12-Вариант
1. Бозор коньюнктурасини ўрганиш ва башорат қилиш (бозор коньюнктураси ҳақида тушунча, бозор коньюнктураси холатини баҳолаш услублари, бозор коньюнктурасини башорат қилиш услублари, киска муддатли, урта муддатли ва узоқ муддатли коньюнктура башоратлари).
2. Товарларни тарқатиш шакллари (чакана савдо тушунчаси, чакана савдонинг ахамияти, чакана савдо корхоналарининг турлари, улгуржи свавдо тушунчаси, улгуржи савдонинг ахамияти, улгуржи савдо корхоналарининг турлари).
3. Бозорни ҳар тарафлама ўрганиш ва таҳлил қилиш (товарни ўрганиш, харидорларни ўрганиш, рақибларни ўрганиш).
4. Нашриёт фирмаси 10000 нусхада чоп этиладиган хафталикни сотиш ҳажмини таҳлил қилди. Йилнинг 16 хафтаси давомида сотилган тираж қисми ҳақидаги маълумотлар қуйидагича:
9720, 9664, 9680, 9730, 8921, 9517, 9624, 10000,
9421, 9507, 9320, 9419, 9300, 9217, 9102, 9280
Саволлар:
а) Хафталик тирадини сотиш ҳажми динамикаси тенденцияси қандай, у қандай характерга эга, йил якунида сотув ҳажми башорати қандай?
б) Хафталикка талабнинг ўсиши учун қайси маркетинг тадбирлари таклиф этиш керак?
5. Тестлар.
1. Истеъмол товарлари бозори қуйидагилардан иборат:
А. товарни келгусида истеъмолчиларга сотиш учун харид қилувчи компаниялардан;
Б. товарни шахсий истеъмоли учун харид қилувчи истеъмолчилардан;
В. товарни сотиш учун харид қилувчи кишилардан;
Г. саноат товарларини харид қилувчи айрим шахслардан;
2. «Протон» фирмаси бир турдаги шарикли ручкаларни бир нархда ишлаб чиқаради ва сотади. Фирманинг бутун рекламаси бир хилда бўлиб, бутун бозор учун бир хилда йўналтирилади. Ўз фаолиятини «Протон» фирмаси нимага йўналтиради:
А. маркетинг концепцияси;
Б. бозорни сегментлаш;
В. марказлаштириш стратегияси;
Г. оммавий қамраб олиш стратегияси.
3. Товар сиёсати бу –
А.корхона ривожланишининг умумиқтисодий мақсадларига эришишга йўналтирилган, ўзаро мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар мажмуи
Б. фойдали самарали меҳнат шаклида мавжуд бўлган мақсадга мувофиқ фаолият
В. корхонанинг истиқболга йўналтирилган ва принципиал вазифаларнинг ҳал этилишини кўзда тутадиган узоқ муддатли йўналиши
Г. фаолият кўрсатиш тамойиллари ўхшаш бўлган, ёхуд бир хил тоифадаги истеъмолчилар учун мўлжалланган, ёхуд бир хил турдаги магазинлар орқали етказиб берилувчи, ёхуд маълум бир нарх диапазонида сотиладиган товарлар
4. Товарнинг ҳаётийлик даври қайси босқичга кирганда фирма максимал фойдага эга бўлади:
А. жорий қилиш;
Б. сўниш;
В. етуклик;
Г. ўсиш.
5. Енгил автомобил ишлаб чиқарувчи фирма бозорда ўз фаолиятини маҳсулотни қисқартириш босқичида юритмоқда. Товарни бозорга силжитар экан, фирма асосий эътиборни нимага қаратиши лозим:
А. паст нархлар;
Б. автомобилнинг ўзига хос стили;
В. автомобилларнинг истеъмолчи учун қимматлилиги ва аҳамияти;
Г. ранг ва безакларнинг турли-туманлилиги.
6. Ижтимоий-ахлокий маркетинг бозор иштирокчиларидан маркетинг сиёсати доирасида кандай уч омилни узаро богликликда карашни талаб этади
А. корхона харажатлари,корхона маблаглари,корхона режаси.
Б. фирма фойдаси,харидор эхтиёжи,жамият манфаатлари.
В. фирма молияси,корхона асосий фондлари,мехнат унумдорлиги.
Г. айланма маблаглар, асосий маблаглар, рентабеллик
7. Маркетинг асосий тамойиллари нималардан иборат.
А. бозорни билиш, бозорга мослашиш, бозорга таьсир утказиш.
Б. узлуксиз, даврийлик, доимийлик.
В. узаро алокадорлик ,динамиклик,узаро богликлик.
Г. узаро тулдирувчанлик, узаро богликлик, усувчанлик
8. Энг умумий куринишда маркетинг стратегияси деганда нима тушунилади ?
А. корхона имкониятларини бозор талаблари даражасига мослаштириш
Б. ишлаб чикаришни тугри ташкил этиш.
В. таксимот ва айирбошлашни мувофиклигини таъмимнлаш
Г. сотишни рагбатлантириш.
9. Тактика деганда нима тушунилади
А. талабни шакиллантириш
Б. стратегик максадларга эришиш учун маркетингнинг аник йуналтириган амалиетини таъминлаш.
В. ишлаб чикаришни жадаллаштириш
Г. бозор конъюнктурасини урганиш
10. Маркетинг-микс асосида кандай формула туради.
А. “ 10р” формуласи
Б. “ 20р” формуласи
В. “ 4 р” формуласи
Г. “ 7 р” формуласи
Do'stlaringiz bilan baham: |