Таянч тушунчалар:
Антропоморф, “ме” тушунчаси, раса, Dhi, нур эстетикаси, ранг эстетикаси, дао, даочилик, конфуцийчилик, ин, ян, мэй, иероглиф, ғоя, тақлид, илҳом, катарсис, фориғланиш. Гўзаллик, шеър санъати, шеърий нутқ, тасаввуф, манфаатсиз гўзаллик, тазкира, буддҳачилик, чан-будҳачилик, моно-аварэ, юген, саби, “Тош боғлар”, “Икэбана”, “Чой таомили”. Гўзаллик, улуғворлик, фожиавийлик, кулгилилик, мусиқа, бадиий адабиёт, театр, меъморлик, ҳайкалтарошлик, ғоя, ихтиёр, декаданс, гўзал санъатлар, руҳий таҳлил, экзистенциячилик.
Такрорлаш учун саволлар:
Меъморлик соҳасида Қадимги Сомир санъатининг ажралиб турувчи жиҳати нимада?
Нима учун Қадимги Миср ҳайкаллари бадиий ижоднинг ноёб намунаси ҳисобланади?
“Авесто”да сўзнинг алоҳида ўрини тутишини эстетик моҳияти нимада?
Хиндистон ведалар таълимотидаги аэтетик ғоялар нималардан иборат?
Хитойдаги “мэй” иероглифи қандай эстетик маънога эга?
Қадимги дунё мумтоз нафосатшунослигининг ўзига хос хусусиятиларини кўрсатинг?
“Санъат - тақлид орқали ҳаётни инъикос эттиришдир”,- деган суқротча қарашнинг моҳиятини тушунтиринг?
Афлотунни ғоялар ҳақидаги таълимотининг эстетик хусусиятлари нимада?
Арастунинг “катарсис – фориғланиш” га доир қарашларининг эстетик моҳиятини тушунтириб беринг?
Диннинг санъат билан ҳамкорлиги қайси тушунчаларда ўз ифодасини топади?
Абу Наср ал-Форобий нега санъатни тақлидийлик хусусиятига эга даб билади?
Ибн Синони “Ишқ рисоласи” асарининг эстетик моҳияти нимада?
Абу Ҳомид ал-Ғаззолийнинг манфаатсиз гўзаллик ҳақидаги қарашларининг моҳиятини тушунтиринг?
Темурийлар даври мутафаккирларининг эстеик қарашларидаги умумийлик нимада?
Чан мазҳаби эстетикасининг моҳатини тушунтириб беринг?
Ван Вэй эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари нимада7
Ўрта асрлар япон эстетикасидаги миллий ўзига хосликни тушунтиринг?
“Тош боғлар санъати”нинг эстетик моҳиятини изохланг?
“Икэбана” санъатининг эстетик сири нимада?
“Чой таомили” эстетикасининг фалсафаси нимада?
Бёркнинг инсондаги икки хил интилиш ҳақидаги фикрини тушунтириб беринг?
Кант наздидаги гўзалликнинг тўртта белгисини изохланг?
Шиллер нима учун гўзалликни ҳодисага айланган эркинлик, деб билган?
Шеллинг наздидаги санъатнинг идеал қатори моҳатиятини тушунтириб беринг?
Хегелнинг эстетикаси илми асосида қандай қарашлар ётади?
Владимир Соловьёв эстетикасини қисқача изоҳлаб беринг?
Лев Толстой санъат ҳақида қандай фикрлар билдиради?
Шопэнҳауэр эстетикасидаги муҳим жиҳатлар нималардан иборат?
Нитцше эстетикасининг ўзига хослиги нимада?
Фройднинг руҳий таҳлил эстетикасида илгари сурилган ғоялар нималарга асосланади?
Сартр санъат асари ундаги нафосат объекти сингари нореал эканлигини қандай исботлашга ҳаракат қилади:?
Do'stlaringiz bilan baham: |