Эстетика фанидан маърузалар матни



Download 0,79 Mb.
bet33/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Инсон гўзаллиги. Инсондаги гўзаллик аксарият холларда унинг хулқи, одоби, ахлоқи ва фазилатлари билан белгилаб келинади. Аввал ҳам бугун ҳам инсон борлиқ – жамият – техника ўр­тасидаги муносабат масаласи кўплаб илмий соҳаларнинг тадқиқот объекти бўлиб келмоқда. Нафосат фалсафаси инсон гўзаллигининг моҳиятига доир муаммоларни тадқиқ этишни ўзининг муҳим вазифаси қилиб белгилайди.
Эстетик тафаккур тарихида инсон гўзаллиги жисм (тана) ва руҳият масалалари билан изоҳланган. Бу борадаги фикр–мулоҳазаларнинг асосида инсоннинг ташқи кўриниши ҳамда ахлоқий фазилатларига бўлган муносабат масаласи ётади.
Инсон гўзаллигига бу тариқа ёндашувнинг муайян сабаблари бор. Биринчидан, гўзал­ликнинг инсон шаклидаги кўринишида ягона, мутлақ ва тугал тимсол мавжуд эмас. Агар мавжуд бўлганда эди, у барча халқларга гўзаллик тимсоли сифатида намуна қилиб кўрсатиларди. Олайлик, аёл гўзаллигининг мезонлари патриархат ва матриархат даври одамларининг тасаввурида катта қорин, кенг думғаза ҳамда кўкракнинг бўртиб туриши билан ифодаланган.
Иккинчидан, инсонларнинг гўзаллик ҳақидаги қарашлари турлича бўлиб, улар вақт ўтиши билан ўзгариб боради. Кишилар­нинг эстетик хусусан, гўзаллик ҳақидаги идеали ана шу ўзга­ришларнинг бирламчи сабабидир. Инсон воқеликни эстетик тарзда ўзлаштирар экан, унга дастлаб ўз эстетик идеали ва эстетик ди­дидан келиб чиқиб муносабат билдиради. Табиат, жамият ва ин­сондаги гўзалликни идрок этиш ҳам бевосита мазкур икки тушун­чага боғлиқдир.
Аксарият ҳолларда инсоннинг ташқи гўзаллигига нисбатан юзаки муносабат билдирилади; ташқи гўзаллик шахс­нинг чинакам «Мен»ини намоён қилишига тўсқинлик қилувчи, ўткинчи ҳодиса сифатида қаралади. Аммо, инсон гўзаллигига нисбатан бундай ёндашув баҳсли. Чунки, инсоннинг ташқи гўзаллиги муайян ҳо­латларда шахснинг ўзигагина эмас, балки бошқаларнинг фаолия­тига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бу борада Умар Ҳайёмнинг «Наврўзнома» асарида ғоятда ўринли фикрлар баён этилган.. Алломанинг мазкур фикри инсоннинг зоҳирий гўзаллигига доир мавжуд му­нозараларга бирмунча ойдинлик киритади.
Маълумки, қалбнинг мойиллиги жамол мушоҳадасининг на­тижасидир. Яъни, инсон нарсаларнинг зоҳирий гўзаллигини ботиний гўзалликка нисбатан биринчи бўлиб пайқайди. У аввало, кўриниб турган гўзалликни ҳис қилади, сўнгра унинг мо­ҳиятига мурожаат этади. Шу боис ташқи гўзалликни муайян объект ёки субъект ҳақида дастлабки тасаввур–маълумотни пайдо қилувчи бирламчи асос, дейиш мумкин. Мазкур фикр ўз навбатида инсон гўзаллигига ҳам дахлдор. Бироқ, чиройли хусн инсон ташқи гўзаллигининг баркамол бўлиши учун кифоя қилмайди. Унинг такомил­лашувига кўмак берадиган муайян асослар мавжуд. Булар сирасига ораста кийиниш, ўзгаларга латиф сўзлар билан муомала қилиш, покиза, озода юриш кабилар киради. Улар нафақат шахснинг ўзига, айни пайтда бошқаларга ҳам кўтаринки кайфият бағишлайди, ҳатто юзага келиши кузатилган низоларнинг олдини олади ҳам. Ҳадисларда эса янги кийим кийган шахсни дуо қилмоқ ҳақида алоҳида уқтирилади. Бир сўз билан айтганда, инсон ташқи кўринишидаги чиройлилик ҳам унинг мукаммаллашувида ўзига хос аҳамиятга эга.
Инсоннинг ботиний гўзаллиги унинг одоб, хулқ ва ахлоқий фазилатлари билан белгиланади. Буни нафосат илмий хулқий гўзаллик деб номлайди.
Инсоннинг амалий хатти–ҳаракати, ахлоқийлиги, нафосатга муносабати айни пайтда унинг ботиний туйғуларига, қалб кечин­маларига боғлиқ. Бу кечинмалар, одатда шахс фаолиятидаги яхши аъмолларга қараб – фазилатлар, ёмон қилмишларига қараб – иллатлар деб аталади.
Инсон хулқий гўзаллигининг такомиллашувида ахлоқдаги энг муҳим мезоний тушунча ҳисобланган муҳаббат ва эзгулик алоҳида аҳамият касб этади. Бундан ташқари, ҳулқий гўзалликда бевосита инсон ҳатти–ҳа­ракатининг сабаби бўлган ният муҳим ўринга эга. Зеро эзгу ниятли инсон гўзалдир. Ниятнинг реалликка айланиши учун инсонда аввало, истак, хоҳиш, мақсад бўлиши шарт. Чунки, киши ўйлаган ҳар бир ниятига эришиши учун ўз олдига мақсад қўяди. Шунингдек, ният индивидуаллик хусусиятига эга. Шу жиҳатдан қараганда, ният ижобий ва салбий маънога эга бўлади. Ижобийлик касб этувчи ниятнинг асосида гўзалликка муҳаббат, эзгу­ликка эътиқод ётади. Аксинча, салбий маънодаги ният моҳиятан ёвузликка дахлдордир. Шу боис инсоннинг ориятли, номусли экани унинг қилган қилмишлари билангина эмас, балки, кўнглидаги нияти қандайлигига қараб ҳам белгиланади. Зотан, нияти бузуқ одамларнинг қилган ишлари яхшилик бўлиб кўринса–да, моҳиятан ёвузликка йўналтирилган.
Бугунги кунда инсоний гўзаллик баркамоллик тушунчаси билан изоҳланмоқда. Баркамол инсон деганда, ўз ҳақ–ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имко­ниятларига таянадиган, теварак атрофда содир бўлаётган воқеа–ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун холда кўрадиган, ўзини жамиятнинг ажралмас қисми деб ҳис этадиган, замонавий билимларни мукаммал эгаллаган, маънавий жиҳатдан юксак, жисмонан бақувват эркин шахс тушунилади.
Замонавий эстетика инсоний гўзалликни унинг ўз “Мени”ни намоён этишида, ўз ишига онгли муносабатда бўлишига талабчанлигида, ўз ҳаётини гў­заллаштиришга масъул эканлигида (Зигмунд Фройд), ўз ҳавотири замирида буюк мақсадларга даъват этиш мавжудлигида (Жан Пол Сартр), ижтимоий ва иқтисодий кучлар қаршисида ожиз бўлмаслик, ўз қўли билан барпо этган нарсаларга сажда қилиб қолмаслик (Эрих Фром) орақали изоҳланмоқда. Эндиликда техногенцивилизациянинг маркази ҳи­собланган, фақат кўзга кўриниб турган, ақл ва идрокка асосланган борлиқнигина тан олган Ғарб мутафаккирлари ҳам инсон ҳулқий гўзаллигини такомиллаштиришда кўҳна Шарқнинг аллақачон тажрибасидан ўтган ахлоқий муҳит муаммосига эъти­борни қаратмоқда. Шу боис улар инсонинг маънавий хунуклашувидан қутилиш йўлини ахлоқий муҳит–этосферани яратишдан иборат, деб билмоқдалар.
Бугунги кунга келиб ҳаётни фақат моддий ёки маънавий томонинигина ўзгартиришга интилиш, эътиборни фақат бир соҳага қаратиш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги ойдинлашмоқда. Зотан, инсон­нинг фақат маънавий гўзаллигига эътибор бериш, унинг жисмоний гўзаллигига путур етказади. Айни пайтда, маънавий гўзаллик ҳи­собига жисмоний гўзалликни улуғлаш инсониятни муқаррар тарзда муваффақиятсизликка олиб келади. Биз ҳозирда инсоннинг маънавий ва жисмоний гўзаллигини уйғунлаштириш масалалари долзарб бўлган даврда яшаётганлигимизни унутмаслигимиз керак. Ана шуни теран хис қилганимиздагина кўзлаган мақсадларимизга етишишимиз мумкин бўлади.
Бир сўз билан айтганда, гўзаллик – маънавий ва моддий хусусиятга эга бўлган, ижтимоий ҳаётда фавқулодда аҳа­мият касб этувчи ҳамда нарса–ҳодисаларнинг уйғунлиги, ҳамоҳанглиги, мутаносиб­лиги, мақсадга мувофиқлигига асосланган қадриятдир.
Гўзалликка қарама-қарши бўлган хунукликни гўзалликнинг акси деб юритамиз. Бироқ, бундай ёндашувда қисман ноаниқлик бор. Чунки уйқаш ва бир–бирига яқин, ёки бир–бирининг акси бўлган тушунчалардаги унсурлар у ёки бу кўринишда ҳар икала тушунчада ҳам иштирок этиши мумкин.
Гоҳида шакл ва мазмун гўзаллиги бир-бирини диалектик тарзда инкор этади. Шундай бўлса–да, бунинг ижобий томонлари ҳам мавжуд. Чунки, мазмун ўз вақтида шаклнинг камчилигини кўрсатиб, унинг гўзаллашувига туртки бериб туради ёки аксинча: кўриниши чиройли бўлган инсонларнинг ҳаммаси ҳам маънавияти бой бўлмаганидек, юксак фазилат соҳибларининг барчаси ҳам ҳусн ва чиройда баркамол эмаслар. Хунуклик бир пайтнинг ўзида ҳам гўзалликнинг, ҳам нафосатдан лаззатланишнинг зидди­дир. Чунки, хунуклик лаззатланиш туйғуси мавжуд бўлган жараёндан узоқроқ жойда вужудга келади; у инсонга ҳайрат бахш этишдан, унинг вужудини фориғлашдан маҳрум.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish