Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet20/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Халқнинг суюкли адиби
Бир фарзанд вояга етиши учун ота-онанинг қанча 
меҳнати сингади. Бир дарахт ҳосилга кириши учун боғбон 
қанча азият чекади! Бир одамнинг қаддини ростлаб эл- 
юртга нафи тегиши учун қанча устоз парвариш қилади. 
Шу маънода ҳамма қатори менинг устозларим ҳам оз эмас. 
Мактабда саводимни чиқарган, университетда сабоқ берган, 
биринчи асаримни эълон қилган устозларнинг барчасини 
бирдек ҳурмат қиламан. Бироқ шулар орасида ўзим алоҳида 
эҳтиром билан қадрлайдиган, қувончли дамларда ҳам, бо- 
шимга “ булут” келган онларда ҳам ёнимда турган, ҳамиша 
тўғри йўл кўрсатган икки инсонга айрича ихлос қўйган эдим. 
Бири - Озод Шарафиддинов, бири Саид Аҳмад ака эди... Аф- 
суски, бугун Саид Аҳмад ака ҳақида ҳам “ эди” дейишга тўғри 
келади...
Саид Аҳмад тўла маънода халқ ёзувчиси эди! Устоз билан 
мамлакатимизнинг гурли чеккаларида бўлганмиз. Одамлар 
бу атоқли адибни ҳамма ерда бошига кўтаргудек бўлишар, 
бир лаҳза бўлса-да, суҳбатини олиш учун ёпирилиб келишар, 
қувончини ҳам, ташвишини ҳам ёзувчи билан сидқидилдан 
бўлишар эдилар. Бунинг боиси Саид Аҳмад ака оддий ин- 
сонларнинг турмушини, қувонч ва армонларини жуда яхши 
билар, ўзининг теран ва гўзал асарларида шу туйғуларни 
тасвирлар эди.
Адибнинг тўнғич ҳикояларидан тортиб “Уфқ” трилогия- 
сигача, кичик ҳажвияларидан тортиб ўнлаб мамлакатларда 
сахдалаштирилган “ Келинлар қўзғолони” комедиясигача 
ўзбек халқининг содда-донишмандлиги, бағрикенглиги, 
жўмардлиги манаман деб кўриниб туради.
Биргина “ Келинлар қўзғолони” ни олинг! Ғарб томошаби- 
ни комедияни кўрганида бир нарсага ҳайрон қолиши таби- 
ий. Фармонбиби ёши бир жойга борган кампир бўлса, оддий 
нафақахўр бўлса, савод масаласи ҳам “ жуда мақтанадиган”
52 
'ЯрИМ К р Д»+Пр|Г Ўткир Хошимов


даражада бўлмаса, нега казо-казо лавозимда ишлайди- 
ган ўғиллари, келинлар унинг олдида икки букилиб таъ- 
зим қилади? Нега ҳар гапига “Хўп бўлади, ойижон”, деб 
туради? Қизиғи шундаки, айнан ўша ажнабий томошабин 
бир жихдтдан ҳайрон бўлади, иккинчи томондан Фармон- 
биби билан унинг оиласини, фарзандларини яхши кўриб 
қолади! Дунёда ўзбек деган халқ борлигига, унинг ота-она- 
ни эъзозлаш деган гаройиб удуми борлигига қойил қолади! 
Шу ҳолатнинг ўзиёқ Саид Аҳмад деган улкан санъаткор ўз 
халқининг фазилатларини жаҳон сах^асига олиб чикди, де­
ган маънони англатади. Ш унингучун хдм адиб санъатига та- 
санно айтсак, истеъдодига таъзим қилсак арзийди...
Саид Аҳмад юзлаб дилкаш х^коя, ўнлаб қисса ва роман 
яратган адибгина эмас, ўнлаб шогирд тарбиялаган устоз ҳам 
эди. Халқ ёзувчиси бўладими, оддий талабами, ким яхши 
асар ёзса қувониб кетар, худди ўз устози Абдулла Қахҳор 
каби ўша қаламкашни, албатта топиб, бошини силар эди. 
Саид Ахдоад мактабидан баҳраманд бўлганим билан фахр- 
ланаман. Ҳали айтганимдек, устозим билан мамлакатимиз- 
нинг деярли барча туманларида бўлганман. Саид 
Ахдоад 
ки- 
риб борган даврага айрича файз қўнар, ўша хонадон нурга 
тўлиб кетгандек бўларди. Кўплар Саид Ахдоадни дунёдаги 
энг бахтли, хушчақчақ инсон деб х^соблар, аммо бу одам 
қалбида қанчадан-қанча армонлар борлигини ҳаммаям би- 
лавермас эди...
Саида Зуннунова гўзал ва дардли шеърлар ёзган шоира 
эди. Саида Зуннунова теран мантиқли х^коялар ёзган ади- 
ба эди. Саида Зуннунова вафодор аёл, пўлат иродали инсон 
эди...
Устозим Саид Ахдоад аканинг хонадонида кўп бўлганман. 
Саида опанинг дастурхонидан туз ичганман. Бир қанча асар- 
ларим қўлёзмасини Саид Ахдоад ака билан бирга Саида опа 
ҳам ўқиган. Самимий, жўяли маслаҳатлар берган.
Бир сафар Саид Аҳмад ака билан Водилга бордик. Устоз 
ўзининг “теша тегмаган” хушчақчақ гурунги билан давра- 
ни обод қилиб ўтирди. Иттифоқо бир киши Саида опанинг 
ҳаётдан эрта кетгани хдқида ўкиниб гапириб қолди. Саид
Уткир Хошимов. 'Ярим аср дафтари' 
53


Аҳмад ака индамай ўрнидан турди-да, сигаретининг учини 
эзғилаган кўйи нари кетди. Анчагача устоздан дарак бўлмагач, 
кўнглимга ғулғула тушди. Излаб борсам, сой бўйидаги катта- 
кон харсангтош устида сигарет чекиб ўтирган экан.
Сувнинг шовуллашидан келганимни эшитмадими, 
қайрилиб қарамади. Яқин бориб қарасам, ботиб кетаётган 
қуёшга тикилиб ўтирибди. Икки кўзи жиққа ёш! Қўрқиб кет- 
дим. “Унақа қилманг, устоз”, деб елкасига кафтимни қўйган 
эдим, чуқур хўрсинди. “ Болам, бу дунёга нуқул азоб чекиш 
учун келган эканман”, деди-да, юзини кафти билан тўсиб 
олди...
Шу кеча бошига тушган савдоларни бирма-бир айтиб 
берди. Умрининг энг бахтли онлари ҳам бахтсизлик би­
лан қоришиб кетганини айтди. Саида опага уйланган куни 
Тошкентда тўй бўлган, Андижонда - аза! Ўша оқшом Саида 
опанинг укаси тўсатдан вафот этиб қолган... 
ё ш
келин-куёв 
бир-бирининг дийдорига тўймай туриб, 1950 йил баҳорида 
кўчада кетаётган ёш ёзувчини икки сўхтаси совуқ икки 
қўлидан ушлаб, машинага тиққан-у, ҳе йўқ-бе йўқ “ Халқ 
душманисан!” деб ўн бир ой “одиночка” га ўтқазиб қўйган. 
Гуноҳи нималигини билмаган одамнинг, айниқса, кўнгли 
қоғоздек оппоқ ижодкорнинг салкам бир йил қоронғи каме- 
рада бир ўзи ўтиришини тасаввур қилинг! Буниси ҳам май- 
ли. Ёзувчи Саид Ахдоад қамалгач, шоира Саида Зуннуновани 
ҳам сиқувга оладилар. Ёзувчилар уюшмасида мажлис қилиб, 
“ Ёки “ Эрим халқ душмани - ундан воз кечаман”, деб тилхат 
ёзиб берасан, ёки ёзувчилар сафидан ўчириласан”, деб шарт 
қўядилар.
Ўша машъум йилларда эрининг “халқ душмани” экани- 
ни тасдиқлаб, газетага ёзиб чиққанлар ҳам, эрини қаматиб 
юборганлар билан “ апоқ-чапоқ” бўлиб кетган хотинлар ҳам 
бўлган... Балки шоирани ўртага олиб “талаган” ҳамкасблар 
Саида Зуннуновадан ҳам шуни кутгандир. Аммо Саида опа 
бошқача йўл тутган: “ Майли, эримни “ халқ душмани” дейи- 
шим мумкин. Аммо менинг ҳам битта шартим бор. Мени 
зрим билан юзлаштиринглар! Эрим ўз оғзи билан “ Ҳа, мен 
халқ душманиман”, деса, ўшанда ишонаман!”
Шоирани ҳақорат қиладилар. Ёзувчилар уюшмасидан 
ҳайдайдилар. Асарларини босишни тақиқлаб қўядилар. 
ё ш
келинчак билан қайнона оч қолади. Шунда Саида опа келин-

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish