Эстетика фанидан маърузалар матни


Туркистон маърифатчи–жадидларининг эстетик қарашлари



Download 0,79 Mb.
bet17/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Туркистон маърифатчи–жадидларининг эстетик қарашлари
(Фурқат, Анбар Отин, Фитрат, Чўлпон)

XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Россия мустамлакаси бўлган мазлум Туркистонда ҳам Уйғониш рўй берди. Нисбатан қисқа вақтни ўз ичига олган бўлса–да, бу Уйғониш ҳаётнинг барча соҳаларида акс этди. Унинг ибтидосида илғор рус тафаккуридан ҳабардор маърифатчилар турар эди. Бу маърифатчилар кейинчалик жадидлар деб атала бошлади. Уларнинг асосий мақсади Туркистоннинг миллий озодликка эришиши эди. Эришишнинг йўлини эса улар халқни маърифатли, ўз инсонлик ҳуқуқини талаб ва ҳимоя қила оладиган даражага кўтаришда деб билдилар. Бунинг учун эса, улар наздида уч йўналиш муҳим эди; маориф, санъат ва матбуот. Шу нуқтаи назардан маърифатчи жадидларнинг санъатга, айниқса, унинг ўша даврда энг қамровли бўлган турлари адабиёт ва театрга алоҳида эътибор берганлари табиийдир. Зеро маърифатчи жадид мутафаккирлар ахлоқий ва эстетик тарбия орқали миллат озодликка эришади, деб ҳисоблар эдилар. Шу боис жадидликни маълум маънода ижтимоий–ахлоқий–эстетик ҳаракат деб айтиш мумкин.




Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат (1958–1909). Унинг ғазаллари, муҳаммаслари, мусаддаслари лирик табиатга эга бўлиб, уларда ёр гўзаллиги мадҳ этилса, маснавийларида ижтимоий муаммолар ўртага ташланади. Маснавийларнинг бир қисми («Илм хосияти», «Виставка хусусида», «Гимназия») маърифатни тарғиб қилишга бағишланган. «Тошкент шаҳрида бўлғон нағма базми хусусида», «Нағма ва нағмалар ва анинг асбоби ва ул нағма таъсири хусусида», «Суворов ҳақида», «Шоир аҳли ва шеър муболағаси хусусида» деб аталган маснавийлари эса маълум маънода нафосатшуносликка тааллуқли. Истеъдодли филолог олим Шуҳрат Ризаев улардан бирини – «Суворов ҳақида» маснавийсини илк ўзбек театр танқиди намунаси, спектаклга шеърий йўлда ёзилган тақриз деб атайди. Бу фикрда жон бор. Зеро юқоридаги маснавийларни ўзига хос нафосатшунослик манзумалари дейиш мумкин.
Фурқат «Нағма ва нағмалар ва анинг асбоби ва ул нағма таъсири хусусида» деган маснавийсида, «Тошканд шаҳрида бўлғон нағма базми хусусида» маснавийсидаги «тақризчилик» доирасидан чиқиб кетади: хонандалар, созандалар, концерт зали, унга кириш қоидаларини тасвирлашдан воз кечади, асосий эътиборни мусиқадан ва ундан олинадиган эстетик завқ ҳақидаги фикрларига қаратади. Шоир–нафосатшунос ўзимизнинг миллий мусиқа асбобларининг баъзиларини санаб ўтиб, агар расмона мусиқа таълими йўлга қўйилса, улар Оврупо мусиқа асбобларидан қолишмайдиган уйғунлик билан жаранглашларини таъкидлайди.


Мусулмон ичра, лекин нағма кўп бор,
Чунончи ғижжаку танбуру сетор,
Дутору арғанун, қонун ила руд,
Рубобу доира чангу найу уд...
На суд аммоки, йўқ устоди комил,
Эмас таълими ҳам онинг такомил.
Агар бўлса расо нағма камоли,
Учар қушлар тушар, бор эҳтимоли.

Фурқат нафосатшунослик манзумасида мусиқа санъатининг таъсирини сўз билан ифодалашга ҳаракат қилади, мусиқий оханг ўзида мужассам этган мазмунни шеърий сатрлар билан тасвирлашга уринади. Шунингдек, мусиқани идрок этиш Фурқат наздида кўнгил ҳолини, қалбнинг энг тубида ётган яширин ҳисларни англаш билан баробар, зеро мусиқа:




Дилда хама сўз ўлса ниҳоний,
Дегай нағма забони бирла они.

«Шоир аҳволи ва шеър муболағаси хусусида» маснавийсида Фурқат ижодкор истеъдодини «балоғат» тушунчаси билан ифодалайди. Шоир одам Саъдий каби кўпни кўриши ва билиши лозим. Ижоднинг асосида ҳаёт инъикос этиши керак.


Анбар Отин (1870–1906). Унинг ижодида санъатнинг ижтимоийлик моҳияти биринчи ўринга чиқади. Яъни Фурқатдаги ибтидо Анбар Отинда марказий масалага айланади. Анбар Отин бадиий ижодга мумтозчилик эмас, жадидчилик нуқтаи назаридан ёндашади: бадиий асар халққа, уни миллий озодликка олиб чиқишга ҳизмат қилиши керак.
Анбар Отин «Қаролар фалсафаси» рисоласида шоирлик истеъдодига, шоирлар тоифаларига алоҳида тўхталади. Шоира устоз шоирларни юзаки талқин этишга, улар ижодини ёр кўйидаги оҳ-воҳлардан иборат, деб қарашга кескин қарши чиқади. Мумтоз шоирларнинг фикрий-фалсафий теранлигини англашга чақиради: «Аксари замона аҳли машҳур номдор устодлар ҳақида аларнинг назми нолалариға зоҳиран баҳо бериб, алар фақат ёр ишқида оввора бўлиб, умр ўтказибдур дерлар... ҳақиқатда ложарам ул ғазаллар ботини ҳисобсиз фалсафий дониш ва ақл гавҳарлари ила тўладир».
Анбар Отин эстетик қарашларини унинг ижодкорга бўлган муносабатидан илғаб олиш қийин эмас. У бадиий ижод аҳлида алоҳида, ўзига хос нигоҳ борлигини, улар бошқалар кўрмаган нарсаларни кўра билишларини таъкидлайди. Ана шу нигоҳ истеъдодни шоира «кўз» деб атайди. «Маҳфий эмаски, – деб ёзади у, – ҳар шоирда ўткир ботиндаги, яъни ҳаёт ичидаги сирларни кўрадиган кўз бўлур. Ўшал ўткир кўз илан бошқалар кўрмаган сирларни мушоҳада қилиб, одоб ҳаририга буркаб, арзи маънисини нафис иборалар илан тараннум этар. Шундоқ шоирни шоир деса бўлур. Модомики, шоир шундоғ фалсафий мушоҳада эгаси экан, анинг барча фикри такрорий йўл илан таълим олишга сазовордир». Кўриниб турибдики, Анбар Отин шоирона нигоҳ билан илғаб олинган воқеликни «адаб ҳаририга буркаб», «нафис иборалар билан», яъни юксак бадийят, образли ифода ва равон тил гўзал шакл воситасида ўқувчига етказишни талаб этмоқда. Айни пайтда, рисола муаллифи тушкунлик рухидаги шеърларни ва таркидунёчиликни тарғиб этувчи асарларни ҳамда уларнинг ижодкорларини қаттиқ танқид остига олади. Унинг фикрига кўра, бундай асарлар жамият учун зарарли. Зеро «бу каби шоирлар ғазалиётини ўқуғон одам умрини барҳам бериб, тезроқ дунёдин кечиш фикрига дучор бўлур...».
Абдурауф Фитрат (1898–1938). Аввало шуни айтиш керакки, «Адабиёт қоидалари»да муаллиф нафақат адабиёт назариётчиси сифатида, балки кенг қувваи ҳофизали нафосатшунос тарзида майдонга чиқади. У бадиий адабиётни алоҳида, муҳтор, «катта санъат» сифатида олиб қарамайди. наздида у ҳам санъат тури, бошқа санъат турлари билан узвий алоқадорликда иш кўради. Шу боис жуда кўп ўринларда «Адабиёт қоидалари»даги мисоллари бадиий адабиётдан келтирилган нафосатшунослик назариясига айланиб кетади. Бу тасодифий эмас. Фикримизнинг исботи учун рисоланинг ўзига мурожаат қилайлик.
Фитрат бадиий адабиёт нима эканини англатиш, назарий таърифлаш учун энг аввало «санъат» ва «гўзал санъатлар» ибораларини тушуниб олиш лозимлигини айтади. У санъатнинг икки хил – манфаатли ва манфаатсиз, яъни ҳунар – санъат ҳамда соф санъат бўлишини танбурсоз уста билан «Ироқ» куйини чалган созанда – танбурчи мисолида жонли тушунтириб беради; танбурнинг яхшилиги – ишга яраганлиги, фойда келтиргани. «Ироқ куйининг ёхшилиги эса кишига маънавий таъсир этмак... Шунинг учун бунинг ёхшилиғига, ёхшилиқ эмас гўзаллик дейдилар. Бундай санъатларга «гўзал санъатлар» дейиладир.
Фитратнинг «Адабиёт қоидалари»дан бошқа мусиқамиз тарихи ва аруз назариясига бағишланган рисолалари борки, улар ҳам нафосатшунослик нуқтаи назаридан қимматлидир.
Абдулҳамид Чўлпон (1898–1938). Унинг гўзаллик ҳақидаги тушунчаси ўзига хос, асосан у шоир шеърларида «гўзал» сўзи орқали акс этади. Ўз фикрини шўролар цензурасидан яшириб ифодалаш мақсадида шоир «гўзал» сўзига турли хил маънолар юклайди: у, бир томондан, қўл етмас гўзал ёр, иккинчи томондан, сурурий (романтик) гўзаллик. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам тагмаъно тутқунликка маҳкум гўзалликни, гўзал Туркистонни ўзида мужассам этади. Ёки «Бинафша» шеърининг мана бу ибтидо бандига эътибор қилинг:


Бинафша сенмисан, бинафша сенми,
Кўчада ақчага сотилган?
Бинафша менманми, бинафша менми,
Севгингга қайғунгга тутилган?


Бинафша – дунё бозорида сотилган гўзал Туркистоннинг тимсоли. Туркистон–ватанпарвар шоир учун энг олий гўзаллик. Шу боис ҳам ҳар иккала шеър тутқун гўзалликни нафақат рамзда, балки тенгсиз гўзал шаклда ифодалайди. Чўлпон яратган шаклий гўзаллик мазмундаги мунгли гўзаллик билан уйғунлашиб кетган. Шоир гўзалликни шу тарзда кўради ва инъикос эттиради, зеро қўрқув ҳукмрон бўлган инсон шахси оёқости қилинган ҳаётда фақат хаёл гўзалдир;

Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, Чўлпон ҳам бошқа жадид–мутафаккирлари каби миллатни нафосат тарбияси воситасида уйғотишни асосий вазифа деб билган. Шу боис унинг асосий диққати ўша даврларда нисбатан оммавий бўлган санъат турлари – бадиий адабиёт ва театрга қаратилди.


Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Туркистон жадид маърифатчилари қисқа вақт ичида нафис санъат тарғиботини йўлга қўйдилар. Афсуски, янги мустамлакачилик сиёсати асосига қурилган Шўролар давлати уларни қатағон қилиб, асарларини таъқиқлаб, Туркистон халқлари Уйғониши ҳаракатига чек қўйди. Шунга қарамай, улар қолдирган мерос бугунги кунда ҳам уз аҳмияти ва таъсир кучини йўқотган эмас.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish