Эстетика фанидан маърузалар матни


Эстетика категорияларининг таснифи



Download 0,79 Mb.
bet29/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Эстетика категорияларининг таснифи


Ҳар бир фаннинг муайян тадқиқот обьекти бўлиб, бу обьект табиат, жамият ва тафаккур ҳақида янги билимлар ҳосил қилишга қонун ва категориялар асосида оламни янгидан идрок этишга қаратилган бўлади. Маълумки, диалектиканинг бирор-бир категориясини воқеликдан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Чунки, бу кате­гориялар (яхлитлик, қисм, зарурият, тасодиф, моҳият, сифат ва ҳ.к) инсонни ўраб турган оламда содир бўладиган воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ хулосалар чиқаришга, уларни тўғри таҳлил этишга кўмак беради. Эстетика ҳам фалсафий фан сифатида ўзининг қонун ва категорияларига эга. Эстетика категориялари (гўзаллик, ҳу­нуклик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгилилик ва ҳ.к.) инсон ва табиат, инсон ва жамият, инсон ва ижтимоий борлиқ билан доимо ҳамкорликда вужудга келади.
Эстетика категорияларининг яхлит тизимини ишлаб чиқиш муаммоси кўп йиллардан буён олимлар эътиборини жалб этиб келмоқда. Бу борада гўзаллик, улуғворлик, фожиавийлик, кулгулилик, хунуклик каби анъанавий кўриниш кўпгина адабиётларда ўз аксини топган. Бироқ, бизнингча, мазкур категориал таснифдаги кетма–кетлик ва улар орасидаги боғлиқлик ўзини тўлақонли кўрсатиб бера олмайди. Бугунги кунда гўзаллик – улуғворлик – фожиавийлик – кулгилилик; эстетик идеал – эстетик дид – эстетик туйғу; санъат – бадиий образ – ижодкорлик кўринишдаги тизим эстетика фанининг категориялар таснифида кенгроқ қўлланилмоқда.
Эстетик категорияларнинг таснифи, тизимлари, турлари ва хусусиятлари рус нафосатшунос олимларининг қатор тадқиқотларида ўрганилган. Айниқса, Е.Г.Яковлев томонидан эстетика категорияларининг тизимлаштирилиши бир қадар қизиқарли ва кенгқамровлилиги билан муҳим аҳамиятга эга. У ўзи ишлаб чиққан тизимда категорияларни учта гурухга ажратади. Булар: 1) обьектив, 2) обьектив-субьектив, 3) субьектив. Бу тизим ушбу жадвалда қуйидагича акс этган:
Нафосат Универсал категориялар

Гўзаллик Эстетик идеал Санъат


Улуғворлик Эстетик дид Бадиий образ
Фожеавийлик Эстетик туйғу Ижод

Обьектив категориялар Обьектив-субьектив категориялар Субьектив категориялар


Е.Г.Яковлевнинг фикрига кўра, мазкур тизим шу турда яратилган бошқа тизимлардан ўзининг универсал-кенгқамровли мазмун ва фалсафий-эстетик моҳият касб этиб, мослашувчанлик (субординация) ва мувофиқлаштирувчилик (координация) тамойилини мужассам этгани холда “онтологик-феноменологик ва ижтимоий-гносеологик жиҳатлар”га эга.
Айниқса, В.П.Шестаковнинг эстетика категориялари тарихи, уларни тизимлаштириш муаммолари, категорияларга ўзига хос ёндошувнинг замонавий талқинлари ҳамда эстетик категориялар таснифига доир салмоқли тадқиқотлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Файласуф бу борада юыорида номлари тилга олинган эстетика назариётчиларидан фарқли ўлароқ, категорияларни уч туркумга ажратади: дастлабки категориялар, умумэстетик категориялар, эстетик категориялар кўринишлари. Тадқиқот давомида мазкур туркумнинг ҳар бири алоҳида тахлил қилинади. Жумладан, дастлабки категорияларни файласуф нафосатга тегишли, деб билади ва уни бешта умумэстетик категорияга ажратади: гўзаллик, фожеаавийлик, кулгулилик, улуғворлик ва ҳунуклик.
Мазкур жадвалда В.П.Шестаков томонидан тизимлаштирилган категорияларнинг умумий кўриниши акс этган:

Нафосат - ДАСТЛАБКИ КАТЕГОРИЯ


Гўзаллик
Фожеаавийлик
Кулгулилик - УМУМЭСТЕТИК КАТЕГОРИЯЛАР
Улуғворлик
Ҳунуклик
Дисгармония
Даҳшатлилик
Муболаға
Ҳазил
Фориғланиш - ЭСТЕТИК КАТЕГОРИЯЛАРНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
Қаҳрамонлик
Идеал
Латофат
Гармония

Бироқ, таъкидлаш лозимки, аксарият адабиётларда эстетика категориялари асосан гўзаллик – фожеавийлик – кулгулиликдан иборат учлик сифатида тақдим этилган. Бироқ, даврлар ўтиши билан бу анъанага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, бу тизимга Ю.Б.Борев - улуғворликни, Л.Н.Столович - ҳунукликни, М.С.Каган - гармония ва драматикликни, Н.И.Киященко – қаҳрамонликни, ўзбек олимлари Т.Маҳмудов уйғунликни, Абдулла Шер қизиқарлиликни киритди.


Биз юқорида файласуфларнинг эстетика категорияларининг тарихи, уни тизимлаштириш муаммолари, кўринишлари ва ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ қарашлар ва назарияларга бежиз мурожаат этмадик. Агар эътибор берган бўлсангиз, категориялар тизими қандай кўринишда бўлмасин, уларнинг ҳар бирида гўзаллик марказий категория сифатида иштирок этмоқда.
Манашу жиҳатга кўра гўзаллик фалсафасини тушунтиришдан аввал гўзалликнинг муҳим мезоний тушунча - категория сифатидаги моҳиятини кўриб ўтишни мақсадга мувофиқ, деб билдик. Зеро, эстетика категорияларининг яхлит тизимини ишлаб чиқиш муаммоси кўп йиллардан буён олимлар эътиборини жалб этиб келаётганлигидан мақсад ҳам гўзалликнинг фалсафий, ахлоқий, хатто сиёсий моҳиятини атрофлича ўрганишга қаратилганлигидадир.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish