Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet13/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

36 
"Ярим аср дафтариЎткир Хошимов


(,'у.ч заргари Абдулла Қаҳҳор шогирдлари Ўткир Хошимов, Хайриддин Салоқ, 
Учқун Назаров билан
китобхонга, айниқса, ёш авлодга “Ўтмишдан эртаклар”даги 
ноқеалар чўпчакдек кўриниши мумкин. Бу ҳақда муаллиф- 
мингўзи ҳам ярим ҳазил-ярим чин қилиб айтиб ўтган. Бироқ 
асар воқеаларининг ҳаммаси ҳаётдан олинган, қиссада 
халқимизнинг ўтмишдаги турмуши, аянчли қисмати, тенг- 
сизлик ва ноҳақликлар ғоят аниқ тасвирланган. “ Синчалак” 
■)са ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида ёзилган, бир 
қарашда “сиёсатга мосроқ” асардек кўринса ҳам, қиссада 
ўқувчи хотирасига михланиб қоладиган одамлар кўп. Адиб- 
иинг бир қадар истеҳзоли табассум билан ёзган сатрларида 
шундай яширин маънолар борки, буни тушунган тушунади...
Абдулла Қаххор драматург сифатида ҳам бой мерос 
қолдирди. “ Шоҳи сўзана” комедияси жаҳоннинг кўплаб те- 
атрида миллионлаб томошабинларга намойиш қилинди ва 
олқишга сазовор бўлди. Бу асарнинг муҳим фазилатлари- 
дан бири - унда драматург ўзбек халқининг содда-дониш- 
мандлиги, жўмардлигини самимият билан тасвирлайди. 
Спектаклни кўрган томошабин асар қаҳрамонларини, де­
мак, ўзбек халқини чин дилдан яхши кўриб қолади. “Аяжон- 
ларим” комедияси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
Уткир Х.ошимок. 
“Яримасрдафтари’


...Ҳақиқат дегани кў-ў-ўп яхши нарса. Аммо бир “ камчи- 
лиги” бор: ҳамиша ҳам ширин бўлавермайди. Аччиқ ҳақиқат 
кў-ў-ўп фойдали нарса. Аммо унинг ҳам бир “ камчилиги” 
бор: ҳаммагаям ёқавермайди. “ Тобутдан товуш ” сатирик ко- 
медиясида ана шундай “ёқимсиз” ҳақиқатлар аччиқ киноя 
билан фош этилгани учун ёзувчи бошига анча-мунча мало- 
матлар ёғилди. Олтмишинчи йилларда бутун шўролар юр- 
тида бошланган “ пуфлаб” қаҳрамон ясашлар, қўшиб ёзиш 
ва порахўрликлар бора-бора ёмон оқибатларга олиб келиши 
мумкинлигини сезган адиб бу асарни бекорга ёзмаган эди.
Драматург ҳақ эканини, бундай иллатларни азбаройи жони 
ачигани учун қаламга олганини вақтнингўзи исботлади...
Абдулла Қаҳҳор ниҳоятда ўқимишли, жаҳон адабиётида- 
ги ҳар бир янгилик, ҳар бир йўналишни диққат билан куза- 
тиб борадиган аллома адиб эди. Рус адабиётининг буюк на- 
мояндалари - Чехов ҳикояларини, Лев Толстойнинг “Уруш 
ва тинчлик” эпопеясини, Пушкиннинг насрий асарлари- 
ни, Гоголнинг мумтоз драмаларини ўзбек тилига таржима 
қилганининг ўзи ҳам Қаҳҳор домланинг адабиётимиз ва ма- 
даниятимиз олдидаги улкан хизматларидан дарак беради.
Абдулла Қаҳҳорнинг тағин бир хизмати - чинакам маъ- 
нодаги ўта қаттиққўл ва адолатли устозлигидир. Адиб ярқ 
этган истеъдод пайдо бўлса, ёш адиб ёки шоирнинг биринчи 
асари эълон қилиниши биланоқ қандайдир бир ички сезги 
билан билар, қаламкашни излаб топар, тўғри йўлга солар, 
муаллиф бошига “ булут” келса, қатъият билан ҳимоя қилар 
эди. Саид Аҳмад ва Шуҳрат домла, Одил Ёқубов ва Пиримқул 
Қодиров, Озод Шарафидцинов ва Матёқуб Қўшжонов, Эр­
кин Вохдцов ва Абдулла Орипов, Ўлмас Умарбеков ва 
Тўлапберган Қаипбергенов, Учқун Назаров, Носир Фозилов, 
Умарали Норматов, Шукур Холмирзаев, Гулчеҳра опалар ва 
Ойдин Ҳожиева Қаҳҳор сабоғидан баҳраманд бўлди.
Устоз истеъдодли қаламкашларни авайлар, уларнинг 
ютуғидан қувонар, аммо шоша-пиша хом асарлар ёза бош- 
ласа, қаттиқ койиб, тўғри йўлга солар, адабиёт майдонига 
тасодифан ёки бирон манфаат излаб кириб қолган талант- 
сизларни эса жинидан хдм ёмон кўрар, кези келганда, улар­
нинг истеъдодсиз эканини, адабиёт равнақига нафи тегмас- 
лигини очиқ-ойдин айтиб қўя қолар эди.
38 
'Яримасрдафтари* Ўткир Хошимов


Адиб олтмиш ёшга тўлиши муносабати билан унинг шо- 
гирдларидан бири Учкун Назаров қисқа метражли ҳужжатли 
фильмни суратга олди (Учқун Назаров таниқли адибгина 
эмас, таниқли киночи ҳам).
Кинони суратга олиш жараёнида рўй берган бир воқеани 
эслаш фойдадан холи бўлмаса керак, деб ўйлайман. Шундай 
қилиб, ёзувчилар боғидаги азамат аргувон дарахти остида 
устоз ва шогирдлар “ кинога тушдик”. Бир манзара суратга 
олиниб бўлгач, Абдулла Қаҳҳор Учқун Назаровга мурожаат 
қилди: “ Битта гапни қайтадан съёмка қилишга тўғри кела- 
ди. Мен “ адабиётга мушукка ўхшаб, эшик қолиб туйнукдан 
тушадиганлар бор”, дебман. Аслида “ўғри муш укка ўхшаб” 
дейишим керак эди, “ўғри” деган сўзни айтмабман” . Эҳтимол 
у пайтларда кино тасмалари камёброқ бўлганми ёки қайта- 
қайта суратга олишлар бир қадар чарчатганми, ҳаммасини 
бошидан бошлашга унча рағбат бўлмади.
Шунда Озод домла ўринли ran айтди: “ Энди, домла, эшик 
қолиб туйнукдан тушганидан кейин ўғри мушук бўлмай, 
тўғри мушук бўлармиди?”. “ Шунақа-ку, - деди устоз кулим- 
сираб, - адабиётга эшик қолиб туйнукдан тушадиганларни 
жўн муш укка ўхшатсак, мушукнинг ҳақи кетади-да!”
Устоз бадиий ижодни “сабаби тирикчилик” деб х^соблаш 
ўринсиз эканини, истеъдод инсонга Худо томонидан берил- 
ган ноёб инъом бўлиб, уни “ майдалаб сотиш”, моддий ва 
маънавий манфаат воситасига айлантириш гуноҳ бўлишини 
кўп таъкидлар ва ўзи ҳам шу қоидага қатъий амал қилар эди.
...Одатда, ҳар қандай яхши асар иккита холис, аммо 
бешафқат ҳакам синовидан ўтади. Бири - китобхон синови, 
бири - вақт синови. Абдулла Қаҳҳорнинг кўплаб ҳикоялари, 
роман ва қиссалари, драматик асарлари ҳар икки синовдан 
ёруғ юз билан ўтди. Бугунги авлод ҳам адиб асарларини кат- 
та қизиқиш ва ҳаяжон билан ўқишига имоним комил. Кеча- 
ги кун ҳақидаги асарларни мутолаа қилган ёш авлод бугун­
ги кунни теранроқ қадрлашга ўрганади. Адиб асарларининг 
сех,ри шунда...
Ўткир Хошимов. 'Ярин аср дафтари' 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish