53
Кредит муассасаларининг фаолияти уларни иқтисодиёт ва жамият олдида
жуда катта аҳамиятга
эга эканлигини инобатга олиб, ҳуқуқий нормаларга
мувофиқ қатъиян чекланган. Фуқаролик ва ижтимоий ҳуқуқда белгиланган
умумий қўрсатмалар билан бир қаторда, шунингдек, алоҳида банк гуруҳлари
учун махсус қонунларнинг мавжуд бўлишига қарамай, Германияда биринчи
навбатда
“Кредит иши тўғрисида”
(KWG) қонун ишлаб чиқилган. Ушбу
қонунга мувофиқ, барча кредит муассасалари ўзининг ҳаракат тарзини унга
мувофиқлаштиришга мажбурдирлар. Ушбу қонунга маълум ўтган вақтлар
ичида ривожланиш тенденцияларига мувофиқ,
кредит аппаратининг амал
қилиш тартиби ва қобилиятини таъминлаш учун ҳамда кредиторларни ҳар
хил йўқотишлардан ҳимоя қилиш учун маълум ўзгартишлар киритилиб
турилади.
Кредит иши тўғрисидаги қонун асосида Берлинда жойлашган “Кредит
ишини текшириш” федерал муассасаси барча кредит муассасалари устидан
давлат назоратини амалга оширади. Бу муассаса мустақил федерал юқори
орган ҳисобланади, федерал молия вазирлиги кўрсатмаларига ва унинг
хизмат назоратигагина бўйсунади. Бу муассасанинг
Президенти федерал
ҳукуматнинг таклифи билан ва немис федерал банкининг фикри инобатга
олиниб, федерал Президент томонидан тайинланади. Қонунга мувофиқ бу
муассаса олдига “Кредит ишида қонунбўзарликка қарши кураш” вазифаси
қўйилган. Бу вазифани бажариш учун кредит муассасалари юқорида қайд
этилган назорат органига маълум вақтдан кейин ўзларининг актив
ишбилармонлик фаолияти турлари ва миқдори тўғрисидаги тўлиқ
маълумотни тақдим қилишга мажбурдирлар. Бунга қўшимча
равишда
назорат тизими доирасида эълон ва хабарларни тақдим қилиб туриш
мажбурияти ҳам кўзда тутилган. Ушбу муассаса мажбуриятига алоҳида
кредит муассасалари ёки уларни мижозлари ўртасидаги банк келишувлари
устидан чиққан тортишувларни кўриб чиқиш масалалари кирмайди.
Кредит иши тўғрисидаги қонунда биринчи навбатда кузатув ва назорат
шакллари, кредит муассасанинг тижорат фаолияти доираси, шахсий капитали
ва ликвидлиги тўғрисидаги кўрсатмалар ёритилган. Қонуннинг
анъанавий
кўрсатмалари қўшимча равишда муассаса томонидан аниқ тамойиллар билан
ишлаб чиқилиб тўлдирилади ва федерал банк билан келишилиб чоп этилади.
Мисол учун, кредит муассасанинг кредитлари ва иштироки ва бошқа
келишувлари, маълум рискка берилгани учун, шахсий капиталдан ошиб
кетмаслиги керак, чунки кредит муассасаси шу миқдорда жавобгарликни ўз
бўйнига олади. Қолган тамойиллар қуйидагичадир:
1 –тамойил. Узок муддатли кредитлар ва омонатлар узоқ муддатга қайта
молиялаштирилиши зарур, шунда мижоз бўлмаган фуқароларнинг 60 %
жамғарма омонатлари ва 10 % талаб қилиб оладиган муддатли омонатларни
узоқ муддатли маблағлар деб ҳисоблаш мумкин.
2–тамойил. Кредит келишувида пассив томонни баъзи бир алоҳида
позициялари маълум пропорциядан ошиб кетмаслиги зарур.
54
3–тамойил. Қўшимча равишда 1970-йилларнинг ўрталарида, баҳони
шаклланиши бўйича – асосан очиқ валюта курси позицияси бўйича норма
шахсий капиталга нисбатан кредит муассасанинг жавобгарлик даражаси 60
% гача камайтирилди. 1980 йилларнинг ўрталарида
банк назоратида
умумлашган тамойил киритилди, унга асосан бош банкнинг шахсий капитали
ва кредитлари ҳамда унинг давлатдан ташқари шўъба банклари юқорида қайд
этилган муносабатга нисбатан бирга қўшиб ҳисобланиши талаб этиладиган
бўлди.
Кредит иши тўғрисидаги қонунда кредит муассасаларининг федерал
назорат муассасасига ва федерал банкка хабарномалар
бериш мажбурияти
ҳам қайд этиб ўтилган ва улар қуйидагилардир: йиллик баланс, катта
миллионлик кредитлар ва кредит муассасаси иштирокчи бўлган
корхоналарга берилган кредитлар тўғрисидаги маълумотлар шулар
жумласига кириб, мунтазам тақдим этиб борилиши керак.
Банк келишувини амалга ошириш борасида
кредит ишини юритиш учун
федерал назорат муассасасидан ёзма равишда рухсатнома олиш зарур, бу
рухсатнома ҳақиқий эмас деб эълон қилиниши ҳам мумкин. Банк
келишувлари деганда асосан қуйидагилар тушунилади: омонат келишувлари;
кредит келишувлари; векселларни дисконтироват қилиш; қимматли қоғозлар
билан келишувлар; депозит операциялари;
инвестицион келишувлар;
гарантия бериш ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлар киради.
Қонун банк ишини амалга ошириш учун қатор шартлар бажарилишини
талаб этади. Шулардан бири-кредит муасасасининг етарли миқдорда шахсий
капиталини борлиги асосланиши керак, чунки кредит муассасаси шу миқдор
даражасида жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: