Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet23/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

58 
"Ярим аср дафтариЎткир Хошимов


қаранг, мулла, - деди қаҳр билан, - ўша китобни ўзингиз 
ўқидингизм и, бу асар чиққан эмас-ку бизда, ўқимаган аса- 
рингизнинг яхш и-ёмонлигини қаёқдан била қолдингиз? 
Сиз қанақа олимсиз, қанақа домласиз, ўзи?” деб бояги ки- 
шининг “патини тўзитиб” ташлади. Талабалар қарсагидан 
каттакон зал “портлаб кетгудек” бўлди.
Бунақа воқеаларнинг кўпига гувоҳ бўлганман.
Саксонинчи йилларнинг охирида Озод ака билан 
Фарғонанинг “Рапқон” сиҳатгоҳида беш йил кетм а-кет ои- 
лавий дам олишимизга тўғри келди. Шогирд сифатидаги 
кузатувимдан келиб чиққан хулосани лўнда қилиб айтсам, 
Озод Ш арафиддиновнинг энг юксак инсоний фазилати -
ВИЖДОНИ УЙҒОҚ инсон эди! Бу фазилат аввало адабиёт­
га, адиб ва шоирларга муносабатида, қолаверса, олимнинг 
қатъий амал қиладиган принципларида кўриниб турарди. 
“Эътиқодимни нега ўзгартирдим?” деган саволни ўртага 
қўйиб, соф виждон билан жавоб қилиш ҳамм анинг ҳам 
қўлидан келавермайди...
Яна бир ran. Чўлпондек буюк шоирнинг пок номи тикла- 
ниши, асарлари нашр этилиши, унга ҳайкал қўйилишида 
Озод аканинг ҳам хизматлари улкан бўлди. “Жаҳон адабиё- 
ти ” журналининг ташкил этилиши ҳам Озод ака номи билан 
боғлиқ. Домла умрининг охирги йилларида оғир хасталикка 
чалинган бўлишига қарамай, бир лаҳза вақтини ҳам бекор 
ўтказмади. Фаол ижод қилди, ўзи раҳбарлик қилаётган жур­
нал нуфузини оширишга катта ҳисса қўшди.
Домла бир умр юрт озодлиги, Ватан мустақиллигини 
орзу қилди, бу тарихий юмушга салмоқли ҳисса қўшди. Ўз 
навбатида Истиқлол ҳам Озод Ш арафиддиновнинг ҳалол 
ва фидокорона, айтиш мумкинки, жасурона хизматларини 
юксак баҳолади. “Ўзбекистон Қаҳрамони” деган унвонга 
лойиқ кўрилди. Буни адолат тантанаси десак, тўғри бўлади.
Озод домланинг беозор ҳазиллари 
“Шпана"
Дорилфунунни янги битирган кезларим эди. “Одамлар 
йима д еркин” деган қиссам китоб бўлиб чиққан... Озод Ша­
рафиддинов, Субутой Долимов, Умарали Норматов, наман-
Ўткир Хошимов. "Ярим аср дафтари'


ганлик қадрдонимиз Нуриддин Бобохўжаев ва яна бир-икки 
мезбонлар Саричелакка бордик. Тоғ устидаги кўл бўйида 
ётиб дам олдик. Кун бўйи чўмиламиз, ош -овқатни ўзимиз 
қиламиз. Бутун оламдан ажралиб, бир ҳафта радио эшит- 
масликка, соқол олмасликка, хуллас “ёввойи” бўлиб юриш- 
га қарор қилганмиз... Ўн кунлардан кейин юк машинаси- 
да тоғдан қайтиб тушдик. Соч-соқоллар ўсган, кийимлар 
афтодаҳол.
Янгиқўрғон марказида тўхтаб тамадди қиладиган бўлдик. 
Йўл-йўлакай аллақандай саноат магазинига кирдик. Чирой- 
ли қиз пештахта ортида китоб ўқиб ўтирган экан. Озод ака 
одатдаги “қитмирлик” билан сўради:
- Синглим, нима китоб ўқияпсиз?
Қиз ғаши келиброқ бошини кўтарди. Индамай китобнинг 
муқовасини кўрсатди. Бу - менинг китобим эди. 
ёш
ёзувчи 
бунақа пайтда қандай ахэолга тушишини биласиз. Хурсанд- 
ман. Нуқул илжаяман.
- Бунақа бемаъни китобларни ўқиманг, - деди Озод ака 
“шумлик” қилиб.
Қизнинг жаҳли чиқиб кетди.
- Ўзингиз бемаъни! Китобни тушунмасангиз, гапириб 
нима қиласиз! - деди жеркиб.
Бизнинг оғиз - қулоқда.
Озод ака менга қараб кулди.
- Кўрдингми, мухлисларинг кўпайиб қопти. - Кейин 
қизга тушунтирди. - Қўлингиздаги китобни мана шу бола 
ёзган. Беринг, дастхат ёзиб беради.
Қиз менга бош дан-оёқ қараб чиқди-да, жах
^1
билан би- 
жиллади:
- Э, йўқол, шпана!
Довдираб қолдим. Қийқириқ, кулги... Айниқса, кекса Су- 
бутой домла тиззасига уриб-уриб кулади.
Йўқ, Озод ака амаллаб қизни ишонтирди. Қўлидан китоб­
ни олиб, “Ҳурматли фалончихонга...” деб энди дастхат ёза 
бошлаганимда ичкаридан башанг кийинган, тилла тишли 
киши чиқди (магазин мудири бўлса керак).
- Хўш, нима шовқин? - деди қовоғини солиб.
Озод ака нима гаплигини тушунтирди. Мудир ҳаммамизга 
бирма-бир қараб чикди-да, мендан сўради:
60 
'Яримаср дафтари* Ўткир Хошимов


- Ҳужжатинг борми?
- Обке паспортингни! - деди Озод ака жаҳли чиққан 
бўлиб.
Машина кабинасида қолган паспортимни олиб келишга 
мажбур бўлдим. Мудир олдин паспортга, кейин менга, ундан 
кейин китоб муқовасига қаради. Узоқ ўйланиб қолди.
- Фамилияси ўхшайди, - деди салмоқлаб, - сурати ҳам 
ўхшайди, аммо кўриниши ёзувчига ўхшамайди.
- Ана! - Субутой домла тантана билан кўрсаткич 
бармоғини осмонга бигиз қилди. - Ана! Одам танишни 
биларкансан-ку, ўғлим. Ёзган дастхатини кўргин! Ёзувчиям 
шунақа хунук ёзадими? Афтини қара, афтини!.. Тошканнинг 
хулигани-ку бу! Ҳа, қизим -а, содда қизим-а! Шунинг гапига 
ишондингми?!
Сотувчи қиз жахд билан мен дастхат ёзган варақни 
йиртди-да, ғижимлаб epra улоқтирди...
Маҳалланинг "шоири ”
М аҳалламизда Тошмат ака деган киши бор. Содда, дўлвор, 
қулоғи оғирроқ. Шунинг учун бўлса керак, шанғиллаб гапи- 
ради. Қизимнинг тўйи куни Озод домла бошқалардан анча 
эрта келдилар. “Ўз қўлим билан бир “аччиқ-чучук” қилгим 
келди”, деб шакароб қилишга тушиб кетдилар. “Қўя қолинг, 
устоз, шу ишни бошқалар ҳам қилади”, десак, кўнмай, олма- 
нинг соясида ўтириб олиб пиёз арча бошладилар.
Бир маҳал Тошмат ака шанғиллаб сўраб қолди.
- Анави қоровулга чой-пой бердингми?
- Қанақа қоровул? - десам, Озод акани кўрсатди.
- Анави-да! Идорангнинг қоровулими, ахир?
Кулиб юборай дедим. Озод аканинг шу ўтириши чиндан 
ҳам ғаройиб эди. Пастак курсичада ўтирибдилар. Тиззага 
эски сочиқ ташлаб олган, қўлида пичоқ, олдида арчилган 
пиёз.
- Эсингиз жойидами! - дедим Тошмат аканинг қулоғига -
Ахир бу киши машхур олим Озод Ш арафиддинов бўладилар- 
ку!
- А? - Тошмат ака бир сапчиб тушди. - Шу киши-я? -
Кейин овозини пастлатиб сўради. - Эшитиб қолмадиларми 
ишқилиб?
Ў ткир Х ош и м ов. 'Ярмм аср дд ф тар а'


- Менимча, эшитдилар, - дедим “шумлик” қилиб. -
Қаранг, қовоқларини солиб олдилар. Ие, кўзларига ёш ҳам 
келди шекилли, иш қалаяптилар...
Тошмат ака довдираб қолди. Дарров домланинг чойини 
янгилади. Иссиққина нон олиб борди.
- Ишқилиб кўнгиллари оғримаган бўлсин-да, - деди 
қайтиб келиб.
- Ҳозир индамай қўя қолинг, жаҳлларидан тушсинлар, 
кечқурун узр сўрайсиз, - дедим.
Кечқурунги зиёфатда Тошмат ака нозик меҳмонлар дав­
расида ўтирган домланинг олдига серқатнов бўлиб қолди. 
Ҳали газакни янгилайди. Ҳали шўрва олиб боради.
Домла ўтирган давра ёнига бориб “Камчиликлар йўқми?” 
деб сўраган эдим, Озод ака норозироқ оҳангда жавоб қилди:
- Камчилик йўғ-у, битта нарса ортиқчалик қилиб туриб- 
ди. Анави одам мунча бошни қотиради? Ҳар минутда кела- 
верадими?
- Ким?
- Ҳов анови дўппили одам.
- Э, уми? - дедим бепарволик билан. - Маҳалламизнинг 
шоири-ку.
Нарироқ боришим билан Тошмат ака пилдираб келди.
- Домла хафамасмилар ишқилиб?
- Хафа эмаслар-ку, тарвуз сўраяптилар (биламанки, д ом ­
ла тарвузни жинидан ёмон кўради).
Тошмат ака бирпасда аллақаердан каттакон тарвуз то- 
пиб чиқди. Иккига бўлиб “коса” қилди. Домланинг тепаси- 
га бориб узоқ туриб қолди. Алланималарни гапирди. Охири 
Озод ака қўлини пахса қилиб бир нима деган эди, тарвузни 
кўтарганча нари кетди.
Айланиб яна ўша даврага бордим.
- Худо хайрингизни берсин, анави одамга айтинг! - деди 
домла тажанг бўлиб. - Гапни гапга қовуштирадими-йўқми?
- Шоир-да, шоир! - дедим юпатиб. - Сизга ихлоси баланд 
экан, китобларингизни “сув” қилиб ичиб юборган экан.
- Ихлоси учун раҳмат! - деди Озод ака баттар тутоқиб.
- Нега мунча хиралик қилади? Икки гапнинг бирида, кечи- 
ринг, дейди. Нияти нима ўзи?
62 
'Я р и м аср даф тар и ' Ў ткир Х ош им ов


- Нима бўларди! - дедим мен ҳам “зарда” билан. - Ўттиз 
йилдан буён ёзган шеърларини тўплаб юрган экан. Қирқ 
битта обший дафтар бўпти. Домла шуни опкетсалар, деяпти.
Шундай дедим-да, бурилиб кетавердим.
Тошмат ака тағин йўлимни тўсиб чиқди.
- Яна домланинг жаҳллари чиқяпти шекилли?
- Шунақага ўхшайди, - дедим ўйланиб. - Энди бир иш 
қиласиз. Домла шоирларни яхши кўрадилар. Мен ҳам шоир- 
ман, деб қўя қоласиз. Шунда хурсанд бўладилар.
Бу сафар кабобни икковлашиб олиб бордик.
- Кечирасиз, домлажон... - деди Тошмат ака лаган- 
ни домланинг рўпарасига қўйиб - Биздан хафамасмисиз 
ишқилиб?
Домла “яна келдингми?” дегандек чимирилган эди, Тош­
мат ака овозини баралла қўйиб шанғиллади:
- Аммо-лекин, домлажон, шигирни боплайсиз-да! 
Мен сизни ғазалларизни йиглаб-йиғлаб ўқийман! У ёғини 
сўрасангиз, домлажон, ўзим ҳам шоирман, ғазал-пазал, 
ш иғир-пиғир дегандай...
- Чўрт побери! - Озод ака ўрнидан туриб кетди. - Мен бу 
ерга сизнинг шиғирингизни эшитишга келдимми? Одамни 
ўз ҳолига қўясизми-йўқми?
Ўшандан бери Тошмат ака ҳар кўрганда “Домла мен- 
дан хафамасмилар?” деб сўрайди. Озод ака эса “Шоир 
қўшнингизга айтинг, Худо хайрини берсин, ш иғирини опке- 
м асин”, дейди.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish