77
активларни сотиб олиш учун ишлатилади. Ҳисоб уйлари Англия Банки ва
қолган банк тизими ўртасида буфер сифатида амал қилади, уларни ёрдамида
Англия Банки банк тизимини молиявий ресурслар
билан таъминлайди ва
ошиқчасини чегириб олади. Худди шундай Англия Банки фоиз ставкасига
таъсир ўтказади.
Ҳисоб уйларининг Англия компаниялари учун бош функцияси
векселларни дисконти (қайта ҳисоби) орқали заём маблағлари билан
таъминлаш ҳисобланади ҳамда инвестиция портфелига турли шаклдаги қисқа
муддатли қўйилмаларни жалб қилишдир.
Ҳукумат томонидан молиялаштириш соҳасида уларнинг бош вазифаси –
қисқа муддатли ғазначилик облигацияларини сотишни таъминлашдир, чунки
ҳукуматнинг қисқа муддатли заёмлари тадбири ёрдамида жуда катта бўш
маблағлар бюджет эҳтиёжини молиялаштиришга жалб этилади. Бундан
ташқари Ҳисоб уйлари – ҳукуматнинг қисқа муддатли қимматли қоғозларини
(акцияларни) ҳамда маҳаллий ҳукуматнинг акция ва облигацияларини сотиш
бўйича фаол агенти вазифасини ҳам ўтайди. Ҳисоб уйларининг фаолияти
иккиламчи бозорда доллар ва фунт стерлинг
депозит сертификатларини
келишувларида ҳам аҳамиятлидир.
Брокер-фирмалар (маклерлар) агентлар ҳисобланади, улар маълум тўловга
векселларни сотиб олишга воситачилик қилишади. Ҳисоб уйлари бўш
маблағларни кечаю кундуз йиғишади. Бунда, энг аввало, клиринг банкларни
ҳамда саноат ва савдо компанияларнинг муддатсиз ёки жорий ҳисобларидаги
пуллари тўғрисида гап кетмоқда. Кечаю кундуз йиғиладиган маблағларнинг
ўзига хослиги шундан иборатки, улар бир кун давомида ҳам бошқа
омонатчига ўтиши мумкин. Бир кунлик чақириб олиш имконияти шуни
англатадики, бир томондан омонатчи учун жуда катта страховка, қайсики
пулни қўйиши биланоқ шу куннинг ўзида, яна уни кредитга бериб юборади.
Бошқа тарафдан, бу маблағлар учун фоизлар олиш мумкин,
шундай экан,
демак клиринг банклари маблағни ўзида ушлаб, фойдасиз ишлатгандан кўра,
ҳисоб уйларига ўзиниг бўш маблағларини жойлаштириб яна ҳам кўпроқ
манфаат олиш мумкин. Бу маблағларни ҳисоб уйлари Англия Банкининг
резерв таъминоти ҳисобланган қимматли қоғозларга жойлаштиради, мисол
учун, савдо векселларига, ғазначилик векселларига (қисқа муддатли ва
ҳақиқатда жуда қисқа муддатга амал қилаётган ҳукумат заёмларига ҳамда
коммунал қарз мажбуриятларига ва бошқа банкларнинг қоғозларига).
Омонатларни ҳар куни чақириб олиш имконияти мавжуд ва уларни 30, 60, 90
кунларга амалда жойлаштириш мумкин, гоҳида бундан ҳам тез жалб қилиш
имкониятлари мавжуд. Агар,
мисол учун, бирон-бир омонатчи катта
суммадаги маблағни бирданига талаб қилиб қолса, унда жуда тезликда янги
маблағларни жалб қилиш зарур бўлиб қолади. Агар ҳисоб уйи кутилмаган
ҳолда омонатчилар томонидан катта суммани талаб қилиб олиши натижасида
бирданига янги маблағни топа олмай қолса, Англия Банкига кредит сўраб
мурожаат қилади. Аммо бу имконият фақат махсус ҳисоб уйларига , мисол
учун Seccombe Marshall and Campion Pl берилган,
чунки у Англия Банки
78
билан барча ҳисоб уйларини боғловчи бўғун ҳисобланади. Англия Банкида
бунақанги қайта молиялаштириш имконияти жуда катта ваколат
ҳисобланади, улар фақатгина ҳисоб уйларига тегишлидир. Улар бу ваколатни
амалда ўзларига қўшимча мажбуриятни олиш билан, яъни Англия Банки ҳар
кунлик чиқарадиган ғазначиликнинг барча веселларига уларни обуна қилиш
шартини тиқиштириб, сотиб олишни юклаб қўяди. Ҳисоб уйларини Англия
Банки билан бунақанги алоқаларининг ўрнатилиши пул сиёсатининг иккита
аспектидан келиб чиқади. Бир томондан Англия Банки ҳисоб уйлари билан
ҳар кунлик алоқалари орқали банкларда мавжуд бўлган пул маблағларини
янада самарали ишлатиш мақсадида уларга ўз таъсирини ўтказади, бошқа
тарафдан у ҳисоб уйлари орқали пул маблағи оқимини тартибга солиб,
ўзининг кредит фоиз сиёсатини амалга оширади.
Халқаро молиявий марказ сифатида Лондоннинг халқаро аҳамияти,
ҳаммадан аввал, хорижда Британия банкларининг тутган ўрни ва Лондон
Ситида хорижий банкларнинг мавжудлиги билан аниқланади.
Британиянинг
хориждаги банклари (Overseas banks) шундай муассасаларки, уларнинг бош
штаб-квартираси Лондонда жойлашган, филиаллари эса - энг аввало
Британиянинг собиқ колонияларида. Буларнинг бошида “Барклайз меркант
банк” хориждаги 1650 филиали билан олдинда туради. “Стандарт Чартед”
1400 дан ошиқ филиалларига эга. Ваҳоланки Америкадаги Ситибэнкнинг
хорижда бор йўғи 300 атрофида филиаллари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: