Эстетика фанидан маърузалар матни



Download 0,79 Mb.
bet41/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Тарихийлик хусусияти. Ҳар бир ҳақиқий санъат асари, вақт нуқтаи назаридан замонавий ёки тарихийлигидан қатъи назар, у – тарих, бадиийлаштирилган тарих. Масалан, Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асари Х-ХI асрларда яратилган, милодгача ва милоддан кейинги дастлабки даврлардаги Эрон ижтимоий-сиёсий ҳаётидан олиб ёзилган тарих, фақат бадиийлаштирилган, умумлаштирилган тарих. Айни пайтда «Шоҳнома»нинг яратилиши билан боғлиқ тарих ҳам мавжуд. «Шоҳнома» ўз ибтидосидан тарихий асар сифатида қабул қилинади. Тарихийликнинг яна бир бошқа жиҳати борки, унда асар даставвал замонавий санъат намунаси сифатида намоён бўлади ва кейинчалик у ўз даврининг бадиий қиёфалар воситасида яратилган тарихига айланиб қолади.
Миллий ва умумбашарийлик хусусияти. Бу ўринда биз, эътибор қилсангиз, миллийликни умумбашарийлик билан бирга, ажралмаган ҳолда келтиряпмиз. Гап шундаки, уларни бошқа барча соҳаларда алоҳида-алоҳида олиб қараш мумкин. Фақат санъатда эмас, санъатда улар диалектик яхлитликда намоён бўлади. Яъни ҳақиқий миллий қадриятга айланган бадиий асаргина асл умуминсонийликни ва аксинча, ҳақиқий умумбашарий қадриятга айланган асаргина том маънодаги миллийликни ўзида мужассам этади. Чунки инсон равнақ топиб, тараққий қилиши учун миллийликдан умуминсонийликка қараб бориши керак, тарихда ҳам доимо шундай бўлиб келган. Инсон эса санъатнинг бадиий тадқиқот объекти. Шу сабабли миллий маҳдудликни тарғиб этган ёки ҳеч қандай миллий илдизга эга бўлмаган «умуман» инсонни, миллий-минтақавий ҳудудлардан ташқаридаги «муаллақ» одамни тасвирлаган бадиий асар ҳеч қачон санъат даражасига кўтарила олмайди.
Оригиналлик (янгилик)-ижодийлик тамойили. Ҳар бир маънавий ҳодисада бўлганидек, санъатда ҳам унинг асосини ташкил этадиган, тамал тоши вазифасини ўтайдиган тамойиллар мавжуд. Улардан биринчиси - санъатнинг янгилик (оргиналлик) ёхуд ижодийлик тамойили. Чунки ижод маҳсули, ижод қилиши – кашф этиш, шу кунгача мавжуд бўлмаган нарсани яратиш демакдир. Бундай янгилик муайян санъат асарининг шакл, мазмун, услуб в.б. жиҳатлари билан ўзидан аввалги асарларини такрорламаслигини, ўша асарлар билан ёнма-ён қўйганда, улардан ижобий ўзига хослиги туфайли ажралиб туришини тақозо этади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish