Норматов Абдусалом Абдушукировичнинг 06.03.01-“Ўрмон экинлари, селекция, уруғчилик, агроўрмонмелиорацияси, шахарларни кўкаламзорлаштириш ва ихотазорлар барпо этиш” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) мустақил изланувчиликка тайёрлаган мавзусининг
Мавзу: “Учқудуқ шахри мисолида чўлда жойлашган обьектларни кўкаламзорлаштириш учун истиқболли дарахт ва бута турларини танлаш”
Тема: “Выбор перспективных видов деревьев и кустарников для озеленения обьектов расположенных в пустынной зоне на примере города Учкудук”
Илмий рахбар: қ.х.ф.д профессор Ҳамзаев А.Х.
Тошкент-2018 йил
Мавзунинг долзарблиги:
Ўтган асрнинг 60 йилларидан бошлаб Республикамизнинг чўл худудларида кўплаб конлар очилди. Натижада бу худудларда кўплаб аҳоли пунктлари, саноат корхоналари ва уларнинг ишларини таъминловчи ёрдамчи инфрастуктуралар вужудга келди. Бу объектларни кўкаламзорлаштиришда асосан вақтинчалик турлар ишлатилди. Масалан 2000 йилларнинг бошларида Учқудуқ ва Зафаробод шаҳарларининг 90% дан кўпроқ дарахтлари қайрағоч (Ulmus pumilia) дан иборат эди. 2003 йилдан бошлаб муаллиф тарафидан Учқудуқ, Зафаршон ва Навоий шаҳарлари кўкаламзорлаштиришга 60 турдан ортиқроқ шу вақтгача бу ерларда экилмаган дарахт турлари киритилди. Бу турлар дарахт ва буталарнинг ҳозирги кундаги ҳолатини ўрганиш чўл зонасидаги объектларни кўкаламзорлаштириш учун ассортиментни тавсия қилишга ёрдам беради.
Тадқиқотнинг мақсади
Хозирги кунда чўл зонасидаги шахарларда ўсаётган дарахт ва бута турларининг холатини ўрганиш хамда натижалар асосида ушбу худудларда кўкаламзорлаштиришда ишлатилиши мумкин бўлган ўсимликлар ассортиментини ишлаб чиқиш.
Илмий янгилиги:
Хозирги кунгача бу худудларда дарахт ва буталар интродукцияси бўйича маълумотлар номаълум. Мавжуд маълумотлар Хоразм, Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона водийси ва айниқса Тошкент шаҳрини ташкил этган.
Амалий аҳамияти
Хозирги вақтда кўкаламзорлаштиришда ишлатилаётган ўсимликлар ассортименти кўпинча нотўғри танланади. Бунинг натижасида жуда катта миқдорда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар бехуда сарфланаяпти. Бундан ташқари чўл зонасида жойлашган обьектларни кўкаламзорлаштиришда кам сонли дарахт ва бута турлари ишлатилмоқда. Изланишларнинг натижаси маблағларни тежаш, ва шахарларни янада обод бўлишида қилинадиган ишларда катта аҳамиятга эга.
Кутилаётган натижалар
Тадқиқот натижасига кўра тузилган ассортимент чўл худудларида жойлашган обьектларни қисқа муддатларда ва кам харажат билан кўкаламзорлаштириш имкониятини, шунингдек шахарларни кўкаламзорлаштиришда фойдаланиладиган ўсимликлар ассортиментини кенгайишига олиб келади.
Шунингдек ишлаб чиқилган ўсимликлар ассортименти келгусида нафақат шахарларни кўкаламзорлаштиришда балки ўрмон барпо қилиш ва ихота ўрмонзорларини экишда тавсия қилиниши мумкин.