Эслатма: Ҳурматли талабалар “Маркетинг” фанидан 1 -он ни топшириш муддати 02 06 2020 гача Оралиқ назорат саволлари



Download 351 Kb.
bet32/32
Sana22.02.2022
Hajmi351 Kb.
#83522
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
маркетинг фанидан 1 ОН

20-Вариант
1. Бозор муносабатлари шароитида нархни шакллантириш (нарх тушунчаси, мохияти, турлари, узгарувчанлиги, нархни ўсишига ва пасайишига таъсир этувчи омиллар).
2. Талаб-эхтиёжининг тулов қувватига эга булган шаклидир (талаб тушунчаси, талабнинг турлари, талаб қонуни, талаб эластиклиги)
3. Дастлабги танловлар асосида олинадиган товарлар (ўхшаш товарлар, алоҳида кўринишдаги товарлар).
4. Агар маҳсулот таннархи 108 пул бирл., улгуржи воситачи учун ишлаб чиқарувчининг устама нархи 10%ни ташкил қилса, магазинда эркаклар костюмининг сотув нархи қандай бўлади. Улгуржи воситачининг устама нархи - 30 пул бирл., якуний истеъмолчи эса чакана савдогарга товарнинг якуний (сотув) нархидан яна 25% тўлайди.
5. Тестлар.
1. Сизнинг корхонада маркетинг концепциясидан фойдаланиш учун қуйида санаб ўтилган шартлар етарли эканлигини таҳлил қилинг:
а) бозор, яъни таклиф талабдан устун бўлиши зарур;
б) бозорда рақобат, истеъмолчи учун кураш мавжудлиги; олигопо­лия (бир нечта рақобат, кўплаб таъминотчилар) мавжудлиги;
в) маъмурий-буйруқбозлик тизимидан озод бўлиш, эркин бозор муносабатлари;
г) корхонада маъмуриятнинг тўлиқ мустақиллиги талаб қилинади (талаб даражасида иш ҳақи белгиланиши);
д) ишчи кучи эркин миграцияси мавжудлиги;
е) капитални бир тармоқдан бошқа тармоққа, бир корхонадан бошқа корхонага ўтишида чекловлар йўқлиги. Фойда қаерда дивиденд келтирса, ўша ерга жойлаштирилади.
2. Бешта маркетолов-менежернинг фикрларини ўқиб чиқинг. Уларнинг орасида сизнинг тасаввурингизга кўпроқ тўғри келадиганини қайд этинг.
а) Мен учун умуман олганда амалга ошириш мумкин бўлган қарорлар қабул қилиш муҳим. Мен ҳаттоки бунинг учун кимнингдир нозик жойига тегиб кетишга тўғри келадиган бўлса ҳам, ўз ғояларим, тасавурларим ва хулқ-атвор услубим учун курашаман. Агар биронта низо юзага келадиган бўлса, мен ёки уни бартараф қиламан, ёки ўз мақсадимга қараб иш тутаман. Агар бирон нарса амалга ошмай қолса, мен қаршилик кўрсатаман ва қарши далиллар кўсатаман. Мен орсиз бўлишим ҳам мумкин. мен ўзимни ва боошқаларни тезлатаман.
б) Мен бошқаларнинг фикрига, тасаввури ва хулқ-атвор услубига қўшилган ҳолда, бошқаларнинг қарорларини қабул қиламан. Агар биронта низо юзага келадиган бўлса, мен четда қолиш ёки бетараф бўлишга ҳаракат қиламан. Мен бетарафман ва шу сабабли кмдан-кам ҳолларда аччиқланаман. Мен керагидан ортиқча зўриқмасдан ишлайман.
в) Мен учун қабул қилинган қарорлар соғлом ва ижодий бўлиши, улар тўғри тушунилиши ва маъқулланиши муҳим. Мен тинглай оламан ва ўзимникидан фарқланадиган ғоялар, фикрлар, хулқ-атвор тарзларини изайман. Менда ўз маслакларим бор, лекин мен ўз позициямни ўзгартирган ҳолда бошқаларнинг ғояларини ҳам қабул қиламан. Агар низо вужудга келадиган бўлса, мен унинг сабабларини тушиниш ва оқибатларини бартараф этишга ҳаракат қиламан. Агар менинг жаҳлим чиққан бўлса, гарчи менинг бетоқатлигим сезилиб турсада, ўзимни ушлаб тураман. Ҳаттоки оғир фурсатда ҳам ҳазилни тўғри баҳолай оламан. Бор кучимни ишга бераман ва ходимлар менинг ортимдан эргашади.
г) Мен учун одамлар билан яхши муносабатларни сақлаш муҳим. Ўз ёндашувимни амалга ошириш ўрнига мен бошқаларнинг фикрлари, тасаввурлари ва хулқ-атвор усулбларини қабул қилишни афзал кўраман. Мен низоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан, биронта низо юзага келганда эса одамлар тезроқ «ярасини тузатиши» ва нормал ҳолатга қайтишига ҳаракат қиламан. Кўнгилсизликлар ишда тўхтаб қолишларга олиб келиши сабабли мен доимо дўстона муносабатда бўламан. Менда юмор ҳиссиёти бор, мен дўстона муносабатларни сақлай оламан ёки таранглик юзага келадиган бўлса, эътиборни чалғита оламан. Мен камдан-кам бошқараман, лекин доим ёрдам бераман.
д) Мен учун гарчи доим ҳам бенуқсон бўлмасада, мақсадларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Агар меникидан фарқ қиладиган янги ғоялар, қарашлар, тасаввурлар пайдо бўлса, мен ўртача позиция излайман. Агар низо вужудга келадиган бўлса, мен қатъий ва адолатли бўлишга, тўғри мулоҳаза юритишга ҳаракат қиламан. Мен яхши, бир текисдаги иш суръатиниқўллаб-қувватлашга интиламан.
3. Маркетинг бўлими раҳбари ишга қандай якун ясаши лозим:
а) иш доимий назорат қилинади, натижалар баҳо олади, хатолар ва сусткашликлар учун айбдорлар жазоланади;
б) барча ишлар дўстона муҳитда рўй беради, ходимларга миннатдорчилик билдириш имкониятини қўлдан чиқармаслик керак;
в) ишнинг бориши доимо мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан таҳлил қилиниши лозим, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни яхшилаш бўйича таклифлар юқоридан ҳам, пастдан ҳам боради, лойиҳани амалга ошириш якунлангач, ходимларнинг профессионал ўсишини рағбатлантирадиган иш якунларини очиқ ясаш рўй беради.
4. Маркетинг бўлими раҳбарнинг қайси стратегияси яхшироқ:
а) низолар бўлмаслиги лозим, чунки раҳбар ҳам, қўл остидаги ходимлар ҳам низога олиб келадиган барча нарсани йўқотишга ҳаракат қилади;
б) низолар уларнинг асосида ётадиган сабабларни аниқлаш ва имкон қадар бартараф этиш учун муҳокама ва таҳлил қилиниши лозим. Агар бунинг имкони бўлмаса, бу хақида очиқ айтиш керак;
в) юқори раҳбарият ёки бевосита раҳбар низони ҳал қилади.
5. Қуйида санаб ўтилган ахборот излаш йўлларидан қайси биридан Сиз бозорни ўрганишда фойдаланган бўлардингиз:
а) сизнинг товарлар хақида мижозлар фикрини ўрганиш;
б) турмуш ўртоғингиз фикрини билиб олиш;
в) бизнес-каталоглар кўриб чиқиш;
г) ўз буюртмалар китобингизни текшириш;
д) савдо вакилингизнинг фикрини билиш?
6. Ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган бозорларни сегментлаш мезонлари қандай?
А. географик,иқтисодий, демографик., ижтимоий,маданий,рухий
Б. ишлаб чиқариш, иқтисодий, хақ тўлаш шартлари, шахсий тавсифномалар
В. демографик, рухий, географик,
Д. географик, маданий, ижтимоий, рухий.
7. Сотиш сиёсатида нимага эътибор қаратилади?
А. аниқ бозорларга нисбатан сотишнинг энг самарали тизимлари,каналлари ва услубларини танлаш.
Б. савдони ташкил қилиш
В. фирма дўконларини ташкил қилиш,
Д. тақсимот каналларини танлаш.
8. Нарх –наво сиёсати нимадан иборат?
А. нархларни белгилаш
Б. ягона нархни белгилаш,нарх даражасини белгилаш, нархларни ташкил қилиш тамойиллари шакллантириш, нарх даражасини белгилаш, фойда ва рентабелликни аниқлаш;
В. фойдалилик ва рентабеллик даражасини аниқлаш;
Д. рентабеллик даражасини аниқлаш.
9. Илмий-техник сиёсатнинг асосий вазифалари?
А. ишлаб чиқаришни доимо ўзгариб туривчи бозор шароитларига тез ва аниқ мослашуви, фирма режаларига тузатишлар киритиш;
Б. ишлаб чиқаришнинг бозор шароитларига мослашуви;
В. ишлаб чиқаришнинг янги маҳсулот чиқаришга мўлжаллаш;
Д. тўғри жавоб йўқ.
10. Бозор ҳолатининг ривожланишини башорат қилиш нимадан иборат?
А. рақибларни комплекс тадқиқ қилиш;
Б. бозор ҳолати, унинг таркиби ва омиллари, сиғимини ҳудудий-даврий ўрганиш, уни ривожланиши истиқболларини аниқлаш;
В. бозорни ривожланиши истиқболларини ўрганиш;
Д. тўғри жавоб йўқ
Download 351 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish