Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

даният ва маърифат тушунчаларининг мақсади, вазифалари ва мазмуни ни-
малардан иборат эканлиги, унинг моҳиятини тўлиқ тушуниб олиши даркор-
ки, акс ҳолда педагог ўз мутахассислик (ихтисослик) фаолияти мақсадларини 
чуқур, ҳар томонлама англаб етмайди. Зеро, халқимиз азалдан илм-маърифат-
ни нурга, жаҳолатни эса зулматга қиёслаган. Қаердаки нур бўлса, у жойдан 
зулмат чекинган, жаҳолатга қарши маърифат билан курашилган, шу орқали 
хатоликка олиб келувчи лоқайдликка, жиноятга бошловчи совуққонликка бар-
ҳам берилган.
Ўзбекистондаги узлуксиз таълим-тарбия тизимининг исталган турида 
фаолият кўрсатаётган ҳар бир педагог, ихтисослигидан қатъий назар, ақлий 
меҳнат кишиси (зиёли) бўлиб, миллий илм-маърифатнинг ривожланиши, 
юксак маънавиятли ва маданиятли баркамол авлодларнинг шаклланиши ай-
нан уларнинг педагогик савияси ва фаолиятига боғлиқдир.
Ва, аксинча, илм-маърифат берувчи киши ўз вазифасини ёмон бажарса 
ёки таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб, “эзгу фикр, эзгу 
сўз, эзгу амал” тамойилига (зардуштийлик динининг муқаддас - буюк қадрият-
лар китоби “Авесто”да илгари сурилган уч тамойил, яъни асарнинг бош ғояси 
бўлиб, уларнинг бирлиги инсонни комиллик сари етаклаган; бу ғоя жаҳон ци-
вилизацияси модели сифатида ҳам эътироф этилган) асосланмай сабоқ берса, 
билими, дунёқараши, маънавияти ва маданияти паст бўлган, миллат ва Ватан, 
табиат ва жамиятнинг асл моҳиятини тушунмайдиган нодон, нопок ва жоҳил 
одамлар авлоди вужудга келиши мумкин.
Зеро, халқимизда “Амалга мағрур бўлсанг - тўздиради, илмга мағрур бўл-
санг - ўздиради”, “Доно ҳикмат келтирар, нодон – кулфат”, “Ариқни сув бузар, 


299 
одамни одам бузар”, “Ёмон арава йўл бузар, чала мулла эл бузар” каби машҳур 
мақоллар борки, аввал ўрганиб, кейин ўргатадиган, аввал ўйлаб, кейин сўйлай-
диган, ҳам ўқитиб, ҳам уқтирадиган, шамга ўхшаб, ўзини ёндириб, халқини 
зиёли қиладиган, илм-маърифат, маънавият ва маданият боғининг ҳақиқий 
боғбони бўлган педагогик маҳоратли, замонавий педагогик технологияларни 
чуқур эгаллаган тарбиячи-мураббий, устоз-муаллимларга бўлган эҳтиёж кун-
дан-кунга ортиб бормоқда. 
Тарбиячи-мураббий, устоз-муаллимлик иши, яъни педагогик фаолият 
ҳамма даврларда ҳам ҳар қандай жамият тараққиётининг негизи ва дастлабки 
шарти бўлган. Ҳақиқий педагоглар табиат, жамият ва бола шахси қадрият-
ларини тўлиқ англашга, инсоният томонидан шу кунга қадар тўпланган илмий 
билимлар ва амалий тажрибаларни ўз ўқувчиларига беришга, уларда ижодий 
куч ва қобилиятларни ривожлантиришга, маърифат воситасида маънавият-
ли ва маданиятли шахсларни шакллантиришга доимо интилиб келганлар. Бо-
лаларга бўлган бундай муносабат педагогик фаолиятнинг туб моҳиятини акс 
эттиради, акс ҳолда инсонпарвар педагогика, атроф-муҳит ва шахсга йўналти-
рилган илм-маърифат (таълим-тарбия) тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас.
Маърифатсиз маънавият ва маданиятнинг кенг кирралари очилмайди, 
усиз юксак даражадаги маънавият ва маданиятга эришиб бўлмайди. Маъри-
фатда инсоннинг ақлий, ахлоқий, экологик, маданий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқу-
қий, диний, фалсафий ва бошқа қарашлари мужассамлашади. Зеро, бу йўна-
лишлар инсон маънавий қиёфасининг турли қирралари бўлса ҳам, уларни маъ-
рифий жараёнсиз эгаллаб булмайди. Маънавий юксаклик, маданий гўзаллик 
гўёки мевали дарахт. Дарахт – маърифат, маънавият ва маданият - мева. Да-
рахт қуриса – мева тугмайди. Маърифат шахс ва жамиятнинг маънавий ва ма-
даний қиёфасига сайқал беради – улуғвор қилади. Шу сабабли инсоният та-
раққиётнинг барча даврларида бой маънавият ва юқори маданиятга эга бўлиш 
учун маърифатли бўлишга интилганлар.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish