло ўчмаслиги, гуркириб ёниши ва нафақат миллатимиз, балки инсо-
ният жамиятини тараққиётнинг равон йўлларига бошлаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: