Интернет
-
банк фаолиятида истиқболли турларидан бирига айланиб
бормоқда. Унинг асосий афзаллиги тезлик ва арзон хизмат кўрсатишдан
иборатдир. Интернет орқали банк хизматини кўрсатиш таннархи, анъанавий
хизмат кўрсатиш таннархи билан солиштирганда 8-10 баробар камаяди. Бу
кўпгина банкларни ана шу сетга киришга ундамоқда, улардан баъзи бирлари
мижозларга сет орқали хизмат кўрсатишни бошлаб юборишди. Мисол учун,
энг йирик ва консерватив банклардан бири ҳисобланган Германиянинг
Deutsche Bank анъанавий банк бизнесидан воз кечиб, Интернет-банк
ривожланишига асосий эътиборни қаратмоқда. У филиалларнинг катта
қисмидан холос бўлиб, асосий операциялар сонини Интернет тармоғига
ўтказмоқда. Банкни сетдаги инвестицион режаси йилига 1 млрд еврога
баҳоланмоқда. Deutsche Bank ҳақиқатда ўзининг реал филиалларини виртуал
тизимга алмаштирмоқда.
Тармоқ орқали банк хизматлари ва ҳисоб-китобларининг кенг
тарқалишига иккита асосий гуруҳдаги рисклар тўсқинлик қилмоқда.
Биринчиси, тармоқда операциянинг махфийлигини ва хавфсизлигини
таъминлаш масаласи. Тармоқда электрон хавфсизлик ҳозирча унчалик
даражада ишончли эмас ва хакерлар вақти-вақти билан уларни бузиб,
ўзларига анча-мунча манфаат чиқариб олишмоқда. Иккинчидан, тармоқда
информациянинг очиқлиги ўсиб бормоқда ва ноқонуний олинган даромад
ҳам очиқ-ойдин намоён бўлмоқда.
Бу рискларни камайтириш устида ўндан ошиқ давлатларнинг юз минглаб
дастурчилари тинимсиз изланишмоқда. Информациянинг хавфсизлигини
таъминлаш жуда катта ҳаракат ва молиявий маблағлар сарфланмоқда. Лекин
бу йўналиш бўйичалар жуда кам реклама қилинмоқда.
Бу борада ҳисоб-китобларни сир сақлашнинг иложи йўқлиги
кўпчиликнинг эътирозига сабабчи бўлмоқда, умуман бу ҳолат собиқ Совет
Иттифоқи давридан аҳолини ўрганиб қолган одати, яъни ҳамма нарсани
нақди асал деб кўникишидан келиб чиқади. Худди шундай талаб таклифни
туғилишига сабаб бўлади. Яқинда Россия давлатида электрон “нақд пул”
тизими ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди. Бу тизимда
фойдаланувчи ўзининг компьютерига банкдаги ўз ҳисобидан пулни бир
қисмини “ўтказиб” олади, у шу вақтдан бошлаб барча нақд пулнинг
хусусиятини ўзида мужассамлаштиради. Улар мутлоқ махфий бўлиб, у
компьютерингизда худди чўнтакдаги нақд пул сингари туради. Агар
компьютер бузилиб қолса, пулингиз тешик чўнтакдаги пул тушиб қолгани
сингари йўқолади. Лекин қайси рақамдан пул келиб тушганлигини
кўрсатмаган ҳолда, у билан тўловни амалга оширса бўлади. Бу пуллар худди
банк томонидан атайлаб “белгилаб” қўйилгандек электрон “нақд пул”
эмитенти ҳисобланган барча мижозлар томонидан қабул қилинади. Бунда
магазинга ёки бирон бир тижорат ташкилотига пулнинг қаердан келиб
тушганлигини умуман фарқи йўқ. У келишувларни амалга оширади ва бу
28
“белгилаб” қўйилган пулларни махсус ҳисобда қолдиради, худди реал нақд
пулни кассада сақлаган сингари. Электрон кассада пуллар тўплангандан
кейин у электрон инкассацияни амалга оширади, яъни “электрон нақд пулни”
тармоқ орқали ўз банкига топширади ва шу вақтнинг ўзидаёқ ўзининг ҳисоб
рақамига оддий “белги қўйилмаган” пулни олади. Балким ушбу ҳисоб-китоб
усулини бизнинг давлатимизда ҳам эксперимент тариқасида қўлласа бўлади.
Лекин бу усулни дунё иқтисодида қўллашнинг, албатта, келажаги гумон
остида.
29
Do'stlaringiz bilan baham: |