Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet12/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Адиб, драматург, устоз
Йигирманчи аср узбек адабиётига назар ташласак
халқимиз маънавияти хазинасига беқиёс улуш қўшган, чин 
маънода ўлмас асарлар ижод қилган улуғ шоир ва адиблар- 
ни кўрамиз. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом 
каби ижодкорларнинг ҳар бири алох^да олам яратган де- 
сак, муболаға бўлмайди. Абдулла Қаҳҳор ҳам адабиётимиз- 
нинг ана шундай устунларидан биридир. Агар биз Абдулла 
Қодирийни ўзбек романчилигининг отаси десак, Абдулла 
Қахдор ўзбек реалистик х^коячилик мактабини яратгани 
шубҳасиз.
Биргина “ Бемор” деган х^кояни ўқинг. Ҳажми ихчамгина 
бу асарда бир қарашда оддий воқеа тасвирланган. Тирик- 
чилиги аранг ўтаётган қашшоқ бир одамнинг хотини оғриб 
қолади ва вафот этади. Бироқ адиб бу воқеани шу қадар те- 
ран тасвирлайдики, ҳикоянинг сўнгги жумласини ўқиган ки- 
тобхоннинг кўзидан ёш чиқиб кетади. Асар қаҳрамонининг 
кулфатига беихтиёр шерик бўлади. Фожиа худди ўзининг бо- 
шига тушгандек ларзага келади. Ҳикоя, Абдулла Қахҳорнинг 
ўзи таъкидлаганидек, “ атом” га ўхшайди. Ўзи миттигина 
бўлса ҳам, ўқувчи қалбини “ портлатиб” юборгандек бўлади.
“ Бемор”, “Анор”, “ Ўғри”, “Дахдиат” каби талай ҳикояларда 
юз йил наридаги ўтмиш нинг қоронғу сах^фалари қаламга 
олинган бўлса, “ Минг бир жон”, “Асрорбобо”, “ Маҳалла” каби 
асарларда халқимизга хос бўлган ирода, сабр-қаноат, бир- 
бирига мехр-шафқат тасвирланган.
Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари учун муштарак бўлган тағин 
бир хусусият - уларнинг ғоят ихчам ва тиғизлигида. Бу 
ҳикояларнинг ҳажми китобда икки-уч саҳифадан ошмай- 
ди. Бу ҳол ёзувчининг азбаройи “сўз тополмай қолганидан” 
эмас, аксинча, сўз бойлиги ниҳоятда катталигидан дарак 
беради. Айнан, шунинг учун ҳам адиб ҳикояда ишлатилиши 
мумкин бўлган юзта сўздан энг ўринли биттасини танлаб 
олади. Шу боисдан булар лўнда ва мағзи тўқ асарлардир.
Ўткир Ҳошимов. 'Ярим »ср длфтари*


Қахдор домланинг яқин шогирдларидан бири Саид 
Аҳмад ғалати воқеани ҳикоя қилади. Бир куни устоз-шогирд 
дўконга кирадилар. Абдулла Қахҳор икки пачка қоғоз сотиб 
олади. Саид Ахмад ака ярим ҳазил қилиб: “ Иккита романга 
етадиган қоғоз олдингиз, домла”, деганида Абдулла Қаҳҳор: 
“ Иккита ҳикояга етсаям катта ran”, деб жавоб беради. Қаҳҳор 
домланинг яна бир шогирди Озод Шарафиддиновнинг ёзи- 
шича, “ Тобутдан товуш ” номли сатирик комедиясининг 
ҳажми олтмиш саҳифа атрофида. Ёзувчи қораламалари эса 
салкам минг бет бўлган. Демак, Абдулла Қаҳҳор пьесанинг 
ҳар бир саҳифасини ўртача ўн беш мартадан қайта ёзган. 
Адибнинг тили шу қадар пухта, шу қадар образлики, унинг 
роман ва қиссалари, ҳикоя ва драмаларидаги бирон сўзни 
олиб ташлаш ҳам, бирон сўз қўшиш ҳам мумкин эмас.
Абдулла Қахҳорнинг ёзувчилик маҳоратини белгилайди- 
ган фазилат фақат бугина эмас. Энг муҳими - ёзувчи асар 
қаҳрамонларини тирик одамга айлантирган. Китоб ўқиётиб 
ўша одамларнинг қиёфасини аниқ кўргандек, овозини эшит- 
гандек бўласиз. Уларнинг қувонч ва дардига шерик бўласиз. 
Бирини яхши кўриб қоласиз, биридан нафратланасиз. Асли- 
да адабиётнинг бош вазифаси ҳам, асар ёзишдаги энг қийин 
муаммо ҳам ury!
Абдулла Қахҳорнинг фақат х^коялари эмас, роман ва 
қиссалари ҳам эл орасида машҳур бўлиб, қўлма-қўл ўқилгани 
ва ўқилаётгани бежиз эмас. “Сароб” - “ Ўткан кунлар”дан 
сўнг ўзбек адабиётида яратилган жиддий роман бўлди. Та- 
лабалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи бу асар адабиётимизда яра­
тилган пухта психологик романлардан биридир. Ҳолбуки, 
Абдулла Қахҳор бу асарни ёзганида ўттиз ёшга ҳам борма- 
ган эди. Мустабид тузум қиличини қайраб турган, Қодирий, 
Чўлпон, Усмон Носир каби алломалар “халқ душмани” деган 
туҳмат билан ўлимга маҳкум этилган бир паллада ёзилган 
роман муаллифи бошига талай савдолар тушган. Бироқ ро­
ман ҳар қандай синовлардан омон чиқди ва охир-оқибат 
халқимизнинг маънавий мулкига айланди.
Абдулла Қаҳҳорнинг “ Синчалак”, “Ўтмишдан эртаклар” 
қиссалари ўзбек адабиётида катта воқеа бўлди. Кўплаб тил- 
ларгатаржима қилинди ваўзбекнингбой маънавий оламини 
дунёга танитишга салмоқли ҳисса қўшди. Албатта, бугунги

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish