Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet22/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Виждони уйғоқ инсон
Озод Шарафиддинов ҳақида ҳар бир шогирди бир 
оғиздан гапирган тақдирда ҳам каттакон китоб бўлиши 
аниқ. Биринчидан, Озод аканинг юзлаб шогирди бор. Ик- 
кинчидан, домланинг фазилатлари, ҳаёти ва ижодининг 
ўрнак бўларли жиҳатларининг ўзи алоҳида асар.
Мен университетда сабоқ берган, ижод сирларини 
ўргатган барча домлаларимни самимий ҳурмат қиламан. 
Бироқ шулар орасида икки киши - Озод ака ва Матёқуб 
Қўшжонов айрича таассурот қолдирган. Озод аканинг би- 
рон дарсга папка ёки “ шпаргалка” кўтариб кирганини эс- 
лай олмайман. Домла қайси мавзуда дарс ўтмасин, “лекция 
ўқиш ” ни эмас, айнан сабоқни назарда тутяпман, шу қадар 
теран фикрларни ўртага ташлар, шу қадар ш авқ ва шиддат 
билан сабоқ берар эди, бошқа факультет, ҳатто бошқа олий 
ўқув даргоҳларидан ҳам талабалар кириб, домланинг фикр- 
ларини жон қулоғи билан тинглар эдилар.
Озод аканинг имтиҳон олиши ҳам ғалати эди. Бир сафар 
қўлимдаги чиптага қараб, саволларга “ булбулигўё” бўлиб 
жавоб бераётганимда домла шартта гапимни бўлиб, “Ту- 
шундик, мулла, бу ёғини қойил қиларкансиз, энди айтинг- 
чи...” деб ўша пайтдаги рус ва жаҳон адабиётининг энг 
ёрқин вакиллари ижоди ҳақида нималарни билишимни, 
қайси бир асари ҳақида фикрим қандайлигини суриштир- 
ди. Кейин билсам, домла бизни бировларнинг китобидаги 
сўзларни “ёдламай”, мустақил фикрлашга ўргатган экан...
Озод Шарафиддинов фан докторлиги диссертациясини 
ёқлаган эмас. Бироқ шогирдлари орасида ўнлаб фан док- 
тори бор. Домланинг теран тадқиқотли китоблари, юзлаб 
мақола ва бадиаси Озод аканинг билими чукурлигидан, 
жонкуяр тадқиқотчи эканидан дарак беради.
Ҳар қандай шоир ёки адиб ўз асарини устозлари ва 
танқидчи дўстларига ўқитгиси, улардан жўяли маслаҳат 
олгиси келади. Озод ака кўплар қатори менинг ҳам нарса-
Ўткир Ҳошимов. ‘Ярим крдафтарм*


ларимни қўлёзмадаёқ ўқиган. Ҳеч қачон осмонга кўтариб 
мақтамаган. Нари борса, “ Ничево, яхши асар бўпти”, деб 
қўя қолган. Бироқ асар эълон қилинганидан кейин баъзи 
танқидчилар каби “ катталикдан тушиб қолишдан қўрқмай” 
яхши асар ҳақида мароқ билан, шоирона шавқ билан 
мақолалар ёзган. Муаллифнинг ўзи кўрмаган ёки эътибор 
бермаган нуқталарни ҳам топиб, асарнинг фазилати нима- 
да эканини, қайси кемтигини қандай тузатиш мумкинли- 
гини ҳам кўрсатган. Домла вафотидан кейин кўп ўтмай ар- 
хивимни тартибга солаётиб, 1982 йили “Дунёнинг ишлари” 
қиссаси ҳақида Озод ака нашриётга ички тақриз сифатида 
ёзган “Дунёда офтоб борки...” деган мақолани топдим. Чи- 
ройли хуснихат билан ёзилган 18 саҳифали бу қўлёзма гўзал 
шеър каби завқ билан ўқиладиган тайёр асар эди!
Кўп адиб ва шоирлар Озод Шарафиддиновни “ танқиднинг 
шоири” дейишгани бежиз эмас.
Устоз билан кўп, жуда кўп сафарларда бўлганмиз. Озод 
ака, Субутой Долимов, Умарали Норматов, наманганлик 
олим ва шоир Нуриддин Бобохўжаев билан Қирғизистоннинг 
Саричелак қўриқхонасига тоғлар оша борганимиз, Озод ака 
бошчилигида Абдуғафур Расулов, Бегали Қосимов - тўрт 
киши Ўш шаҳридан Тоғли Бадахшонга етиб боргунча юзлаб 
чақирим йўл босганимиз... буларнинг ҳар бири алох^да та- 
рих. Қаерда бўлмайлик, ҳатто энг овлоқ қишлоқ ва овуллар- 
да ҳам Озод аканинг бирон шогирди қучоқ очиб кутиб олга- 
нини ўнлаб марта кўрганман. Улар устозни қанчалик хурмат 
қилса, домла ҳам шогирдларини шунчалик иззат қилар, 
ҳаммаси билан худди тенгқурдек муомалада бўлгани учун 
улар ҳам устозни чин дилдан яхши кўрар эди. Бироқ Озод 
ака ҳаммага ҳам “ ширинзабонлик” қилавермас, аксинча, 
жиндай ёлғон, ялтоқилик, сохталикни кўрса, ловуллаб ёниб 
кетар эди.
Вилоятлардан бирида Озод домла ва бир қанча шоир, 
адиблар билан учрашув бўлди. Ўша олий ўқув даргоҳининг 
бир домласи (кейинчалик билсак, “сиёсий ҳушёр” партком 
котиби экан) ўзининг “ принципиал олим”лигини кўрсатиб 
қўйгиси келдими, ҳарқалай, ҳе йўқ-бе йўқ, тўсатдан Сол- 
женицинга ёпишиб кетди. “ Гулаг архипелаги” романи 
шўро воқелигига туҳмат, асар муаллифи “ халқ душмани” 
деб авжига чиқаётганида Озод ака чидаёлмади. “ Менга

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish