68
ўткаришга ёрдам бериб, тизимдан нақд маблағни чиқариб олишдир.
Муомалага чиқариладиган векселларнинг сони келгусидаги маблағлар
оқимига боғлиқ. Векселлар, улар қопланайдиган таннархидан паст баҳода
сотилади, дисконт фоиз ставксида ўз аксини топади. (Мисол учун, вексел 3
ой
муддат билан, фоиз ставкаси 7 % бўлса, 1 000 000 ф.ст., 983 000 ф.ст.
сотилади. Шунда 3 ойлик фойда 17 000 ф.ст. ташкил этади, йиллик фоиз
ставкаси 7 % тенг бўлганда). Векселлар бозорда бир неча бор сотиб олиниши
ва сотилиши мумкин.
Ҳукуматнинг юқори ишончли қимматли қоғозлари – бу узоқ муддатли
қимматли қоғозлардир (уларнинг ҳаёти 5 йилдан 40 йилгача чўзилади), улар
ҳукумат ҳаражатлари даромадларидан ошиши натижасида юзага келайдиган
дефицитни молиялаштириш учун чиқарилади. Улар бўйича
фоиз купон
фоизини ўзида акс эттиради ва ҳар 6 ойда тўланади. Мисол учун, “8 %
Teasury Stock 2015” қимматли қоғозининг номинал қийматидан уни эгасига
йилига 8 % тўлаш кўзда тутилган, у 2015 йилга бориб тўлиқ қопланади.
Облигациялар “биринчи даражали” қимматли қоғозлар бозорида муомалада
бўлади, уларни баҳоси фоиз ставкасининг ўзгаришига,
бозордаги шарт-
шароитга, узоқ муддатли қимматли қоғозларга инвесторларнинг тўлашга
тайёр бўлган баҳоларига қараб ўзгаради.
Бош мақсад- ҳар йили етарли миқдорда шунақанги қимматли қоғозларни
сотиб, давлат секторининг маблағга бўлган эҳтиёжининг қондириш, бюджет
дефицитнинг (PSBR – public sector borrowing requirement) қоплаш, қайсики
унинг таркибига нафақат ҳукумат бюджети, балки маҳаллий органларнинг
бюджети ва давлат корпорациялари ҳам киради. Қачонки бюджет
даромадлари ҳаражатлардан ошса (бундай ҳолат Англияда 1980 йилларни
охирида бўлган), мақсад – бу қимматли қоғозларни сотиб олиб бюджетни
тенглаштириш, яъни уларни оборотдан чиқариб олиш.
Бу қимматли қоғозларни (2 млрд.ф.ст. суммага тенг)
янги пакети
аукционга, яъни ким ошди савдосига қўйилган. 1995-1996 молия йилида 8 та
аукцион ўтказиш мўлжалланганди. Облигациялар жуда камдан кам
ҳолатларда номинал қиймати билан сотилади, шунинг учун, у
қопланаётганда йиллик даромади купон фоиз ставкасидан (купон
даромадидан) фарқланиб туради (Мисол учун, агар 20 йиллик облигация,
қиймати 100 ф.ст. 8 % купон фоизи билан 98 ф.ст.сотилаётган бўлса, унинг
даромадлилиги 8,2 % ни ташкил этади). Кам миқдордаги облигацияларни
“биринчи даражали” облигацияларнинг иштирокчилари (GEMM – gilt-edged
market dealers) иккиламчи бозорда таклиф-талабдан ошиқча бўлган
тақдирдагина муомалага чиқаришади.
Ушбу бозорнинг иштирокчилари,
булар Англия банки билан тўғридан-тўғри контактда бўлган дилерлардир.
Англия Банки барча чиқарилган облигациялар пакетини бирданига
сотмаслиги мумкин, қулай шароитни пойлаб, бозордаги аҳволга қараб аста-
секин сотиши мумкин. Облигациянинг шакли, муддати ва сони тўғрисида
қарор ушбу вақтдаги бозордаги шарт-шароитга қараб қабул қилинади. Ҳеч
69
қайси ҳолатда ҳам ўзгармас шарт бор, у ҳам бўлса облигация инвестор учун
доимо жозибадор бўлиши лозим.
Англия Банкининг Рўйҳатдан Ўтказиш Департаменти “биринчи
даражали” қимматли қоғозларни ушлаб турганларнинг реестрини юритади.
Бу маълумотларни қайта ишлашнинг бош усули, қимматли қоғозларнинг бир
миллионга яқин ҳисобини қайд этади, йили бўйи эса бу ярим миллионга яқин
бўлди. Бунга қўшимча равишда Англия Банкида Central Gilts Office мавжуд
бўлиб, у орқали “биринчи даражали” облигациялар
иштирокчиларининг
автоматлашган тўловлари ўтади.
Валюта заёмларини турли-туман шакллари мавжуд, уларнинг миқдори
ҳукумат валютада резервлари тузишни хоҳлаш-хоҳламаслигига боғлиқ.
Валюта заёмлари бошқа валютада акс эттирилган облигацияларни ва
Халқаро Валюта Фондидан (1960 ва 1970 йилларда) олинган қисқа муддатли
кредитларни ўз таркибига киритади. Заёмларнинг анча қисми ECU да бўлиб,
1 ой муддатли ғазначилик вексели шаклида ва 3 йил муддатли ғазначилик
чиптаси шаклида бўлади.
“Англия Банки “ – Англияда ва Уэльсда ягона эмиссион институтдир.
(Монеталарни Ғазначилик номидан Қироллик зарбхонаси чиқаради ва уларни
чиқариш Англия Банки ваколатига кирмайди). Банкнота чиқаришдан
олинадиган барча фойда ҳукумат ихтиёридадир.
Англия Банки ўз банкнотларини мана 300 йил давомида чиқариб
келмоқда. Эмиссия катта меҳнат ҳаражати ва кичик бўлмаган маблағларни
талаб қилади. Банкнотларни дизайни ва уларни чиқариш Эссексда
жойлашган Банк чоп қилиш фабрикасининг вазифасига киради. Банк нафақат
пул чоп қилади, у ўзининг (5та бўлими: Бристол, Бирмингем, Лидс,
Манчестер ва Ньюкаслдаги) бўлимлари орқали, бутун давлат бўйича тижорат
банкларини
таъминлайди, муомаладан яроқсиз бўлиб қолган купюраларни
чиқариб олади. Бирлиги 5 ф.ст. қийматидаги купюрани ўртача муомаладаги
муддати 1 йил, 50 ф.ст.нинг муддати 3-4 йил.
Агар олдинлари банкнотларни олтинга алмаштириш мумкин бўлган
бўлса, 1844 йилдан бошлаб эмиссия фидуциар ҳарактерга эга, яъни ҳукумат
муомалага хоҳлаган миқдордаги пулни чиқариш мумкин, Банкнинг қарз
ишончномаси сейфига уларни жойлаштирган ҳолда. Амалиётда эмиссия
миқдори ҳукуматни заёмларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб
тиқиштирилмайди, балки пул муомаласи ўзининг эҳтиёжидан, тижорат
банклари томонидан пул белгиларига талабни Англия Банкининг таъминлаш
имкониятидан келиб чиқиб аниқланади. Шунинг учун,
нисбатан унчалик
катта бўлмаган миллий қарз Эмиссион Департаментнинг зиммасига тушади.
Турли давлатларда кредит-молия муассасалари устидан ўрнатилган
назорат, бу фаолиятнинг ташкил қилинганлиги шакли ва тизимнинг ички
тузилиши билан ажралиб туради. Назорат функцияси фақатгина марказий
банк ваколатига кирадиган давлатлар қаторига Буюк Британия ҳам киради.