58
Англия Банки дунёда энг қадимий
марказий банклардан бири
ҳисобланади. Бу институт Англияда XVII асрнинг охирларида банкротлик
ҳолатига тушган ҳукумат ва молиячилар гуруҳи ўртасида келишув
натижасида пайдо бўлган. 1690-йилларда
Англия банк тизими
кредитор-
банкирлардан ва заргарлардан
ташкил топган эди,
уларнинг биринчиси,
заём маблағларидан кредитлар, иккинчиси олтинни депозитга қабул қилиб,
сўнгра ссудалар берар эди. 1688 йили ниҳоятда қимматга тушган фуқаролар
уруши тугагач, Англия тахтига Вильям ва Мэри ўтирган. Ҳокимиятга сиёсий
партия келиб, меркантализм ва колонияларни талон-тарож қилиб босиб олиш
билан шуғулланган. Англиянинг энг улкан рақиби Франция Империяси
бўлиб, уни билан ярим асрлик уруш олиб борилган. Милитаризм сиёсати
жуда ҳам қимматга тушган, 1690 йилда Англия ҳукумати хазинаси бўм-бўш
бўлиб, пул қолмаган. Шунча йиллик урушлар кейин унинг облигацияларини
одамлар сотиб олишларига ҳукумат ишонтира олмаган. Яна ҳам юқори
ставкада солиқларни йиғишнинг, ҳам иложи бўлмаган.
Ўшанда, яъни 1693 йилда Обшина Палатаси тузилиб, унинг мақсади
ҳукумат учун пул олиш усулини қидиришдан иборат эди. Вильям Петерсон
деган Шотландиялик молиячи пайдо бўлиб, ҳукуматга
бутунлай янги
режани, яъни ўзининг молиявий гуруҳи номидан таклиф киритди. Давлат
томондан маълум имтиёз ҳисобига Англия Банки тузиш таклифини киритди,
янги банкноталар чиқариб, камомадни қоплаши лозим эди. Шундай қилиб,
келишув тузилди. Бирданига, Парламент томонидан Банк тасдиқланганидан
кейин, кирол Вильямнинг ўзи ва Парламент
аъзоларининг баъзи бирлари
янги “пул фабрикасининг” акциядори бўлдилар.
Вильям Петерсон Англия ҳукуматидан янги банкнотага қонуний тўлов
воситаси мақомини берилишини сўради. Британия ҳукумати бу таклифни
инкор қилди, бу ҳаддин ташқари узоққа чўзиладиган таклиф эди. Парламент
янги Банкга ҳукумат омонатлари унда сақлаш ва ҳукумат қарзини тўлаш
учун янги қимматли қоғозлар чиқариш имтиёзлари берди. Англия банки
ҳукумат қарзини тўлаш учун бирданига 760 000 фунт стерлинг миқдорда
янги пулни муомалага чиқарди. Бу ўз навбатида пулнинг қадрсизланишини,
яъни инфляцияни келтириб чиқарди ва икки йил ичида Банк умуман тўлов
қобилиятини йўқотди, бу албатта ўз навбатада
хусусий заргарларга маълум
афзаллик келдирди. Англия Банкининг банкноталари муомалада мавжуд
бўлган метал монеталарга эркин алмаштирса бўлар эди.
1696 йили Англия Банки магнат томонидан бошқарилаётган Whig сиёсий
партияси рақобатчи тазйиқи билан тўқнашди. Тори партияси янги National
Land Bank таъсис этишга ўриниб кўрди, ваҳоланки бу
корхона тузилмади,
Англия Банки бирданига чора-тадбирлар қабул қилди. Кейинги йилда
Парламент Англияда йирик банклар таъсис этишни тақиқловчи қонун қабул
қилди. Ушбу қонунга мувофиқ агар кимки Англия Банкининг
банкноталарини қалбакилаштирса унга ўлим жазоси қўлланалидиган бўлди.
59
1708 йили қонун яна ҳам қатъийлашди. Энди тақдим
этиладиган
векселларни чиқариш (бу ҳуқуқ фақат Англия Банкига берилган) ва 6
кишидан кўп таъсисчи билан компания тузиш ҳамда 6 ойгача муддатга қисқа
муддатли кредит бериш ноқонуний деб топилди. Шундай қилиб, Англия
Банкининг рақобатчилари бўлиб, иштирокчилари етти кишидан кам бўлган
кичик банклар бўлиши мумкин. Ушбу шароитларга қарамасдан, Англия
Банки бари бир қиролича Анна тахтда бўлган
пайтда Тори партияси
томонидан кучли рақиб билан тўқнашишга тўғри келди.
Do'stlaringiz bilan baham: