8-Вариант
1. Маркетинг дастури (маркетинг дастури ҳақида тушунча, маркетинг дастурини ишлаб чиқиш таркиби, маркетинг дастурини асосий булимлари).
2. Маркетингда товар сиёсати (товар ҳақида тушунча, товар бирлиги, товар номенклатураси, товар ассортименти, товар белгиси, истеъмол товарлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, киска муддат фойдаланиладиган товарлар, товар маркаси, упаковкаси).
3. Назорат қилинмайдиган омиллар (унинг мазмуни, истеъмолчилар, рақобат, хукумат, иқтисодиёт, технология, мустақил оммавий ахборот воситалари).
4. Сиз — маркетинг бўлими раҳбарисиз. Сиз харажатлар нуқтаи назаридан корхона учун ким — коммивояжер ёки савдо вакили кўпроқ керак эканлигини аниқлашингиз лозим.
Коммивояжер учун ойлик 1800 сўм маош ва 2% комиссион йиғим; савдо вакили учун эса — кафолатланган 600 сўм маош ва 5% комиссион йиғим кўзда тутилган. Улар битта географик ҳудудда ишлайди, кутилаётган ойлик айланма 320 000 сўмни ташкил қилади.
Топшириқлар:
а) Фирма учун ким мақсадга мувофиқроқ эканлигини аниқланг.
б) Ойлик айланма қанча бўлганда коммивояжер ва савдо вакили учун
харажатлар бир хил бўлишини аниқланг.
в) Янада чуқурроқ асослаб бериш учун харажатларнинг яна қайси қўшимча
моддаларини ҳисобга олиш зарур?
5. Тестлар.
1.Товарни синчиклаб тадқиқ этиш зарурлигидан далолат бермайдиган омилни кўрсатинг
А. сотув ҳажмининг қисқариши
Б. фойда меъёрининг пасайиши
В. мукаммалроқ ўринбосар товарнинг пайдо бўлиши
Г. бозор улушининг кенгайиши
2. Бозорга сотиш ёки айирбошлаш учун таклиф қилинган ҳар қандай маҳсулот, хизмат ёки ғоя бу
А. товар
Б. маҳсулот
В. ўров
Г. сервис
3. Шахсий эҳтиёжларни қондириш, оилада ёки уйда фойдаланиш учун харид қилинадиган товар ва хизматлар
А. ишлаб чиқариш воситалари
Б. ишлаб чиқаришга йўналтирилган товарлар
В. истеъмол товарлари
Г. тўғри жавоб йўқ
4. Бошқа товар ва хизматлар ишлаб чиқариш, корхонанинг хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун харид қилинувчи товарлар
А. шахсий истеъмол товарлари
Б. ишлаб чиқаришга йўналтирилган товарлар
В. истеъмол товарлари
Г. тўғри жавоб йўқ
5. Муайян эҳтиёжларни қондиришни таъминловчи, асосан мулк билан боғлиқ бўлмаган ва хис этилмайдиган ҳар қандай чора-тадбирлар, фойда ёки ҳаракатлар бу
А. товарлар
Б. маҳсулотлар
В. хизматлар
Г. тўғри жавоб йўқ
6. Бозорда товарни нархи қандай бўлиши керак?
А. Юқори.
Б. Паст.
В. Иқтисодий асосланган.
Г. Ўртача.
7. Реклама қандай бўлиши керак?
А. Мавхум, асосланмаган, чалғитадиган.
Б. Бир ёқламали, монотон, қизиқарсиз.
В. Аниқ, хақиқатли, ишонтирувчи, қизиқарли, жозибали ҳамда жалб этувчи.
Г. У кишиларни чалғитадиган бўлиши керак.
8. Маркетинг стратегияси нима?
А. Корхонани бозордаги харакатларини яқин муддатлар бўйича режалаштнриш усули.
Б. Корхона истиқбол учун бозордаги харакатларини аниқ мақсадлар бўйича режалаштириш чора-тадбирлар усули.
В. Корхонани бозордаги харакатларини ўрта муддатлар бўйича режалаштириш усули.
Г. Корхонани бозордаги харакатларини бир йилга бўлган режалари.
9. Товарни нима вужудга келтиради?
А. Талаб.
Б. Таклиф.
В. Талаб ва таклиф.
Г. ғоя.
10. Маркетинг стратегияси қайси элементлардан ташкил топади?
А. Товар ва нарх сиёсатларидан.
Б. Товар, нарх, тақсимот, коммуникация, силжитиш ва бошқа сиёсатларидан.
В. Товар, нарх ва силжитиш сиёсатларидан.
Г. Нарх ва коммуникация сиёсатларидан.
Do'stlaringiz bilan baham: |