30
маъмурияти пул инструментлари моҳиятини яхши тушуниб амалга оширган
ўзгаришлари асосий ва катта ролни ўйнади.
Шулардан бири – Депозитларни Суғурталаш Федерал Корпорацияси
(Federal Deposit Insurance Corporation (FDIC)), Очиқ Бозор Сиёсати
Бирлашмаси бўлиб, унинг бу борадаги мақоми расмий жиҳатдан 1930 йилда
тасдиқланган.Унинг Кенгашига аъзо банкларга резерв талабларини
ўзгартириш ваколати берилган.
1935 йилда қабул қилинган Банк Қонуни (Banking Act) Федерал резерв
тизимининг бугунги кундаги кўриниш таркибини пайдо қилган. Ўшанда
Кенгаш сўзи Федерал резерв тизимининг Бошқарувчилар Кенгашига (Board
of Governors) алмаштирилган эди. Ҳозирги кунда Бошқарувчилар Кенгаши 7
та бошқарувчидан
ташкил топиб, улардан бири Кенгаш раиси ҳисобланади.
Молия вазири (Treasury Secretary) ва Пул муомаласи назорати назоратчиси
(Comptroller of the Currency) Кенгаш таркибидан чиқарилган эди. ОМРС
бугунги кундаги Очиқ Бозор Федерал Қўмитаси (Federal Open Market
Committee (FOMC)) номини олди.
Ҳудудий резерв банкларнинг автономлиги, FOMC нинг рухсатисиз
ҳукумат қарз операцияларини ўтказиш ваколати
берилиши билан ажратиб
қўйилган. Қонунда яна шу нарса ҳам қайд этилганки, Кенгаш ўзининг
ҳуқуқини, ишчанлик фаоллигини барқарор ривожлантириш учун мос шарт-
шароит яратишга ишлатиши зарур.
Федерал резерв банк конгрессдан ҳам, президентдан ҳам эркиндир, уларга
бўй сунмайди. Аммо барча федерал резерв бошқарувчилари президент
томонидан танлаб олинади ва конгресс томонидан тасдиқланади.
Ўз вақтида ФРТ Раиси бўлиб 1979 йилларда ишлаган Пол Волкер (Paul
Volcker), иқтисодий қўрсаткичларнинг пул массасининг ўсиш суръатини
(money supply) - М1 агрегати) билан боғлаган эди. М1га
муомаладаги пул
(кассадан ташқари, ФРТ ва депозит муассасалар), туристик чеклар, талаб
қилингунча бўлган депозитлар ва бошқа чек ҳисоблари, АТS ҳисоблари
(Маблағларни автоматик ўтказиш) ва ҳаказо киради.
1980 йилда депозит ва пул-кредит назорати муассасаларини назорат
қилиш тўғрисидаги Қонун (Depository Institutions Deregulation and Money
Control Act (MCA) резерв талаблар таркибини соддалаштирди ва кўпчилик
(талаб қилиб олинадиган депозитлардан ташқари)
депозитлар учун фоиз
ставкасини юқоридан чегаралашни олиб ташлаш имконини берди. Аммо
1982 йилда М1 иқтисодий индикатор сифатида М2 агрегатига биринчиликни
бўшатиб берди. М2 агрегати асосини М1 агрегати ташкил этади ва уни сотиш
учун сотиб олинган келишувлар, тунги евродолларлар, пул бозорининг
депозит ҳисоблари, йиғилиб борадиган ва муддатли депозитлар (100 000
доллардан ошмайдиган суммадагиси) ва умумий молиявий ҳисоблар бўйича
қолдиқлар қўшимча равишда қўшилади. Ўша вақтдан бошлаб М2 агрегати
қобилияти FOMCнинг ўта ишончли иқтисодий индикатори бўлиб қолмоқда,
ўзининг афзаллигини кўрсатмоқда.
31
М3 М2 дан ташкил топади унга 100 000 доллардан юқори бўлган
муддатли
депозитлар, муддатли евродоллар депозитлари ва пул бозорининг
ўзаро институтционал фондларининг барча ҳисоблари ҳам қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: