Aim.Uz
Буюк Британиянинг саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт географияси ва ташқи иқтисодий алоқалари.
Р Е Ж А :
1. Буюк Британиянинг иқтисодиёт тармоқлари (саноати, қишлоқ хўжалиги ва транспорти).
2. Буюк Британиянинг ташқи иқтисодий алоқалари.
3. Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва ижтиомий соҳасидаги алоқалар.
Буюк Британия — иктисодий жиҳатдан ривожланган йирик саноатлашган мамлакат. Ялпи ички маҳсулотнинг ( 2,172 трлн АҚШ доллори ҳисобида) 23 % ни саноат, 1,8 % ни қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 75, % ни хизмат кўрсатиш тармоғи беради. 1 ва 2-жаҳон урушлари орасида бир қанча саноат тармоқлари, хусусан ҳарбий индустрия билан боғланган кимё, электротехника ва автомобиль саноати бир кадар тараққий этди. 2-жаҳон урушида Англия иқтисодиётига катта путур етди: мамлакат миллий бойликларининг 1/4 қисми қўлдан кетди; саноат ишлаб чиқариш урушдан аввалги даражадан 25 % камайди, чет эллардаги капиталининг қарийб 1/4 қисмини қўлдан бой беришга ёки сотишга мажбур бўлди. Иқтисодиётнинг ҳарбий изга ‘туширилиши кўпдан-кўп беҳуда ҳаражатларни келтириб чиқарди. Жаҳон саноат ишлаб чиқаришда 1948 йилда Буюк Британия улуши 11,9 % эди, 1968 йилда 7,4 % га тушиб қолди.
Саноати
Буюк Британия экспортининг 90 % ни саноат таъминлайди. 2-жаҳон урушидан кейин саноат тузилмасида катта ўзгаришлар содир бўлди: кончилик, қора металлургия, енгил ва озиқ-овқат саноати, шунингдек кемасозлик ва автомобилсозлик каби тармоклар улуши камайди; энергетика, электр машинасозлиги ва кимё саноатининг улуши ошди. Ҳозирда Буюк Британияда йилига ўртача ёқилғи-энергетика саноати- нефть йиллик қазиб олиш ҳажми 130 млн. тонна (нефтьнинг 130 дан ортиқ конлари мавжуд. Умумий заҳираси -2 трлн. м³), газ йиллик қазиб олиш ҳажми -90 млярд. м³ (газ қазиб олувчи 80 та кон мавжуд, умумий заҳираси 2 млярд. тонна), электроэнергитика- 304,5 млрд. кВсоат электр энергияси ҳосил қилинади (86% -ИЭС, 12% -ГЭС, 2%-АЭС), шунингдек 17,5 млн. тонна пўлат, 10 млн. тонна чўян, 120 млн. тонна атрофида тошкўмир қазиб олинади.
Машинасозлик — саноатнинг муҳим тармоғи, автомобил, самолёт, ракеталар, кемалар, саноат ишхоналари учун комплекс асбоб-ускуналар, илмий аппаратлар ва асбоблар, радио электроника ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш айниқса ажралиб туради. Тракторсозлик, станоксозлик, нефтни кайта ишлаш, кимё (пластмасса ва синтетик смолалар, дори-дармонлар, маъданли ўғит, бўёқлар, кимёвий толалар, синтетик каучук, сулфат кислота и. ч.), тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган. Енгил саноатнинг поябзал тикиш, тикувчилик ва бошқа тармоқлари бўйича йирик корхоналар мавжуд. Машинасозлик марказларининг кўпчилиги Жанубий ва Марказий Англияда жойлашган, уларнинг энг муҳимлари — Лондон, Бирмингем, Ковентри, Лутон, Шеффилд шаҳарларда. Кора металлургиянинг асосий марказлари — Жанубий Уэлс, Ёркшир ва Ҳамберсайд, Шимолий Англия ва Шотландияда. Рангли металлургия корхоналари — Мидленд, Жанубий Уэлс, Тайнсайд ва Лондонда. Атом саноати корхоналари Шимолий ва Ғарбий Англия ва Лондон атрофида жойлашган. Кимё саноати корхоналари Катта Лондон, Ланкашир, Чешир, Шимолий денгиз ва Бристол қўлтиғи соҳилларида, тўқимачилик саноати корхоналари Ланкашир ва Ёркширда. Шимолий денгизда катта нефт ва газ захиралари мавжуд. Қишлоқ хўжалигида мамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 2 % гина банд. Буюк Британия қишлоқ хўжалиги интенсивлик, маҳсулдорлик ва механизациялашувнинг юксак даражаси билан ажралиб туради. У мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжининг 75 %ини таъминлайди. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи — чорвачилик. Буюк Британияда 12 млн. бош қорамол, 7,5 млн. бош чўчқа, 41,5 млн. бош қўй, 131 млн. бош парранда бор. Деҳқончилиқда асосий экин — ғалла ( ( мил. тонна атрофида) ва арпадир (20 мил. тонна атрофида).Шунингдек, сули, қанд лавлаги, картошка ҳам экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик, гулчилик ривожланган. Шимолий денгиз ва Атлантика океанида жуда кўп миқдорда балиқ ва бошқа денгиз ҳайвонлари овланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |