Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


178 
7-жадвал 
Халқаро молия бозорида содир бўлган инқирозларининг даври, келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва 
уларни бартараф этиш учун ҳукуматлар томонидан қўрилган чора тадбирлар 
Давлатлар 
Инқироз 
даври 
Инқироз 
Сабаблари 
Инқироз 
оқибатлари 
Инқирозга қарши тадбирлар 
1. 
АҚШ 
1929-1933 
йиллар 
Буюк депрессия банкларни 
ва аҳолини биржада 
ҳаддан ташқари қизиқиб 
ўтказган операциялари 
оқибатида бошланиб 
кетган 
Саноат ва қишлок 
хўжалиги маҳсулотларини 
миқдори камайиб кетган 
ҳамда аҳолининг даромади 
сезирарли даражада 
пасайган 
Саноат корхоналари давлат томонидан 
қўллаб-қувватланган, банкларнинг 
сони қисқартирилган, доллар курси 
пасайтирилган 
2. 
Германия 
1945-1952 
йиллар 
II жаҳон урушидан кейин 
давлатда тўлиқ бузилиш 
бўлган 
Транспорт тизими ва 
саноат муаммолари 
чуқурлашган 
Баҳолар устидан давлат назорати 
бекор қилинган, монополиялар 
тугатилган 
3. 
Швеция 
1973-1974 
йиллар 
Жаҳон энергетика 
инқирози даврида 
Европада ҳаммадан кўп 
Швеция зиён кўрган, 
чунки ўзининг энерго 
ресурслари бўлмай туриб, 
жуда юқори иш ҳақини 
камайтирмаганлиги 
оқибатида содир бўлган 
Тоғ-кон қазиб олиш, қора 
металлургия ва 
машинасозлик 
тармоқларида ишлаб 
чиқариш пасайиб кетган 
Энергетика, шу жумладан атом 
энергиясига ва илмий технологиянинг 
ривожланишига давлат ресурларининг 
сарфланиши кучайтирилган 
4. 
Чили 
1981 йил 
Бозор ислоҳотларига 
давлат тайёр бўлмаган. 
Иқтисодиёти экспортга 
боғлиқ бўлган. 
Жуда кўп банклар 
банкротликка учраган, 
чунки уларни молиялаш-
тирган компаниялар 
«касодга» учраган 
Банклар ва компанияларга молиявий 
ёрдам кўрсатилган, самарали бизнес 
қилиш ҳукумат томонидан қўллаб- 
қувватланган 
5. 
Финляндия 
1990-1992 
Совет Иттифоқи 
тугагандан кейин бош 
Ўрмон маҳсулотларини 
қайта ишлаш, металлургия
Юқори технология ва фанни 
ривожлантириш натижасида ҳамда 


179 
йиллар 
савдо ҳамкоридан айрилиб 
қолган 
ва озиқ-овқат корхоналари 
асосий маҳсулотларини 
сотиб олувчи бозорни 
йўқотган 
унинг базасида янги ишлаб 
чиқаришни яратишга эришилган 
6. 
Жанубий 
Корея, 
Япония 
1997-1998 
йиллар 
Осиё инқирози. Миллий 
валюта фавқулотда арзон-
лашиб кетган ёки миллий 
валютанинг курси пасайиб 
кетган 
Банк тизимидаги инқироз 
саноат тармоғига ҳам ўтиб 
кетган 
Компаниялар миллийлаштирилган, 
банклар қўллаб- қувватланган ва 
экспорт таркиби кенгайтирилган. 
7. 
АҚШ ва 
бошка йирик 
давлатларда 
2007-2009 
йиллар 
АҚШ да 700 млрд 
доллардан ошиқ ипотека 
кредитларини қайт-
маганлиги оқибатида 
бошланиб кетди 
Банкларни, молиявий ва 
суғурта компанияларни 
ликвидлиги йўқолиб 
инқирозга юз тутди. Фонд 
бозорларида банклар ва 
бошқа компанияларнинг 
қимматбаҳо қоғозларининг 
индекс қиймати бир-неча 
бор тушиб кетди. 
Инвестицион фаолият 
тўхтаб, молия бозорларида 
пул етишмаслиги бош-
ланди. Оқибатда саноат, 
машинасозлик, энегетика 
ва бошка тармоқларда 
ишлаб чиқариш пасайиб, 
уларнинг товарларига бўл-
ган истеъмол талаби тушиб 
кетди, ишсизлик даражаси 
ошиб, ижтимоий
муаммолар пайдо 
бўлмоқда. 
Давлатлар томонидан банкларни, 
иқтисодиёт реал секторини қўллаб- 
қувватлаш дастурлари ишлаб чиқил-
моқда, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш 
чоралари кўрилмоқда, махсус ҳимоя-
лаш захира фондлари тузилмоқда. 
Аҳолининг миллий товарларга бўлган 
эҳтиёжининг рағбатлантириш учун 
давлат бюджетидан пул маблағлари 
ажратилмоқда. Мисол учун, 
Германияда ҳар бир фуқарога эски 
автомобилни топши-риб, янгисини 
сотиб олаётганда 2,5 минг евро пул 
маблағи давлат бюджетидан 
ажратилиб берилмоқда. АҚШда 4 
минг доллар ёрдам пули берилиб, 700 
минг фуқаро янги автомобиль сотиб 
олди. Япония давлати ҳар бир 
фуқаросига 160-180 доллари миқдор-
ида пул тарқатиб берди, фақат бу пул-
лар газ, электр энергияси, коммунал 
хизматларга тўланиш шарти билан 
тарқатилди. 


180 
Демак, халқаро ҳамжамиятга интеграллашган барча давлатлар бу ҳолатга 
тайёр бўлишлари ва зарурий молиявий чора-тадбирларни олдиндан 
кўришлари лозим. Миллий иқтисодиётга ташқи секторнинг ўта оғир салбий 
таъсири белгилари сезилиши биланоқ, ҳукумат томонидан ички истеъмол 
рағбатлантирилиши ва инвестицион сармояларнинг асосий қисми ишлаб 
чиқаришни модернизация қилиш, корхоналарни замоновий (энергияни кам 
истеъмол қилувчи), ўта мослашувчан техникалар билан қуроллантириш 
ҳамда технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга қаратилиши мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Бу борада Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўтган 2008 йил охирида 
дастлабкива ўта муҳим қадамларни йўлга қўйди. Шулардан, 2008 йил 20 
октябрда 4041-сонли “Экин майдонларни оптималлаштириш ва озиқ-овқат 
турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар” 
тўғрисидаги Президент Фармонига асосан пахта майдони 50 минг гектарга 
камайтирилиб, донли экинлар экиш майдони кенгайтирилди; Давлат 
маблағлари ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанки”, “Асакабанк”, “Агробанк”, 
“Қишлоқ қурилиш банки” ва “Микрокредитбанк”ларнинг устав капиталини 
ошириш бўйича Президент Фармонлари қабул қилинди ва бу банкларнинг 
устав фондида давлат улушини оширишга қўшимча 500 млрд сўмдан ошиқ 
пул маблағлари ажратилди; шунингдек “Мамлакатимизда 2009-2012 
йилларга мўлжалланган инқирозга қарши курашиш давлат Дастури” қабул 
қилинди. Бу давлат Дастурига биноан, биринчи навбатда, экспортга маҳсулот 
чиқарувчи ва маҳаллий локализация дастурига кирган корхоналарни 
модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш 
амалга оширилмоқда; иккинчидан, экспортга маҳсулот чиқарувчи 
корхоналарнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда 
қўшимча рағбатлантириш мақсадида уларга айланма маблағларни тўлдириш 
учун 12 ой муддатга, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш 
ставкасининг 70 фоизидан ошмаган фоизда, яъни йилига 9.8 фоиз билан 
имтиёзли кредит маблағлари берилиши йўлга қўйилди; тайёр маҳсулот 
чиқаришга ихтисослашган хорижий сармоя асосида ташкил этилган 
корхоналарнинг 2012 йилгача қўшимча қиймат солиғидан ташқари, барча 
солиқ ва йиғимлардан озод қилиниши муддати узайтирилди; банклар 
олдидаги жорий ва муддати ўтган кредит суммалари реструктизация 
қилинди, бюджет олдидаги тўловлар бўйича пайдо бўлган пенялардан воз 
кечилди. 
Бундан 
ташқари, 
экспортчи 
корхоналарнинг 
ташқи 
бозорда 
рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқараётган маҳсулотлари 
таннархини 20 фоиз камайтирилган баҳода уларга сотишга рухсат этилди. 
2009 йилда барча энергия ресурслари баҳоларининг асоссиз ўсишига 
чегараланиш 
механизми 
жорий 
этилди. 
Шунингдек, 
ғўшт-сут 
маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган кичик фирма ва 
корхоналарга 2012 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўлови ставкасини 50 
фоизга камайтириб, тўлаш имтиёзи берилди ҳамда баъзи бир ноозиқ-овқат 


181 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар юқорида қайд 
этилган муддатгача фойдадан солиқ, мол-мулк солиғи, кичик фирма ва 
корхоналар эса, ягона солиқ тўловида тўлиқ озод этилди. 
2009 йилнинг бошида Республика ҳукумати томонидан “2009-2014 
йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
қайта жиҳозлаш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга оширишга доир чора-
тадбирлар дастури” қабул қилинди, унга мувофиқ қиймати 41,4 млрд 
долларга тенг бўлган 400 дан зиёд инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш 
кўзда тутилган. 
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов Тошкент шаҳрининг 2200 
йиллигига 
бағишланган 
тантанали 
мажлисда 
сўзлаган 
нутқида 
таъкидлаганидек, “…биз ҳозирги вақтда нафақат инқирознинг салбий 
таъсирини юмшатиш устида бош қотираётибмиз, шу билан бирга, инқироз 
тугагандан кейин Ўзбекистон иқтисодиётининг янада кучли, барқарор ва 
мутаносиб ривожланган ҳолда майдонга чиқиши, жаҳон бозорида мустаҳкам 
ўрнимизни эгаллаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини ошириш 
бўйича жиддий иш олиб бормоқдамиз”
31
Республика ҳукумати томонидан кўрилган шошилинч, ўта муҳим ва 
атрофлича ўйланган чора-тадбирлар натижасида 2011 йилда дастлабки 
ҳисоб-китобларга кўра 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish