Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

Евродолларлар 
Евродолларлар 
Қўшма Штатлардан ташқарида жойлашган тижорат 
банкларида номерланган долларлар билан депозитлар ўтказиш ҳисобланади. 
Давлатдан ташқаридаги барча валютадаги депозитлари келиб чиқиши билан 
евровалюталар деб аталади. Бу депозитларни ҳаммаси Европага 
жойлаштирилиши мумкин эмас. Шунинг учун, Япониядан ташқаридаги 
иенадаги депозитлар евроиеналар деб ҳисобланади, Англиядан ташқаридаги 
Британия фунти – евростерлинглар деб ҳисобланади ва ҳаказо 
Евродолларлар евровалюта бозорида энг кўп улушни ташкил этади. 
“Евродолларни” деган атама, тасодифан муомалага киритилган, шимолий 
Еропадаги совет тижорат банкларининг француз бўлими “Евробанк” 
телеграф кодига эга бўлган. Қандайдир бир ҳодиса билан трейдерлар 
ўртасида ўша даврдан бошлаб бу атама ишлатилиб келмоқда. 
Давлатдан ташқари валюта депозитларини эмиссия қилиш янгилик 
ҳисобланмайди. Пул мавжудлигининг бутун тарихи давомида баъзи бир 
хорижий валюталар уларни сақловчилар учун катта жозибадорлиги билан 
ажралиб турган. XX асрнинг бошларида евростерлинг жуда оммалашган, 
чунки бутун Жаҳонда Британия фунти эталон, яъни андаза бўлиб хизмат 
қилган. Иккинчи жаҳон уруши охирида фунт стерлинг эраси тугади ва бу 
евродоллар бозорининг гуллашига четдан бўлса ҳам кўмаклашди. 
Урушдан кейинги даврда пул камомади жуда катта дефицит эди. АҚШ 
доллари асосий валюта эди ва унга талаб катта эди. Ҳаттоки коммунистик 
давлатлар, шундан Собиқ Совет Иттифоқи ҳам Лондонда доллар депозитини 
ушлардилар. 1957 йилда содир бўлган воқеа – соғлом иқтисодни 
чархлайдиган Британия инфляцияси ва Сувайиш канали инқирози – 
Бирлашган Қиролликда капитал ҳаракати устидан қаттиқ назорат 
ўрнатилишига олиб келди. Аммо Собиқ Совет Иттифоқи ўзининг доллар 
депозитини Лондондан Нью-Йоркка ўтказишга шошилмади, чунки Қўшма 
Штатлар Совет Иттифоқидаги Америка мол-мулкини экспроприация 
қилишга жавобан бу депозитларни музлатиб қўйиши мумкин эди. 
Қўшма Штатлар Қонунчилигида ҳам бу бозорнинг ўсиши қўллаб-
қувватланарди. ФРТда шундай тартиб қабул қилиндики, эндиликда муддатли 
депозитлар бўйича банклар максимал фоиз белгилаши мумкин, лекин талаб 
қилиб 
олинадиган 
депозитларга 
фоиз 
тўлаш 
тақиқланарди. 
Бу 
чегараланишлар Қўшма Штатлар ҳукумати томонидан 1933 йилдан бошлаб 
киритилган эди. Ушбу тартиб жуда кўп йиллар давомида амал қилиб, 
кейинчалик у бекор қилинган . 
1958 йилда Европа давлатлари валютани эркин конвертабеллигига қайтган 
пайтда, Европада ҳали АҚШ доллари депозит шаклида ушлаб турилар эди, 


34 
чунки Қўшма Штатларда фоиз ставкаларига ўрнатилган чегараланишлар 
амал қилиб келар эди. Бундан ташқари Европанинг иқтисоди тикланганидан 
кейин, энг яхши инвестицион имкониятларга эгабўла бошлади. Шундай 
қилиб, евродоллар депозитлари Европани пул бозорида қисқа муддатли 
инструментлар соҳасида етмай турган кемтикни тўлдирди. 
Хоҳлаган омонатчи АҚШ долларида, Қўшма Штатлардан ташқарида (у 
Америка фуқаросими ёки йўқми бундан қатъий назар) Евродоллар 
депозитларини яратиши мумкин. Мисол учун, Америка банкларида АҚШ 
доллари депозитини ушлаб турган хорижий фуқаро бемалол ушбу депозитни
хорижий банкларга ўтказиши мумкин ёки Америка фуқароси АҚШ 
банкидаги ҳисоби бўйича ёзилган чекни хорижий банкларга қўйиши мумкин. 
Евровалюта ставкаларини форвард билан шуғулланувчи трейдерлар 
форвард спрэдини ҳисоблаш учун ишлатадилар.Форвард спрэди қуйидаги 
формула билан топилади: 
Кунлар сони 
Форвард спрэди = [ спот х (евровалюта – евродоллар)] х ____________ 
ставкаси 360 
Агар олинган натижа ижобий бўлса, форвард спрэди мукофотни 
билдиради ва у спот ставкасига қўшилади. Агар тескариси бўлса, олинган 
натижа салбий чиқса, унда форвард спрэди дисконтни англатади ва спот 
ставкасидан айириб ташланади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish