Европейский Централный Банк (ецб)


III. БИЗНЕСни қўллаб-қувватлашга



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

III. БИЗНЕСни қўллаб-қувватлашга 
9,430 
4,6 
а) Америкада автомобиллар учун замонавий 
аккумуляторларни ишлаб чиқарувчиларни 
қўллаб-қувватлаш 

б) Маҳаллий автосаноатни қўллаб-қувватлаш 
(федерал ҳукуматни эски автомобилларини 
янгисига алмаштириш йўли билан) 
0,600 
в) Интернетга 
кабелсиз 
уланишнинг 
ривожлантиришни рағбатлантириш 

г) Кичик бизнесга бериладиган кредитларни 
кафолатлаш 
0,430 
д) Бошқа мақсадда ишлатиш учун олдинги 
саноат объектларини ва ёпиқ ҳарбий 
базаларни тозалаш дастури 
0,400 
 
 Ж А М И: 
207,135 
100,0 
Юкорида келтирилган АҚШ Президенти Барак Обаманинг молиявий 
инқирозга қарши ишлаб чиқилган янги чора-тадбирлар Дастурни таҳлил 
қиладиган бўлсак, жами ажратиладиган пул маблағларининг 70,2 фоизи 
ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга, 25,2 фоизи иқтисодиёт ва ишлаб 
чиқаришни қўллаб- қувватлашга ҳамда 5 фоиз атрофидаги маблағ бизнесни 
ривожлантиришга йўналтирилаётганини кўрамиз. Демак, Америкада асосий 
маблағ молиявий инқироздан жабр кўраётган аҳоли тоифасини ижтимоий 
жиҳатдан ҳимоя қилиб, сиёсий барқарорликни таъминлашга қаратилган, 
чунки ушбу йилнинг ўзида Америкада ишсизлик даражаси миқдори 8-9 
фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
 
Барак Обама Дастурида асосий ҳаражатлар ижтимоий соҳага каратилиши 
билан бир қаторда, Америка иқтисодиётининг рақобатбардошлигини 
ошириш учун тармоқларни барча соҳасида энергияни кам истеъмол қилувчи 


176 
технологияни жорий этишга ўтилаётганлигини кузатиш мумкин, бу ҳозирги 
жаҳон тараққиётида ўта муҳим масала ҳисобланди. 
Америкада 2009 йилни 1 июнидан бошлаб, кимки гибрид моторли, яъни 
электр ва бензинда ишлайдиган автомобилни ҳарид қилса (шу типдаги 
автомобилларнинг ўртача баҳоси 20-25 минг долларни ташкил этади), унга 7 
минг доллар миқдорида солиқдан имтиёз берилиб, автомобиль сотиб олишга 
сарфланадиган суммани 1/3 қисми ҳаридорга қайтарилиши тартиби жорий 
этилмоқда. Фундаментал фанни ривожлантиришга 10 йил ичида бюджетдан 
ажратиладиган ҳаражатларни икки маротаба кўпайтириш мўлжалланмоқда. 
Уйларни қуёш батареяси билан иситишга ўтувчиларга ёки болаларини 
мактабга велосипедда олиб борувчиларга ҳам солиқдан имтиёз берилишни 
рағбатлантириш кенгайтирилмоқда. 
Ҳаммамизга маълумки, жаҳон молия бозорида ёки унинг алоҳида 
давлатларида тарихда бир неча маротаба шунга ўхшаш молиявий ва бошқа 
иқтисодий инқирозлар бўлиб ўтган, аммо уларнинг салбий оқибати маълум 
давлатларгагина ёки унинг баъзи бир тармоқларига таъсир қилган, холос.
 
Бугунги кунда давом этаётган халқаро молиявий инқирозни кўлами жуда 
кенг бўлиб, қатор ривожланган давлатларни молия бозорини издан чиқариб, 
банк ва суғурта компаниялари катта талофатга учратмоқда. Етакчи 
тармоқларда ишлаб чиқариш суръатини пасайтириб, товар баҳолари ҳамда
нархларини тушуриб, аҳолини истеъмол товарларга бўлган талабини 
йўқотмоқда. Ишсизлар армияси сафини кўпайтириб, баъзи бир давлатларда 
ижтимоий мувозанатни издан чиқаришгача олиб келмоқда.
 
Агар жаҳон молия бозорини ўтган асрни 30-йилларидан бошлаб, 70 
йилларгача даврини таҳлил қилсак, бор-йўғи 2 та молиявий инқироз бўлиб 
ўтганлигини шоҳиди бўлишимиз мумкин. Унинг дастлабкиси АҚШ фонд 
бозорида чайқовчилик (спекулятив) ўйинлари оқибатида содир бўлган, 
тарихда “Буюк депрессия” деб ном олган халқаро молиявий инқироз бўлса, 
кейингиси II жаҳон уруши оқибатида қатор Европа давлатларининг урушдан 
кўрган катта талофати туфайли содир бўлган, чунки ишлаб чиқариш 7 
йиллик уруш сабабли издан чиққан. Аҳоли эҳтиёжи учун товар 
етишмовчилиги, миллий валюталарни қадрсизланиши оқибатида, яъни 
объектив сабабларга кўра содир бўлган ҳамда нисбатан узоқ муддат, яъни 7-8 
йил давом этган.
XX асрнинг 70-чи йиллардан кейинги нисбатан осойишта босқичининг 
бугунги кунгача бўлган даврини таҳлил қиладиган бўлсак, ўртача ҳар 7-8 
йил ичида 4 маротаба молиявий инқироз такрорланган. Уларнинг 
такрорланиб туриши объектив қонуниятга айланмоқда.
Яна шу ҳолатни алоҳида қайд этиш лозимки, молиявий инқироз 
натижасида давлатлар, улардаги йирик компаниялар ва банклар инқироз 
бошланишида жуда катта йўқотишларни бошидан кечирган бўлса, 
кейинчалик жадал ривожланган. 
Бизнинг фикримизча, алоҳида давлатларда иқтисодиётда молиявий 
инқирозларнинг тез-тез такрорланиб туришига нормал ҳолат деб ёндашиб, 


177 
уни соғлом организмда содир бўлаётган табиий мослашиш қонунияти 
сингари ўзини-ўзи ҳимоялаш ёки тозалаш ҳолати деб хулоса чиқариш 
мумкин. Бу табиий жараён ўтгандан сўнг, соғломлашган биологик 
организмда ўзини-ўзи ҳимоялаш ва сақлаш кечгани сингари иқтисодиётда 
ҳам давлатнинг ҳукуматлари томонидан ўта муҳим тармоқларга ва 
секторларга эътибор қаратилиб, уларнинг тўлиқ тараққиёти учун атрофлича 
муҳит яратиб, уни келгуси юксалишига кўмаклашиш жараёни бўлиб ўтиши 
керак. Мамлакат иқтисодиётнинг реал ва стратегик секторини қўллаб-
қувватлаш ва уни самарали бошқариш ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан 
ҳимоялаш механизмини яратиб мамлакатни юксалтириш барча инқирозларда 
кузатилгани каби албатта давлат ёрдамисиз амалга ошмайди. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish