7-Вариант
1. Маркетингни тамойиллари, вазифалари ва фунциялари (маркетингни тамойиллари, маркетингни вазифалари, маркетингни функциялари).
2. Товарнинг ҳаётийлик даври (товар унинг турлари, товар етказилиши, бозорда сотилиши).
3. Маркетинг тизими (маркетинг тизими ҳақида тушунча, унинг таркиби, маҳсулот, тақсимот, нархлар, ўтказиш).
4. Қуйидаги маълумотлар бўйича реклама самарадорлигини аниқланг. Компания фойдасининг ўсиши 825 минг ш.б. Реклама харажатлари қуйидагича шаклланган. Матбуотда рекламахабари: газета саҳифаси 1 см2 тарифи - 250 ш.б.; эълонлар умумий майдони -140 см2. Телевизидение орқали реклама: TV орқали намойишнинг 1 дақикаси учун тариф - 8 минг ш.б.; 5 кун 5 дақиқадан намойиш этиш учун шартнома тузилган. Тўғридан-тўғри почта орқали реклама: 100 мингта реклама варақлари жўнатилган; тайёрлаш (соп этиш) 1 варақ 0,1 ш.б.; жўнатиш донаси 5 ш.б.
5. Тестлар.
1.Муайян эҳтиёжларни қондиришни таъминловчи, асосан мулк билан боғлиқ бўлмаган ва хис этилмайдиган ҳар қандай чора-тадбирлар, фойда ёки ҳаракатлар бу
А. товарлар
Б. маҳсулотлар
В. хизматлар
Г. тўғри жавоб йўқ
2. Харидор бошқа ўхшаш товарлар билан таққослаш ва танлаб олишда қийинчиликка учрамайдиган товарлар
А. яхшилаб танлаб олинадиган товарлар
Б. нуфузли товарлар
В. кундалик талаб товарлари
Г. пассив талаб товарлари
3. Пассив талаб товарлари бу
А. бу товарлар мавжудлигини истеъмолчи билади, бироқ уларни харид қилиш ҳақида ўйламайди ҳам (кутилмаганда уларга эҳтиёж пайдо бўлиб қолганда ёки катта маркетинг ҳаракатлари амалга оширилган ҳолларда харид қилинади)
Б. бу товарларни истеъмолчи бошқа ўхшаш товарлар билан таққослаш ва танлаб олишда қийинчиликларсиз сотиб олади
В. бу товарларни истеъмолчи харид қилиш жараёнида бошқа товарлар билан яроқилилиги, сифати, нархи, дизайни бўйича таққослайди
Г. бу товарларни харид қилиш учун истеъмолчи кўпроқ қўшимча куч сарфлашга мажбур бўлади
4. Нуфузли товар лар бу
А. бу товарлар мавжудлигини истеъмолчи билади, бироқ уларни харид қилиш ҳақида ўйламайди ҳам (кутилмаганда уларга эҳтиёж пайдо бўлиб қолганда ёки катта маркетинг ҳаракатлари амалга оширилган ҳолларда харид қилинади)
Б. бу товарларни истеъмолчи бошқа ўхшаш товарлар билан таққослаш ва танлаб олишда қийинчиликларсиз сотиб олади
В. бу товарларни истеъмолчи харид қилиш жараёнида бошқа товарлар билан яроқилилиги, сифати, нархи, дизайни бўйича таққослайди
Г. бу товарларни харид қилиш учун истеъмолчи кўпроқ қўшимча куч сарфлашга мажбур бўлади
5. Импульсив харид товарлари қаторига қуйидагилар киради
А. нон, сут, тиш пастаси
Б. дори-дармон, ёғ пайти зонтик
В. кийим-кечак, мебель
Г. сақич, шоколад батонлари
6. Маркетинг ахборотини асосий объектлари нималар?
А. Товар ва нарх.
Б. Товар, истеъмолчи, рақобатчи, тақсимот каналлари, силжитиш ҳамда коммуникация каналлари.
В. Товар, истеъмолчи ва рақобатчи.
Г. Товар, нарх ва силжитиш каналлари.
7. Бозор сегментацияси нима?
А. Бу бозорни товар гурухларига бўлишдир.
Б. Бозорни талабга эга бўлган товарлар гурухига бўлиш.
В. Бу бозорни аниқ харидорлар гурухига бўлишидир.
Г. У бозорда рақобатчиларни турли гурухларга бўлинишидир.
8. Товарни бозорда қандай жойлаштириш тури муваффақият келтиради?
А. Товарни пассив жойлаштириш тури
Б. Товарни актив жойлаштириш тури.
В. Товарни жойлаштириш.
Г. Товарларни ўз холича жойлаштириш тури.
9. Маркетинг комплекси элементлари нималардан иборатдир?
А. Товар-нарх-коммуникация.
Б. Тақсимот-силжитиш-нарх-рақобатчи.
В. Товар-нарх-тақсимот-коммуникация-силжитиш-бошқалар.
Г. Товар ва нарх.
10. Маркетинг комплексини энг мухим элементи нима?
А. Нарх.
Б. Товар ёки хизмат.
В. Реклама.
Г. Рақобатчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |