Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


  'Ярмм scp дафтари* Ўткир Хоптмои


bet17/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

44 
'Ярмм scp дафтари* Ўткир Хоптмои


биргина “Қутлуғ қон” романи мисолида кўрса бўлади. Асли- 
да хавф-хатарга тўлиқ бу мактаб “сабоқлари” Ойбек домла 
тенгқурлари бўлмиш ижодкорларнинг ҳаммасига тааллуқли. 
Бир наъра тортса, жаҳонни ларзага солишга қодир Ғафур 
Ғулом шеърларида ўқтин-ўқтин “улуғ оға” нинг тарихий 
хизматларини эслатиб туришга мажбур бўлгани, Абдул­
ла Қахҳор энг тагдор, энг ҳаққоний хдоояларини минг бир 
қобиққа ўраб “едириш” йўлини излагани бежиз эмас. Золим 
сиёсат кечагина ёнингда турган эл эътиқодини қозонган 
ижодкорларни, ҳақиқий халқ фидойиларини “ халқ душма- 
ни” деб қирғин қилган, ўзинигина эмас, болаларини ҳам 
қамоқда чиритаётган паллада ижод қилиш қилич дамида 
юриш билан тенг эди (мустақиллик йилларида онги шакл- 
ланган авлод буни тасаввур ҳам қилолмайди).
Мана шу доимий хавотир кўп йиллар ўзбек насрининг 
намунаси х^собланган “ Қутлуғ қон” романида ҳам сези- 
либ туради. Синчиклаб ўҳисангиз бу ҳолатни англашингиз 
қийин эмас. Асарнинг деярли ҳар сах^фасида камбағал 
қароллар бойларнинг золимлиги, бу дунёнинг адолатсизли- 
ги, ўзининг қорни чалақурсоқлиги ҳақида шикоят қилади. 
Романдаги бойларнинг ҳаммаси ёмон: Мирзакаримбой - 
золим, алдоқчи, Салимбойвачча - қотил, Тантибойвачча
- қиморбоз, бузуқ, унинг отаси кўчада занглаган мих ётса, 
туфлаб уйига ташийдиган мумсик... Ойбекдек улуғ адиб ҳам 
“ Бу ёзувчи “синфийлик позицияси” ни билмайди ёки билса 
ҳам атайлаб бузиб кўрсатади!” деган дахдиатли айбномага 
йўлиқмаслик учун (демак, Сталин қамоқхоналарида суяги 
чиримаслиги учун) айнан шундай тасвир воситаларидан 
фойдаланишга мажбур бўлган (эҳтимол бугунги китобхон 
буни билмас, бироқ хушёр ўқувчи роман саҳифалари қатида 
қандай ваҳимали “сирлар” яшириниб ётганини англаши 
қийин эмас...).
Адиб табиат манзаралари - қаҳратон совуғи, сара- 
тон иссиғи, чечаклар ранги кабилар тасвирида яйраб- 
яшнаб, эмин-эркин қалам тебратади. (Табиат сиёсат- 
га бўйсунмайди!) Шунингдек, ўзбек удумлари - тўйлар, 
тортишмачоқлар, куёв жўралар бошидан ун сепишларни 
маҳорат ва ички ҳаяжон билан тасвирлайди...
Одатда, ҳар қандай бадиий асар, айниқса, катта прозаик 
полотнода китобдаги одамлар қанчалик “ тирик”, нечоғли
Ўткир Ҳошимов. 'Ярим асрдафпри'


жонли бўлиши жуда муҳим, айтиш мумкин, ҳал қилувчи 
аҳамият касб этади. Асар қаҳрамонига “жон ато этиш” эса 
шунчаки, осон юмуш эмас. “ Қутлуғ қон”даги энг тирик ва 
шу туфайли узоқ эсда қоладиган одамлардан бири - Ёрмат. 
У ҳалол меҳнати билан рўзғор қимирлатиб турган, ўта сод- 
да, бир қадар мақтанчоқ, ҳовлиқма одам. Асар бошида бир 
лавҳа бор. Йўлчи даладаги бедани ўришга киришиш олди- 
дан Ёрмат унга бедазорни кўрсатиб, “ Мана, бедам!” деб ке- 
рилади. Йўлчи беда яхши ўсганини айтиб, “ Сизникими?” 
деб сўраса, Ёрмат “ Мирзакаримбой отаси” нинг остонаси- 
да ўн олти йил ишлаганини, шу боисдан “сеники-меники” 
деган ran йўқлигини айтади. Гўё бойнинг ярим давлати 
ўзиникидек. Бойваччаларнинг гапига (зиёфатига) бозор- 
дан ҳориб-чарчаб қўй етаклаб келганида калла-почанинг 
бир улуши ўзига тегишидан хурсанд, бой тўй қилса, тар- 
тиб сақлашга балогардон. (Гўё тўй ҳам ўзиникидек!) Охир- 
оқибат кўрган каромати шу бўладики, кўзининг оқу қораси 
Гулнорнинг ўлиги бойникидан чиқади!.. Ёрматнинг қарийб 
йигирма йиллик мех^атига олган ҳақи эса Салимбойвачча- 
нинг исловотхонада бир кечада бузуқ аёлларга сарфлаган 
пулининг ярмига ҳам етмайди! Ёрматнинг Гулнор ўлимидан 
чеккан изтироблари табиий ва самимий бўлгани учун ҳам 
ўқувчини ларзага солади...
Қизиғи шундаки, романдаги энг жонли образлардан бири 
Нури! У асарда кўп кўринавермайди. Бироқ тирик одам си- 
фатида китобхоннинг хотирасида сақланиб қолади. Нега- 
ки, унинг хатти-ҳаракатлари ғоят табиий. Нури ўн саккизга 
чиққан, соғлом, тўқ, бой оилада ўсган қиз. Унинг жунбуши, 
туйғулари жиловсиз. Албатта, у Йўлчини яхши кўрмайди. 
Аммо ёш, келишган йигитнинг қучоғига киришни жудаям 
хоҳлайди. Бу йўлда минг хил баҳоналарни ўйлаб ҳам топади. 
Нури “ эзувчи” синф вакили сифатида, салбий образ сифати- 
да тасвирланган. Бироқ “салбий” ми, “ ижобий” ми, у - тирик 
одам.
“Қутлуғ қон”да яна бир боб бор. (Битгагина, ихчамгина 
боб.) Унда Йўлчи тухдоат билан қамоққа тушгач, қамоқхонада 
Петров деган инқилобчи “ мастеровой” билан танишуви 
тасвирланади, тўғрироғи, баён қилинади. Петров Йўлчини 
ўзининг “ революцион руҳи ва севгиси билан тарбиялайди”

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish