Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

ВАЛЮТА АЛМАШТИРИШДА
ФЕДЕРАЛ РЕЗЕРВ ТИЗИМИНИНГ РОЛИ 
 
Ўзга марказий банклар сингари, Федерал резерв тизими валюта бозорига 
уч хил дастак билан таъсир қилиши мумкин: 
1.
ҳисоб ставкаси; 
2.
пул бозори инструментлари; 
3.
валюта операциялари.
Ҳисоб ставкаси 
 
Ҳисоб ставкаси (discount rate)
-фоиз ставкаси бўлиб, махсус ажратилган 
депозит муассасаси бевосита федерал резерв банкидан маблағни жалб этиш 
ҳуқуқига тушунилади. Бу ставка федерал резерв тизими томонидан назорат 
қилинади, лекин у бозор кучлари таъсири билан аниқланмайди. У бошқа 
фоиз ставкалари учун белги ва мўлжал бўлиб хизмат қилади. 
Прайм-рейт 
Прайм-рейт(prime rate) 
фоиз ставкаси бўлиб, тижорат банклари 
томонидан чакана ссудалар бўйича ставка учун асос сифатида ишлатилади. 
Прайм-рейт 
ҳисоб ставкасига асосланади ва улар ҳамиша ҳисоб ставкасидан 
ошиқча бўлади. Улар ҳамиша ҳам бир бирига мутаносиб равишда 
ўзгаравермайди. Мисол учун, агар ҳисоб ставкаси кўтарилса, худди шундай 
прайм – рейт ҳам кўтарилади. Агар ҳисоб ставкаси пасайса, унда прайм-рейт 
уни кетидан эргашмасдан пасаймаслиги ҳам мумкин.Унда банклар қўшимча 
спрэд олиб, ўзларини қўшимча фойда билан таъминлайди.
Пул бозорининг инструментлари 
 
Пул бозорининг инструментлари (money market instruments) 
форекс 
бозорига одатда билинар-билинмас даражада таъсир қилади. Ушбу 
инструментлар ичида федерал фондлар кўпроқ аҳамиятга эгадир(қайта сотиш 
учун сотиб оладиган келишувлар ва евродоллар шулар жумласидандир).
Федерал фондлар 
Федерал фондлар (federal funds, ёки Fed funds)- 
доимо федерал резерв 
банкларда уларни мунтазам резерв қолдиғи мавжуд бўлади. Федерал 
фондларнинг қолдиқ ресурслари тижорат банклари ва йирик корпорациялар 
томонидан одатда тунги вақтда бир бирларига кредит бериш учун кенг 
ишлатилади. ФРТ уларнинг даражасини белгиласада, баҳолар ўзгариб 
туради, чунки улар бозорда белгиланади. Федерал фондларнинг даражасини 


32 
доимий оператив молиявий хизмат таркиби таъминлаб туриши мумкин. 
Одатга кўра трейдерлар улар тўғрисида Reuters ёки Telerate тизими бўйича 
билиб туради.Валюта трейдерларини одатда федерал фондлар бўйича 
ставкалар безовта қилишмайди. Одатда, уларнинг даражасини ўзгариши 
бозорда томонидан ҳисоб ставкасини ўзгарши мумкинлиги тўғрисида сигнал 
бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун федерал фондлар бўйича ставкалар 
гоҳида валюта бозори учун савдо сигнали бўлиб ҳисоблади.
Худди шундай ҳодиса сабабли 1994 йилда Қўшма Штатларнинг Федерал 
резерв тизимига босим ўтказилди, ФРТ раиси Алан Гринспэн федерал 
фондларнинг кўпайишини, федерал фондларидан фойдалана олиш 
талабларини соддалаштиришни эълон қилиб бозордаги вазиятни ўзгартириб 
юборди. Бунақанги тўғридан тўғри аралашиш таъсири мисли кўрилмаган 
ўзгаришларга сабаб бўлди ва унинг натижасида валюта бозорида юксак 
даражада беқарорлик келиб чиқди. 
Қайта сотиш учун сотиб олиш келишуви
Қайта сотиш учун сотиб олиш келишуви (репо – repurchase agreements 
(repos)) – 
ФРТ томонидан ҳар куни амалга ошириладиган келишувлардир.
 
Қайта сотиш учун сотиб олиш келишувлари ФРТ ва ҳукумат дилери ўртасида 
қимматли қоғоз билан амалга оширилади, бунда ФРТ қимматли қоғозни 
сотиб олади, (зудлик билан етказиб бериш шарти билан) ва шу қимматли 
қоғозни, шу суммага келишилган баҳода ва муддатда (одатда 15 кундан кеч 
қолмай ҳамда маълум фоиз ставкаси остида қайта сотиш шарти билан). Бу 
келишув банк тизими резервини вақтинчалик кўпайтиришга олиб келади. 
Валюта бозорига бунинг таъсири ҳаммадан аввал долларнинг заифлашишда 
ёки курснинг пасайишида намаён бўлада. Қайта сотиш учун сотиб олиш 
келишуви мижоз репоси ва тизим репосида бўлиши мумкин. 
Қайта сотиб олиш учун сотиш келишуви
 
Қайта сотиб олиш учун сотиш келишуви (тескари репо – marched sale-
purchase agreements) 
– қайта сотиш учун сотиб олишга тўғридан-тўғри 
тескари келадиган келишув ҳисобланади. ФРТ келишувни бажараётганда, у 
қимматли қоғозни дилерга ёки хорижий марказий банкка зудлик билан 
етказиб бериш, шунда мана шу қимматли қоғозни келишилган баҳо бўйича, 
келгусида белгиланган кунда (7 кундан кеч қолмай) сотиб олиш шарти билан 
келишувни амалга оширади. Бу шартнома вақтинчалик резервнинг бўшаб 
қолишига олиб келади. Валюта бозорига таъсири ҳаммадан аввал долларни 
кучли бўлишида акс этади, яъни доллар қимматлашади. Бу турдаги 
операциялар одатда савдо куни бошланишида содир бўлади. 
Тўғри ва тескари репо операциялари умуман валюта савдосига 
чегараланган миқдорда таъсир ўтказади. ФРТ экспертлари бу масалада жуда 
устаси фаранг бўлиб кетганлар, уларнинг прогнозлари жуда ҳам аниқ чиқади. 
Валюта трейдерлари одатда ҳар кунлик операцияларга унчалик аҳамият 
бермайди, агарда ФРТ кутиладиган операцияни ўтказишдан ўзини 


33 
тўхтатаётган бўлса ёки тескари турдаги репони амалга ошираётган бўлса, 
улар буни савдо сигнали деб қабул қилишади. 
Очиқ бозордаги бу операцияларни FOMC кўрсатмасига асосан, Нью-йорк 
федерал резерв банки амалга оширади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish