Estetik ehtiyoj



Download 53,63 Kb.
bet2/6
Sana04.06.2022
Hajmi53,63 Kb.
#634211
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5655583 ttt

Тасвирий санъатда бадиий услуб рассом қўллайдиган юза, ҳажм, макон, ранг, чизиқ, шакл сингари тасвирий ифодавий воситаларда акс этган маълум белгиларга эга бўлади. Аммо улар услубни ўз-ўзидан яратмайдилар (ижодкор бу воситаларга доим мурожаат қилади), балки у рассом ижодидаги тарихийлик ва хусусийлик, абадийлик ва ўткинчилик, қонунийлик ва фавқулоддалик, маълумлик ва номаълумлик, объективлик ва субъективлик кабиларнинг мутаносиблигидан иборат бўлади. Айнан шу омилларнинг ўзаро алоқасида бадиий услубнинг амалга ошмаган идеал тамойил, усул ва идеал воситаларига эришиш сифатидаги моҳияти очилади. Бадиий услубнинг умумийлик ва хусусийлик феноменида у ёки бу меъёрнинг мутаносиблигига қараб уни шартли равишда тарихий, улкан, даврий ёки аксинча, шахсий сингари таснифлар билан белгилаш мумкин. Аммо бундай таснифлаш ниҳоятда шартлидир, негаки у маълум рассом ижодининг фақат шахсий ижод даражасида намоён бўлиб, ўзида “давр услуби” хусусиятларини жамлайди. Услуб – бу рассом ва томошабин томонидан тарихий вақт ва маконда бадиий шакл ҳосил қилиш жараёнининг кенг қамровли яхлитлилигини ҳис қилинишдир.
Аниқроқ гапириладиган бўлса, услуб – бу энг аввало давр хусусиятини белгилайдиган барча ифодавий воситаларни ўз ичига олган образли тизимнинг бирлигидир. Бу маълум ижодий методлар, принциплар (юқорида айтилганидек, ўзининг қонуниятлари, рассомнинг дунёқараши ва касб маҳоратига боғлиқ бўлган материални танлаш, ўрганиш ва умумлаштириш усуллари) ва маълум тарихий даврга хос бўлган маълум бадиий шаклларнинг вужудга келган тизимидир. Ҳар бир бадиий услуб ўзича ноёб ва маълум давр, маълум вақтда намоён бўлади. Аммо айнан бир тарихий давр, масалан, XVII аср барокко ва классицизми ёки XVIII аср рококо ва неоклассицизм кабиларда кўринганидек бир-бирига мос келмайдиган ва хатто қарама-қарши бўлган бир неча бадиий йўналишлар ва услублар мавжуд бўлиши мумкин.
Бадиий адабиётда эса услуб –(тартиб, усул, йўсин, тарз) - поэтиканинг муҳим категорияларидан бири; бадиий асарнинг у ёки бу тарздаги шаклий қурилишини белгиловчи умумий принцип. Услуб антропологик, яъни ижодкор шахси билан боғлиқ категория саналиб, унинг ижодий индивидуаллигини белгилайди. Услубда намоён бўлувчи ижодий индивидуаллик бадиий асарнинг барча сатхларида (бадиий матннинг тузилиши - риторика, бадиий воқеликни яратиш принциплари - поэтика) бирдек кўзга ташланади. Яъни услуб бадиий шаклнинг унсури эмас, балки унга хос хусусиятдир. Услуб асардаги шакл унсурларининг ўз ҳолича эмас, балки муайян қонуният асосида яхлитликка бирикишини таъминлайди, ҳар бир унсурнинг бутун таркибидаги моҳияти ва функциясини белгилайди. Илмий муомалада "Услуб -одам" (Ж.Бюффон) деган қарашнинг оммалашиши бежиз эмас: асар ўзида ижодкор шахсини ифодалар экан, буни услубда намоён этади. Адабиётшуносликда услуб термини индивидуал услубдан кенгроқ доирада ҳам тушунилади. Маълумки, ижодкор фаолияти муайян бир даврда, адабий-эстетик принциплари жиҳатидан яқин бўлган гуруҳлар доирасида кечади, демак, унга хос бадиий асар шаклини белгиловчи принциплар билан бошқа ижодкорлар таянган принципларда муштарак жиҳатлар кузатилиши табиий. Бу эса муайян адабий давр услуби (масалан, уйғониш даври услуби), адабий йўналиш услуби (масалан, классицизм, романтизм услуби) ҳақида гапириш имконини беради. Демак, услуб фақат ижод жараёни, конкрет ижодкор билангина эмас, маълум даражада адабий жараён билан ҳам боғлиқ категория экан. Ҳар икки ҳолда ҳам услуб қатор муҳим вазифаларни бажаради.

Download 53,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish