84
Омонатни қисман кўпайтириш имконияти чегарланмаган.
Омонатни қайдэтилган суммасини қайдэтилган муддатга қўйиш. Шунга
ўхшаш сертификат омонати АҚШда ҳам мавжуд. Унинг ўзига хос
томонлари:
Омонат муддати – 14 кундан – 18 ойгача;
Омонатнинг минимал суммаси – 2,5 минг ф.ст.;
Қатъий фоиз ставкаси – омонат
муддати тугаши билан фоиз
тўланади.
Фоиз ставкаси-ўзгарувчи депозит. Ҳисоб ўрта муддатли ва узоқ муддатли
суммаларни сақлашга мўлжалланган. Омонат муддати 7 кундан – 18 ойгача.
Ставка биринчи йил давомида қатъий ўзгармасдир, кейин пул бозоридаги
ставкага “боғланиб сузувчи” ставка қўлланилади.
Пул фондлари. 1983 йили биринчи бор киритилган ва Американинг
науҳисоби сингари амал қилади: у бўйича фоиз тўланади ва бир вақтнинг
ўзида чек ёзиб беришга ҳам рухсат этилади. Ҳозирча Буюк Британияда бу
тартиб кенг ривожланмаган, чунки банклар кенг миқёсда жорий ва жамғарма
ҳисоблардан пул фонди ҳисобига маблағларни ўтказиш ёйилиб кетишидан
чўчишади.
Унинг ўзига хос томонлари:
Фоизи пул бозоридаги ставкага “боғланган”;
Минимал қолдиқ 1000 ф.ст.;
7-кун олдин огоҳлантириб, 250 ф.ст.дан юқори суммани омонатдан
муддатидан олдин олишга
рухсат этилади;
Ҳисобга нисбатан чек ёзишга рухсат этилади.
Бериб юбориладиган омонат сертификатлари. АҚШ даги сингари бу пул
бозорининг “улгуржи” инструменти ҳисобланади, нисбатан тадбиркор
фирмалар, йирик инвесторлар томонидан ишлатилади. Унинг ўзига хос
томонлари:
Сертификат бериладиган вақтда аниқ, ўзгармас фоиз ставкаси
ўрнатилади;
Минимал номинал сумма - 5 минг ф.ст., максимали – 500 минг
ф.ст.;
Сертификат тақдим этувчига чиқарилади;
Лондонда ривожланган иккиламчи бозорнинг мавжудлиги.
Англия банклари амалиётида ва бошқа омонат ҳисоблари турлари ҳам
қўлланилади. Уларнинг, яъни ҳисобларнинг турли туманлари ўта қизиқарли,
баъзи бирлари тўловларни режалаштириш учун ишлатилса, бошқалари пулни
мунтазам ҳаражат қилишга мўлжалланган. Иккита турдаги шунақанги
ҳисобларни кўриб чиқамиз.
Одатий бюджет ҳисоби (budget account). Омонатчи барча доимий турдаги
йил давомида тўланиши керак бўлган тўловларни (газ, электр-энергияси,
суғурта полиси, ипотека ва бошқаларни) йиғади, уларни 12 ойга бўлади ва
85
ҳар ойига 1/12 қисмини навбатдаги бадал сифатида киритади.
Банк барча
тўловларни уларни муддати келганда ўтказиб боради. Йил охирида ҳақиқатда
амалга оширилган тўловлар бўйича охирги ҳисоб-китоблар амалга
оширилади. Фоизлар на кредит, на дебет қолдиғи бўйича ҳисобланади.
Банкнинг йиллик комиссияси тўловларнинг жами миқдори бўйича
ҳисобланади.
Касса тушумлари ҳисоби (cashflow account). Омонатчи мунтазам равишда
ҳар ойлик тўловни амалга ошириб боради (20 ф.ст. кам бўлмаган миқдорда)
ва унга ҳар ойлик бадаллик қийматидан 30-марта кўп миқдорда ссуда олиш
учун лимит очилади. Кредит махсус чек китобчаси ёрдамида мунтазам
тўловларни амалга ошириш учун ишлатилади. Яна иккита оддий бюджет
ҳисобидан фарқи мавжуд: олдин кўзда тутилмаган ҳаражатларни тўлаш
мумкин ва ҳар йили ҳисобни “тозалаш” талаб этилмайди.
Англияда ҳозирги пайтда ихтисослашган банклар билан бир қаторда
жамғармаларни
жалб этиш билан, барча молия-кредит йўналишидаги
муассасалар шуғулланишади. Уларни ичида тижорат банклари, суғурта
компаниялари, пенсия фондлари, траст компаниялари ва бошқалар.
Жағармачиларнинг 70 фоизга яқини депозит банкларда жорий
ҳисобларини ҳамда клиринг банкларда жорий ҳисоблари бўлишини орзу
қилади.
Жорий ҳисоблар қуйидаги тартибда бўлинадилар:
Тўланадиган ҳисоблар, улар бўйича ставка 4 % ни ташкил этади;
Тўлов кўзда тутилмаган ҳисоблар, уларнинг эгаларига пулсиз
хизмат кўрсатилади, то ҳисоб кредитор бўлиб қолгунча (уларда маблағ
бўлиб турганча).
Кейинги йилларда банклар ва қурилиш жамиятлари томонидан қатор
тадбирлар
амалга оширилди, қачонки жорий ҳисоблардан омонатларнинг
тўланиши бўйича барча операцияларнинг пулсизлигини сақлаб қолиш
борасда. Ушбу тактиканинг йўтуғи сезиларли бўлди, унчалик юқори
бўлмаган тўлов (2 % дан 5 % гача) даражасига қарамасдан. Бундан ташқари,
бошқа мамлакатларнинг фуқаролари ҳисоби фискал иммунитетига эга
(солиққа тортилишдан эркин, яъни солиққа тортилмайди). Бу хорижий
мижозларни жалб қилиш учун ижобий натижа берди.
Аҳолига классик омонатларнинг турларини таклиф қилишни
Миллий
Жамғарма Банки амалга 1966 йилдан бери иккита ҳисоблар шаклида
оширади, яъни одатий ва инвестицион. Одатий, яъни кичик жамғармаларни
тўплаш қўзда тутилган ва биринчи бадаллик суммаси 70 фунт стерлинг ва
ундан солиқ олинмайди. Худди шунингдек 25 пенс қўйилиб очиладиган
ҳисоблар амалиёти ҳам мавжуд, лекин суммаси 250 фунт стерлинга фоиз
ҳисобланади, улар жамғарма омонатлари деб аталади. Белгиланган тартибга
кўра,
жамғарма
омонатнинг
мавжудлиги
жамғармакитобчаси
расмийлаштириш билан тасдиқланади, унда кирим ва чиқим айланмаси ўз
аксини топади.
86
Депозит ҳисоби муддатли ҳисобнинг турларидан биттаси ҳисобланади ва
у бўйича фоиз ставкаси 5 % ташкил этади. Амалиётда, муддатли омонатлар
мазмуни бўйича олдиндан огоҳлантириш омонати ҳисобланади.
Омонатларнинг қизиқарли шаклларини траст жамғарма
банклари
амлиётда қўллашади, омонатчи томонидан очиладиган ҳисобга, омонат
миқдорига қараб даромад тўланади. Банк операцияларидаги бунақанги
маневр омонатчиларни жамланган маблағларини манфаатли фоизлар билан
бошқа банкларга жойлаштиришга асосланади.
Банклар ва қурилиш жамиятлари омонатчилар депозит ҳисобларда
минимал суммага эга бўлиб ва юқори (6-10 %) ҳақ олиш мажбуриятини
таклиф қиладилар. 1979 йилдан Буюк Британияда омонатларни суғурта
қилиш амалиёти киритилган ва у аҳолига қўрсатиладиган ижтимоий
кафолатнинг бир шакли ҳисобланади. Миллий
валютадаги барча омонатлар
суғурта қилинади ва улар бўйича 0,75 % то биринчи 20 минг фунт
стерлинггача қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: